Ачилова Назифа Рахманкуловна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Креатив ёндашув асосида бўлажак биология ўқитувчиларининг педагогик компетенсияларини шакллантириш” мавзусидаги диссертация иши, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2717
Илмий раҳбар: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.B.20.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахматов Учкун Эргашевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагогика олий таълим муассасаларида креатив ёндашув асосида бўлажак биология ўқитувчиларининг педагогик компетенсияларини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларининг креативлиги ва педагогик компетенсияларини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари, дидактик хусусиятлари, уларда умумкасбий билим, кўникма ва малакаларнинг ривожланганлик даражаси, ўқув-билиш фаолиятининг продуктивлиги ва тадқиқий йўналишдаги услубларнинг шаклланганлиги каби омилларини интеграциялаш асосида ўқитиш билан оптималлик даражасини ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
талабаларда креатив ёндашув асосида педагогик компетенсияларини шакллантиришда инновацион технологиялардан фойдаланишнинг дидактик моделини мотивацион-мақсадга йўналтирилган, тузилмали-мазмунли, функсионал-фаолиятли, баҳоли-натижавий ташкилий-педагогик компонентлари ахборот технологиялари воситасида биология ўқитиш методикаси фанидан информатион, далилий, муаммоли, фанлараро интеграциялашув ва рефлексив босқичларга асосланган СТЕАМ технологиялари ва ПИСА халқаро тадқиқотларининг контент топшириқларининг ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий компетентли мутахассис сифатида тайёрлаш ахборот таълим муҳитида талабаларнинг ўқув мотивларини интенсивлиги, ижодий ўз-ўзини ривожлантириш самарадорлиги, топшириқларни бажариш алгоритми, когнитив жараёнларни фасилитативи (педагогик қўллаб-қувватлаш) нинг креативлигини таъминлаш каби методик шарт-шароитлари рақамли технологияларни адаптив жорий этиш механизми асосида кенгайтирилди ва методик таъминоти эса ўқитиш воситалари ва субектлари фаолиятини интеграцион шаклда лойиҳалаштириш асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак биология ўқитвчиларининг педагогик компетенсияларини шакиллантиришни ахборот-мазмунли, фаолиятли-технологик, интелектуал мезон ва кўрсаткичларини аниқлаштирилган, дидактик таъминоти эса стандарт, ностандарт ва даражали топшириқлар, талабаларни креатив фикрлашини ривожлантиришга доир муаммоли, креатив мазмундаги биологик масалалар, ўқув лойиҳаларини визуал кўринишда ифодаловчи электрон-дидактик воситаларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Креатив ёндашув асосида бўлажак биология ўқитувчиларининг педагогик компетенсияларини шакллантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
биология таълим йўналиши талабаларининг креативлиги ва педагогик компетенсияларини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари, дидактик жиҳатлари уларда умумкасбий билим, кўникма ва малакаларнинг ривожланганлиги, ўқув-билиш фаолиятининг продуктивлиги ва тадқиқий йўналишдаги услубларнинг шаклланганлиги каби омилларини интеграция асосида ўқитиш билан оптималлик даражасини ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган. Талабаларда креатив ёндашув асосида педагогик компетенсияларини шакллантиришда инновацион таълимдан фойдаланишнинг дидактик моделини мотивацион-мақсадга йўналтирилган, тузилмали-мазмунли, функсионал-фаолиятли, баҳоли-натижавий, ташкилий-педагогик компонентлари ахборот технологиялари воситасида биология ўқитиш методикаси фанидан информатион, далилий, муаммоли, фанлараро интеграциялашув ва рефлексив босқичларга асосланган СТЕАМ технологиялари ва ПИСА халқаро тадқиқотларининг контент топшириқларининг ишлаб чиқишга доир таклиф ва тавсиялардан 5110400 – “Биология” таълим йўналишининг малака талаблари асосида кредит-модул тизимида жорий этиш кўзда тутилган фан дастури, дарслик ва ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-январдаги 02-07-257/04 рақамли далолатномаси). Натижада, ахборот таълим муҳитида талабаларининг креативлиги ва педагогик компетенсияларини шакллантиришда инновацион ва креатив таълимни ташкиллаштиришнинг педагогик, дидактик ва методик имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий компетентли мутахассис сифатида тайёрлаш ахборот таълим муҳитида талабаларнинг ўқув мотивларини интенсивлиги, ижодий ўз-ўзини ривожлантириш самарадорлиги, топшириқларни бажариш алгоритми, когнитив жараёнларни фасилитативининг креативлигини таъминлаш каби методик шарт-шароитлари рақамли технологияларни адаптив жорий этиш методикасини кенгайтириш орқали такомиллаштиришга доир тавсиялардан 5110400 – “Биология” таълим йўналиши (қозоқ гуруҳи бакалавриат босқичи учун “Ғылыми зерттеу қызметінің негіздері” (Илмий тадқиқот фаолияти асослари), (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи гувоҳномаси) номли ўқув қўлланмаси ва “Биология ўқитиш методикаси” фанидан тайёрланган лаборатория машғулотларидан услубий қўлланмалар (НДПИ 2022 йил 31-май 10-сон йиғилишида маъқулланган) мазмунига сингдирилган. Натижада, биолог-талабаларнинг ўз фаолиятини креативлигини ошришда қўлланиладиган методик таъминоти ўқитиш воситалари ва субектлари фаолиятини интеграцион шаклда лойиҳалаштириш орқали педагогик компетенсияларини шакклантириш ва ривожлантиришга эришилган;
“Биология ўқитиш методикаси” фанидан бўлажак биология ўқитувчиларининг креативлигини ва касбий-педагогик компетентлигини ташкил этишнинг дидактик таъминоти стандарт, ностандарт ва даражали топшириқлар, талабаларни креатив фикрлашини ривожлантиришга доир муаммоли, креатив мазмунли биологик масалалар, ўқув лойиҳаларини визуал кўринишда ифодалаш имкониятларини кенгайтирувҳи рақамли-дидактик (ёки таълимнинг электрон-дастурий воситаларини) воситаларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан “Биология ўқитиш методикаси” фанидан тайёрланган электрон ўқув услубий мажмуа” номли электрон ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда мазкур қўлланма негизида тайёрланган талабаларда креатив фикрлаш ва ижодий фаолиятни ривожлантиришга оид ишланмалар ва методик тавсиялар ҳттпс://леарнинг-биологй.уз/ сайтида қайд этилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-январдаги 02-07-257/04 рақамли далолатномаси). Натижада, талабаларнинг биологияни ўқитишда инновацион ва креатив таълимни ташкил этиш асосида бўлажак биология ўқитувчиларининг педагогик компетентли мутахассис сифатида тайёрлаш методикасини электрон таълим ресурслари воситасида такомиллаштириш имконияти яратилган.