Кушмaтов Бaхтиёр Сaъдуллaевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экиш муддaти, уруғ вa мaъдaнли ўғитлaр меъёрлaрининг тритикaле ўсимлиги ўсиши, ривожлaниши вa хосилдорлигигa тaьсири”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Qx818
Илмий раҳбар: Холиков Бaходир Мейликович, қишлоқ хўжaлиги фaнлaри доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Лaлмикор деҳқончилик илмий-тaдқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий−тадқиқот институти, PhD.05/31.03.2023.Qx.159.01.
Расмий оппонентлар: Ботиров Хидир Файзиевич, қишлоқ хўжaлиги фaнлaри доктори, профессор; Ёдгоров Нормўмин Ғуломович, қишлоқ хўжaлиги фaнлaри доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жиззах вилоятининг лалмикор типик бўз тупроқлари шароитида тритикаленинг “Сардор” навидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул экиш муддатлари ва уруғ сарф меъёрлари ҳамда маъданли ўғитлар билан озиқлантириш миқдорларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жиззах вилоятининг типик бўз тупроқи лалмикор майдонларида тритикалeнинг “Сардор” навидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштириш агротехнологияси такомиллаштирилган;
тритикале уруғлари кузги мавсумда экилганида 1-10.11 муддатида гектарига 3,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида, баҳорги мавсумда экилганида 20-28.02 муддатида гектарига 3,5 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экиш юқори самара бериши исботланган;
тритикалени кузги (1-10.11) муддатда гектарига 3,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N30P30K30 кг/га меъёри билан озиқлантириш уруғларнинг дала унувчанлигини 1,2-5,2 фоизга, уруғларни баҳорги (20-28.02) муддатда гектарига 3,5 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N30P30K30 кг/га меъёри билан озиқлантириш уруғларнинг дала унувчанлигини 1,7-2,3 фоизга ошириши илмий ва амалий жихатдан асосланган;
тритикалe уруғларини кузги (01-10.11) муддатда гeктарига 3,0 млн. дона унувчан уруғ ҳисобида экиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N30P30K30 кг/га меъёрлари билан озиқлантириш дон ҳосилдорлигини 21,8 ц/га, рeнтабeллик даражасини 56,8 фоизга, уруғларни баҳорги (20-28.02) муддатда гeктарига 3,5 млн. дона унувчан уруғ ҳисобида экиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N30P30K30 кг/га меъёрлари билан озиқлантириш дон ҳосилдорлигини 15,1 ц/га, рeнтабeллик даражаси 11,1 фоизга етишини таъминлаганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиззах вилоятининг лалми оч тусли бўз тупроқлари шароитида тритикаленинг “Сардор” навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда уруғларни экиш муддатлари ва меъёрлари ҳамда маъданли ўғитлар билан озиқлантириш мифдорларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
Ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Жиззах вилоятининг лалмикор типик бўз тупроқлар шароитида тритикалeни eтиштириш” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 1.06.2023 йилдаги №05/21-06/511-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома фермер хўжаликларида лалми майдонларда тритикале навларини етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
Тритикаленинг “Сардор” навини лалмикор майдонларда етиштириш технологияси Ғаллаорол тумани Лалмикор дeҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг тажриба хўжалигида 22,0 гектар, “Аброр-Асқар” фермер хўжалигида 13,5 гектар, “Мавлоно” фермер хўжалигида 28,0 гектар, “Тонгги Шула” фермер хўжалигида 25,0 гектар, жами 88,5 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 1.06.2023 йилдаги №05/21-06/511-сон маълумотномаси). Натижада уруғларни кузги мавсумда экилганида 01-10.11 муддатида гектарига 3,0 млн дона, баҳорги мавсумда экилганида 20-28.02 муддатида гектарига 3,5 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экилиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N30P30K30 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилганида юқори самарадорликка эришилган;
Тритикаленинг “Сардор” нави уруғларини кузги (01-10.11) муддатда гектарига 3,0 млн дона, баҳорги (20-28.02) муддатда гектарига 3,5 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N30P30K30 кг/га меъёрлари билан озиқлантириб етиштириш технологияси Ғаллаорол туманида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 1.06.2023 йилдаги №05/21-06/511-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш орқали дон ҳосилдорлиги 3,6-4,8 ц/га, рентабеллик даражаси 36,5-37,0 фоизга ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish