Sayt test rejimida ishlamoqda

Ганиев Андиёр Адизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўткир панкреатитнинг клиник-иммунологик хусусиятлари ва хирургик даволаш якуни истиқболини белгилаш усулларини мукаммалаштириш” ихтисосликлар шифри: 14.00.36 – Аллергология ва иммунология; 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib4171.
Илмий раҳбарлар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мусоев Тохир Яхёевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Зиядуллаев Шухрат Худойбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гуламов Олимжон Мирзохитович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир панкреатитнинг клиник-иммунологик хусусиятлари ва хирургик даволаш якуни истиқболини белгилаш усулларини мукаммаллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўткир панкреатитнинг алкоголли ва алкоголсиз этиологияли прогрессияланувчи шакли абортив кечувчи шаклига нисбатан  яллиғланишга хос IL-1β, IL-6 ва TGFβ1 цитокинлар миқдорининг ишонарли ортиши фонида ривожланиши исботланган;
илк бор ўткир панкреатитнинг келиб чиқиши алкоголли ва алкоголсиз бўлган прогрессияланувчи шаклида яллиғланишга хос IL-2 миқдорининг абортив кечувчи шаклига нисбатан кескин камайиши билан кечиши аниқланган;
илк бор прогрессияланувчи алкогол этиологияли ўткир панкреатитда яллиғланишга хос цитокинлар (IL-1β, IL-6 ва TGFβ) ва лактоферрин миқдори келиб чиқиши алкоголсиз ўткир панкреатитга нисбатан  кескин ортиши аниқланган;
илк бор ўткир панкреатитнинг прогрессияланувчи шакли унинг келиб чиқишидан катъий назар туғма иммунитетнинг гуморал омиллари (комплементнинг C3 ва C5 компонентлари) миқдорининг кескин камайиши фонида лактоферрин миқдорининг ортиши билан кечиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир панкреатитнинг клиник-иммунологик хусусиятлари ва хирургик даволаш якуни истиқболини белгилаш усулларини мукаммаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик:  илк бор ўткир панкреатитнинг алкоголли ва алкоголсиз этиологияли прогрессияланувчи шакли абортив кечувчи шаклига нисбатан  яллиғланишга хос IL-1β, IL-6 ва TGFβ1 цитокинлар миқдорининг ишонарли ортиши фонида ривожланиши исботланганлиги бўйича «Ўткир панкреатитда клиник-иммунологик ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 24 ноябрдаги 23m/145-сонли  хулосаси). Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича 18.12.2023 йилдаги 58-сон хамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича 2.12.2023 йилдаги 137-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2024 йил 25 июндаги 01/09-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги:  ўткир панкреатитнинг алкоголли ва алкоголсиз этиологияли прогрессияланувчи шакли ва абортив кечувчи шаклида клиник-иммунологик хусусиятларини аниқлаш усулларини қўллаш  касаллик асоратларини камайтиришга имкон яратади  ва касаллик натижаси ва беморнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалий фаолиятига жорий этилиши ўткир панкреатитли беморларни клиник-иммунологик тадқиқотлар натижаларига асосланган ташхислаш ва янги такомиллаштирилган даволаш усулини қўллаш орқали касаллик асоратларини олдини олишга, беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга ва хамда уларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш хисобига бир беморни даволашда 855000 сўм иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор ўткир панкреатитнинг келиб чиқиши алкоголли ва алкоголсиз бўлган прогрессияланувчи шаклида яллиғланишга хос IL-2 миқдорининг абортив кечувчи шаклига нисбатан кескин камайиши билан кечиши аниқланганлиги бўйича «Ўткир панкреатитда клиник-иммунологик ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 24 ноябрдаги 23m/145-сонли  хулосаси). Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича 18.12.2023 йилдаги 58-сон хамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича 2.12.2023 йилдаги 137-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2024 йил 25 июндаги 01/09-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги:  ўткир панкреатитнинг келиб чиқиши алкоголли ва алкоголсиз бўлган прогрессияланувчи шаклида клиник-иммунологик хусусиятларини аниқлаш усулларини такомиллаштириш  касаллик асоратларини камайтиришга имкон яратади  ва касаллик натижаси ва беморнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалий фаолиятига жорий этилиши ўткир панкреатитли беморларни клиник-иммунологик тадқиқотлар натижаларига асосланган ташхислаш ва янги такомиллаштирилган даволаш усулини қўллаш орқали касаллик асоратларини олдини олишга, беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга ва хамда уларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш хисобига бир беморни даволашда 855000 сўм иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.
учинчи илмий янгилик: илк бор прогрессияланувчи алкогол этиологияли ўткир панкреатитда яллиғланишга хос цитокинлар (IL-1β, IL-6 ва TGFβ) ва лактоферрин миқдори келиб чиқиши алкоголсиз ўткир панкреатитга нисбатан  кескин ортиши аниқланганлиги бўйича «Ўткир панкреатитда клиник-иммунологик ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 24 ноябрдаги 23m/145-сонли  хулосаси). Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича 18.12.2023 йилдаги 58-сон хамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича 2.12.2023 йилдаги 137-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2024 йил 25 июндаги 01/09-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги:  прогрессияланувчи алкогол этиологияли ўткир панкреатитнинг клиник-иммунологик хусусиятлари аниқлаш усулларини такомиллаштириш  касаллик асоратларини камайтиришга имкон яратади  ва касаллик натижаси ва беморнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалий фаолиятига жорий этилиши ўткир панкреатитли беморларни клиник-иммунологик тадқиқотлар натижаларига асосланган ташхислаш ва янги такомиллаштирилган даволаш усулини қўллаш орқали касаллик асоратларини олдини олишга, беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга ва хамда уларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш хисобига бир беморни даволашда 855000 сўм иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ўткир панкреатитнинг прогрессияланувчи шакли унинг келиб чиқишидан катъий назар туғма иммунитетнинг гуморал омиллари (комплементнинг C3 ва C5 компонентлари) миқдорининг кескин камайиши фонида лактоферрин миқдорининг ортиши билан кечиши исботланганлиги бўйича «Ўткир панкреатитда клиник-иммунологик ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 24 ноябрдаги 23m/145-сонли  хулосаси). Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича 18.12.2023 йилдаги 58-сон хамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича 2.12.2023 йилдаги 137-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2024 йил 25 июндаги 01/09-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларда ўткир панкреатитнинг прогрессияланувчи шакли унинг келиб чиқишидан катъий назар туғма иммунитетнинг гуморал омиллари миқдорларини ўз вақтида аниқлаш ва ихтисослаштирилган даволаш тактикасини қўллаш касалхонада даволаниш давомийлигини қисқартириш хамда асоратларини камайтиришга имкон яратади  ва беморнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатган. Иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалий фаолиятига жорий этилиши ўткир панкреатитли беморларни клиник-иммунологик тадқиқотлар натижаларига асосланган ташхислаш ва янги такомиллаштирилган даволаш усулини қўллаш орқали касаллик асоратларини олдини олишга, беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга ва хамда уларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш хисобига бир беморни даволашда 855000 сўм иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish