Sayt test rejimida ishlamoqda

Пармонов Сарвар Тошпўлатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ейилишга бардошли волфрам карбид-кобалт асосли қаттиқ қотишмаларни олишнинг янги технологик тамойилларини ишлаб чиқиш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Т666.
Илмий маслаҳатчи: Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.Т.06.01.
Расмий оппонентлар: Тураходжаев Нодир Джахонгирович, техника фанлари доктори, профессор, Пирматов Эшмурат Азимович, техника фанлари доктори, профессор, Маткаримов Сохибжон Турдалиевич техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ейилишга бардошли волфрам карбид-кобалт асосли қаттиқ қотишмаларни олишнинг янги технологик тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
волфрам карбид-кобалт асосли қаттиқ қотишма чиқиндиларидан боғловчи кобалтнинг электролиз жараёнида эритмага ионлар кўринишида ўтиши натижасида ҳосил бўлган шламни юқори ҳароратда аргон муҳитида тозалаш асосида тоза волфрам карбид кукунларини олишнинг янги технологик тамойиллари илмий асосланган;
ВК6 маркали абразив ейилиб ишдан чиққан бармоқ чиқиндиларини қайта ишлаш технологияси кобалт боғловчининг электролиз жараёнида эритмага ўтиши асосида ишлаб чиқилган;
қаттиқ қотишма чиқиндиларидан олинган тоза волфрам карбид кукунларини улар билан таъсирлашмайдиган тузлар билан синтезлаш асосида волфрам-карбид нанокукунларини олишнинг янги технологияси ишлаб чиқилган;
майдалаш ва бурғилаш жараёнлари учун волфрам карбид нанокукунлари билан модификацияланган ейилишга бардошли волфрам карбид-кобалт асосли қаттиқ қотишманинг янги кимёвий таркиби кобалт боғловчини волфрам карбид нанокукунлари билан модификациялаш асосида ишлаб чиқилган;
ейилишга бардошли ВК6ВН7 маркали қаттиқ қотишмадан тайёрланган майдалаш ва бурғилаш деталларини қумоқлаш технологияси вакуум ва инерт муҳитларда кобалт боғловчида модификаторнинг эритмасидан унинг ейилишга бардошлилигини ошириши асосида ишлаб чиқилган;
волфрам карбид нанокукунлари билан модификацияланган ейилишга бардошли волфрам карбид-кобалт асосли қаттиқ қотишмаларни нисбатан паст ҳароратларда қумоқлаш режими пресслаш босими, қумоқлаш ҳарорати, қумоқлаш давомийлиги, углерод ва модификатор миқдорига боғлиқлик графиги асосида аниқланган;
ВК6 маркали деталларига нисбатан маъданларни майдалаш ва бурғилашдаги ейилишга бардошлилиги 10-12% юқори бўлган янги таркибли деталлар волфрам карбид нонокукун заррачаларининг боғловчи кобалтда эримасдан, унинг юқори эгилишга мустаҳкамлик чегараси, қаттиқлиги ва ейилишга бардошлилигини таъминлаган қумоқлаш ҳароратининг оптимал қийматлари асосида ишлаб чиқилган.
ейилишга бардошли волфрам карбид-кобалт асосли қаттиқ қотишмаларни олишнинг янги технологик тамойиллари қаттиқ қотишмаларни олиш, қайта ишлаш, мустаҳкамлик назариясини ривожлантириш ва уларнинг якуний мустаҳкамлигини углерод ва модификаторлар миқдорига боғлиқлиги асосида яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ейилишга бардошли волфрам карбид-кобалт асосли қаттиқ қотишма чиқиндиларини қайта ишлаш тамоиллари, уларни янги таркибини ишлаб чиқиш ва даврий зарба қаршилиги ҳамда абразив ейилишга бардошлилиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ВК6 маркали абразив ейилиб ишдан чиққан бармоқ чиқиндиларини кислоталар иштирокида қайта ишлаш технологияси “Навоий КМК” АЖ “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБда амалиётга жорий этилган (“Навоий КМК” АЖнинг 2024 йил 6 августдаги 23/01-01-07/436-сонли маълумотномаси). Натижада бармоқ чиқиндилари таркибидаги кобалт 99,9% гача эритмага ўтказилган ҳамда шлам таркибидаги темирнинг миқдори 5-6% дан 0,5% гача камайтириш имконини берган;
Волфрам карбид-кобалт асосли қаттиқ қотишма чиқиндиларидан тоза волфрам карбид кукунларини олишнинг янги технологияси “Олмалиқ КМК” АЖ “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича” ИИЧБда амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2024 йил 7 мартдаги СЛ-239-сонли маълумотномаси). Натижада, волфрам карбид кукунларининг тозалик даражасини 99,9% гача ошириш имконини берган;
Волфрам карбид асосли қаттиқ қотишма чиқиндиларидан волфрам карбид нанокукунларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияси “Олмалиқ КМК” АЖ “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича” ИИЧБда амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2024 йил 7 мартдаги СЛ-239-сонли маълумотномаси). Натижада, қаттиқ қотишма деталларининг ғоваклигини 8-10% га камайтириш имконини берган;
Волфрам карбид нанокукунлари билан модификацияланган ейилишга бардошли волфрам карбид-кобалт асосли қаттиқ қотишмали таркиб “Олмалиқ КМК” АЖ “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича” ИИЧБда амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2024 йил 7 мартдаги СЛ-239-сонли маълумотномаси). Натижада, қаттиқ қотишма деталларининг ишлаш муддатини 10-12 % га ошириш имконини берган;
Волфрам карбид нанокукунлари билан модификацияланган ейилишга бардошли волфрам карбид-кобалт асосли қаттиқ қотишма ишлаб чиқариш технологияси “Олмалиқ КМК” АЖ “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича” ИИЧБда амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2024 йил 7 мартдаги СЛ-239-сонли маълумотномаси). Натижада, волфрам карбид-кобалт асосли қаттиқ қотишма деталларнинг ейилишга бардошлилигини 10-12% га ошириш имконини берган;
Волфрам карбид нанокукунлари билан модификацияланган ейилишга бардошли волфрам карбид-кобалт асосли қаттиқ қотишмаларни нисбатан паст ҳароратларда қумоқлаш режими “Олмалиқ КМК” АЖ “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича” ИИЧБда амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2024 йил 7 мартдаги СЛ-239-сонли маълумотномаси). Натижада, волфрам карбид нанокукунлари билан модификацияланган ейилишга бардошли волфрам карбид-кобалт асосли қаттиқ қотишмаларни қумоқлашдаги энергия сарфини 11-13% га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish