Қораева Дилнавоз Кумаковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий ингибиторлар асосида нефт ва газ саноатида бургʻулаш қоришмалари учун термик барқарор стабилловчи реагентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3830.
Илмий раҳбар: Гʻуломов Шухратқодир Тоштемирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти” МЧЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Тожиев Панжи Жовлиевич, техника фанлари доктори, доцент; Эшмуродов Хуршид Эсанбердиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ингибиторлар асосида нефт ва газ саноатида бурғулаш қоришмалари учун термик барқарор стабилловчи реагентлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лой шлам қисмларининг бўкиши ва тарқалишининг олдини олиш учун ингибирловчи реагентларнинг Инголин-01, 02, 03, 04 маркалари ишлаб чиқилган;
лойли жинсларда қудуқларни бурғулашда лой шлам қисмларининг бўкиши ва тарқалишининг олдини олиш учун ишлатиладиган ингибирловчи реагентлар асосида тормозловчи бурғулаш эритмалари олинган;
маҳаллий хомашолар асосида олинган ингибиторларнинг бурғулаш эритмалари муҳитидаги термик барқарорлиги аниқланган;
маҳаллий хомашолар асосида олинган ингибиторлар асосида нефт ва газ саноатида бурғулаш қоришмалари учун термик барқарор стабилловчи реагентлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий ингибиторлар асосида нефт ва газ саноатида бурғулаш қоришмалари учун термик барқарор стабилловчи реагентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлардан олинган лигнин, На-КМС, ПАС ва ноорганик тузлар асосида бургʻулаш қоришмалари учун стабилловчи реагентлар олиш технологияси “ИННОВАТИВЕ ЧЕМИCАЛ ТЕЧНОЛОГИЕС” МЧЖда амалиётга жорий этилган (Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2024 йил 5 январдаги 1-сон маълумотномаси). Натижада, нефт ва газ саноатида бурғулаш қоришмалари учун маҳаллий хомашёлар асосида термик барқарор стабилловчи реагентлар олиш имконини берган;
маҳаллий хомашёлар асосида олинган нефт ва газ саноатида бурғулаш қоришмалари учун термик барқарор стабилловчи реагентлар Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Шўртан конининг 126-сонли қудуғида қўлланилган (Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2024 йил 5 январдаги 1-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлардан олинган термик барқарор Инголин-01 ва Инголин-02 маркали ингибиторларни 1600C ҳароратда бурғулаш жараёнларида қўллаш имконини берган.