Абдураҳмонова Ирода Собир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий каннабис ва софлор ўсимлигидан органик композицион материаллар ҳамда камтоннажли маҳсулотлар олиш технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4106.
Илмий раҳбар: Муродов Музаффар Мурадович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти” МЧЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Бекназаров Ҳасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор; Аманова Нодира Давлятовна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий каннабис ва софлор ўсимлигидан органик материаллар ҳамда камтоннажли маҳсулотлар олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий каннабис ва сафлор ўсимликларини поя қисмидан органик материаллар олиш учун яроқли бўлган селлюлозанинг бир нечта маркалари ажратиб олинган;
каннабис ва сафлор пояларидан ажратиб олинган селлюлоза маркаларининг сифат кўрсаткичлари, физик-кимёвий ва механик-структуравий хоссаларини аниқланган;
каннабис яримселлюлозасидан нефт ва газ саноатида бурғулаш эритмаларини стабилловчи термик барқарор яримполианионли селлюлоза олинган;
каннабис селлюлозасидан озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, косметика ишлаб чиқариш учун ишлатилинадиган микрокристалл селлюлоза - МКС (Э-460) олинган ва унинг физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
маҳаллий каннабис ва сафлор (масхар) ўсимлигидан кам тоннажли органик материаллар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий каннабис пайрахаларини турли майдаликдаги фракцияларга ажратган ҳолда селлюлоза билан фракцияларни 70/30 нисбатда композитидан Я-ПАС олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
каннабис яримселлюлозаси асосида олинган На-КМС Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Шўртан конининг 26-сонли қудуғида нефт ва газ қазиб олишда бурғулаш қоришмалари учун стабилловчи реагент – ингибитор сифатида амалиётда қўлланилган (Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2024 йил 9 январдаги 5-сон маълумотномаси). Натижада, каннабис пайрахаларининг турли ўлчамдаги фракцияларини каннабис селлюлозаси билан 70/30 нисбатда аралашмаси асосида олинган Я-ПАС ёрдамида физик-механик хоссалари яхшиланган бурғулаш эритмалари таркибини ишлаб чиқиш имконини берган;
каннабис ва софлор ўсимликлари поясидан олинган селлюлоза асосида синтез қилинган ПАС ва П-КМС Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бурғулаш эритмалари тайёрлашда қўлланилган (Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2024 йил 9 январдаги 5-сон маълумотномаси). Натижада, бурғулаш эритмалари тайёрлашда ишлатиладиган импорт қилинадиган кимёвий реагентлар миқдорини камайтириш имконини берган.