Шахмуродова Дилжаҳон Алмардоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Она тилидан ўқув материалларни англаб тушуниш даражаларини баҳолаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2759.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Илмий раҳбар: Нуруллаева Шахло Уктамовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Тожиева Гулбаҳор Намозовна, филология фанлари доктори, профессор; Адизов Бахтиёр Раҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади она тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқув материалларини англаб тушуниш даражаларини баҳолаш методикасини такомиллаштириш асосида билим ўзлаштириш даражаларини ривожлантириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларининг ўқув-билув фаолиятини баҳолаш методикаси шахс ақлий фаолиятининг маълумот маъносини аниқлаш, керакли маълумотларни белгилаб бориш, матндаги муҳим маълумотлар кетма-кетлигига эътибор қаратиш, матндаги асосий далилларни тизимлаштириш, матн ғоясини аниқлаш ва хулоса чиқариш каби босқичларига мезон ҳамда меёрга асосланган баҳолаш турларини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ўқув материалларини англаб тушуниш даражаларининг форматив, сумматив, шакллантирувчи каби баҳолаш турлари баҳолашнинг мақсади, вазифалари, даражалари, йўналишларини танлаш жараёнига матннинг баҳолаш мезонларига мувофиқлик омиллари, ўқувчи шахси психологик хусусиятлари, имкониятлари ва эҳтиёжларига мослик омилларининг таъсирига кўра аниқлаштирилган;
ўқувчиларининг англаб тушуниш даражаларини баҳолаш жараёни моделининг технологик блоки она тилидан ўқув материалларини англаб тушуниш босқичларининг мотивацион, шакллантирувчи, баҳолаш компонентларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури талабларига кўра ўқув материали топшириқларини модификациялаш асосида такомиллаштирилган;
она тили таълими жараёнида ўқувчилар англаб тушуниш даражаларини баҳолаш методикаси бадиий матнлар билан ишлашга доир она тилидан ўқув материаллари муҳим белгиларини ажратиш, умумлаштириш, аниқлаш, англаш, тушуниш каби фикрий операциялардан фойдаланишга қаратилган ўқув топшириқларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг она тилидан ўқув материалларини англаш ва тушуниш даражаларини баҳолаш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларининг ўқув-билув фаолиятини баҳолаш методикаси шахс ақлий фаолиятининг маълумот маъносини аниқлаш, керакли маълумотларни белгилаб бориш, матндаги муҳим маълумотлар кетма-кетлигига эътибор қаратиш, матндаги асосий далилларни тизимлаштириш, матн ғоясини аниқлаш ва хулоса чиқариш каби босқичларига мезон ҳамда меёрга асосланган баҳолаш турларини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилганлигига доир хулосалардан “Умумий педагогика” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сонли буйруғи билан тасдиқланган 388-137 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, педагогика таълим назарияси қисми ўқувчилар билимини баҳолашга доир маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
ўқувчиларнинг ўқув материалларини англаб тушуниш даражаларини форматив, ўқувчиларнинг ўқув материалларини англаб тушуниш даражаларининг форматив, сумматив, шакллантирувчи каби баҳолаш турлари баҳолашнинг мақсади, вазифалари, даражалари, йўналишларини танлаш жараёнига матннинг баҳолаш мезонларига мувофиқлик омиллари, ўқувчи шахси психологик хусусиятлари, имкониятлари ва эҳтиёжларига мослик омилларининг таъсирига кўра аниқлаштирилганлигига доир хулосалардан “Бошланғич синф ўқувчиларини англаш ва тушуниш даражаларини баҳолашнинг методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сонли буйруғи билан тасдиқланган 538-188 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг она тилидан ўқув материалларини англаш ва тушуниш даражаларини баҳолаш жараёни методик таъминоти бойитилишига эришилган;
она тили таълими жараёнида ўқувчилар англаб тушуниш даражаларини баҳолаш методикаси бадиий матнлар билан ишлашга доир она тилидан ўқув материаллари муҳим белгиларини ажратиш, умумлаштириш, аниқлаш, англаш, тушуниш каби фикрий операциялардан фойдаланишга қаратилган ўқув топшириқлари асосида такомиллаштирилганлигига доир тажрибалардан Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган тажриба-синов ишлари давомида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023 йил 12-октябрдаги 01/11-1-842-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф она тили таълими жараёни ўқувчилар билимини ривожлантириш ва диагностика қилишга доир методика асосида такомиллаштирилишига муваффақ бўлинган.