Эргашов Мансур Абдукарим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иссиқ иқлим шароитида экспериментал тетрахлорметанли токсик гепатит ривожланиш хусусиятлари», 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3458.
Илмий раҳбар: Ахмедов Камолиддин Ҳакимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Сайфуллаева Саида Акрамжановна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим; Жўраева Мохигул Азимжоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: иссиқ иқлим шароитида кечувчи тажрибавий тетрахлорметанли ўткир токсик гепатитда жигарнинг морфо – функционал бузилишлари ва гемостаз тизими ўзгаришларини патогенетик асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқ иқлим шароитида кечувчи тажрибавий тетрахлорметанли ўткир токсик гепатит динамикасида жигардаги юзага келадиган цитолитик жараёнларини юзага келишини баҳолаш учун биокимёвий маркерлар миқдорининг меъёрга нисбатан ортишининг қиёсий тавсифи аниқланган;
тажрибавий иссиқ иқлим шароитида юзага келадиган ўткир токсик гепатит патогенезида етакчи омил сифатида жигарнинг гепатоцитларида юзага келадиган эркин радикалли шикастланишда липидларнинг перикисли оксидланиши ва антиоксидант тизимнинг нисбатининг ўзгаришида юзага келадиган оксидацион стресс эканлиги исботланган;
иссиқ иқлим шароитида кечувчи тетрахлорметанли ўткир токсик гепатитда коагуляцион гемостаз тизими параметрлари баҳоланганда тадқиқот динамикасида гипокоагуляцион жараёнлар ортиши натижасида устунлиги асосланган;
иссиқ иқлим шароитида кечувчи тетрахлорметанли ўткир токсик гепатит динамикасида жигардаги тузилмавий бузилишини даражаси кўрсатиб берилган ҳамда организмда жигар комаси ривожланиши механизми занжирининг ўрни исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иссиқ иқлим шароитида экспериментал тетрахлорметанли токсик гепатит ривожланиш хусусиятларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: иссиқ иқлим шароитида кечувчи тажрибавий тетрахлорметанли ўткир токсик гепатит динамикасида жигардаги юзага келадиган цитолитик жараёнларини юзага келишини баҳолаш учун биокимёвий маркерлар миқдорининг меъёрга нисбатан ортишининг қиёсий тавсифи аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 4 октябрда 26-сон билан тасдиқланган «Иссиқ иқлим шароитида экспериментал тетрахлорметанли токсик гепатитда жигарнинг морфологик ўзгаришларини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 23.09.2023 йилдаги 4340-сон ҳамда Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 09.10.2023 йилдаги 40-U-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги 04/31-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: иссиқ иқлим шароитида кечувчи тажрибавий тетрахлорметанли ўткир токсик гепатит динамикасида жигардаги юзага келадиган цитолитик жараёнларини юзага келишини баҳолаш мақсадида биокимёвий маркерлар миқдорини ўзгаришида ўзига хос бўлган қиёсий тавсифи очиб берилганлиги орқали жигардаги функционал тузилмалаларни ўзгаришини олдини олиш таъминлаш ҳамда жигар етишмовчилигини олдини олишга сабаб бўлувчи профилактик ва даволаш чора-тадбирлари учун фундаментал асос сифатида хизмат қилиш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда ташхислаш тартибини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар шароитда мазкур касалликни етти кун давомида йилига тўрт марта даволашга сарфланадиган 3052000 сўм бюджет маблағлари иссиқ иқлим шароитида ўткир токсик гепатитда кечувчи жигардаги қайта тикланмас тузилмавий ўзгаришлар юзага келгандан сўнг пайдо бўлган оғир асорат ва леталлик даражасини олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: тажрибавий иссиқ иқлим шароитида юзага келадиган ўткир токсик гепатит патогенезида етакчи омил сифатида жигарнинг гепатоцитларида юзага келадиган эркин радикалли шикастланишда липидларнинг перикисли оксидланиши ва антиоксидант тизимнинг нисбатининг ўзгаришида юзага келадиган оксидацион стресс эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 4 октябрда 26-сон билан тасдиқланган «Иссиқ иқлим шароитида экспериментал тетрахлорметанли токсик гепатитда жигарнинг морфологик ўзгаришларини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 23.09.2023 йилдаги 4340-сон ҳамда Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 09.10.2023 йилдаги 40-U-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги 04/31-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тажрибавий иссиқ иқлим шароитида юзага келадиган ўткир токсик гепатит патогенезида етакчи омил сифатида жигарнинг гепатоцитларида юзага келадиган эркин радикалли шикастланишда липидларнинг периксли оксидланиши ва антиоксидант тизимнинг нисбатининг ўзгаришида юзага келадиган оксидацион стресс эканлиги механизмлари тизимли тартибида очиб бериш натижасида хасталикни эрта ташхислаш орқали унинг натижасида юзага келадиган асоратларнинг олдини олишга шароит яратилганлиги ва хасталикни самарли даволаш тизимини шакллантиришга асос бўлиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ногиронликни олдини олишга асос бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар шароитда мазкур касалликни етти кун давомида йилига тўрт марта даволашга сарфланадиган 3052000 сўм бюджет маблағлари иссиқ иқлим шароитида ўткир токсик гепатитда кечувчи жигардаги қайта тикланмас тузилмавий ўзгаришлар юзага келгандан сўнг пайдо бўлган оғир асорат ва леталлик даражасини олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: иссиқ иқлим шароитида кечувчи тетрахлорметанли ўткир токсик гепатитда коагуляцион гемостаз тизими параметрлари баҳоланганда тадқиқот динамикасида гипокоагуляцион жараёнлар ортиши натижасида устунлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 4 октябрда 26-сон билан тасдиқланган «Иссиқ иқлим шароитида экспериментал тетрахлорметанли токсик гепатитда жигарнинг морфологик ўзгаришларини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 23.09.2023 йилдаги 4340-сон ҳамда Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 09.10.2023 йилдаги 40-U-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги 04/31-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: иссиқ иқлим шароитида кечувчи тетрахлорметанли ўткир токсик гепатитда коагуляцион гемостаз тизими параметрлари баҳоланганда тадқиқот динамикасида гипокоагуляцион жараёнлар натижасида юзга келадиган қон кетишларни ҳамда организмда кечадиган функционал ўзгаришларни олдини олишга асос бўлишнинг мехнаизми яратилганлиги билан асосланган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар шароитда мазкур касалликни етти кун давомида йилига тўрт марта даволашга сарфланадиган 3052000 сўм бюджет маблағлари иссиқ иқлим шароитида ўткир токсик гепатитда кечувчи жигардаги қайта тикланмас тузилмавий ўзгаришлар юзага келгандан сўнг пайдо бўлган оғир асорат ва леталлик даражасини олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: иссиқ иқлим шароитида кечувчи тетрахлорметанли ўткир токсик гепатит динамикасида жигардаги тузилмавий бузилишини даражаси кўрсатиб берилган ҳамда организмда жигар комаси ривожланиши механизми занжирининг ўрни исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 4 октябрда 26-сон билан тасдиқланган «Иссиқ иқлим шароитида экспериментал тетрахлорметанли токсик гепатитда жигарнинг морфологик ўзгаришларини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 23.09.2023 йилдаги 4340-сон ҳамда Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 09.10.2023 йилдаги 40-U-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги 04/31-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: иссиқ иқлим шароитида кечувчи тетрахлорметанли ўткир токсик гепатит динамикасида жигардаги тузилмавий бузилишини даражаси кўрсатиб берилган ҳамда организмда жигар комаси ривожланиши механизми занжирининг ўрни исботланганлиги кейинчалик оғир асорталарни юзага келтиришни олдини олишга қаратилган профилактик ва даволаш тартибини ишлаб чиқишга асос бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар шароитда мазкур касалликни етти кун давомида йилига тўрт марта даволашга сарфланадиган 3052000 сўм бюджет маблағлари иссиқ иқлим шароитида ўткир токсик гепатитда кечувчи жигардаги қайта тикланмас тузилмавий ўзгаришлар юзага келгандан сўнг пайдо бўлган оғир асорат ва леталлик даражасини олдини олиш натижасида иқтисод қилинади.