Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Сирожиддин Зафаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Молекуляр биологиядан машқ ва масалаларни ечиш методикасини такомиллаштириш (педагогика олий ўқув юртлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7445.
Илмий раҳбар: Азимов Ибрагимжон Тошпулатович, биология фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.20.04.
Расмий оппонентлар: Куйчиева Мўжизахон Абдуманнобовна, педагогика фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Жугинисов Тангирберген Исаевич, биология фанлари доктори, доцент.
Этакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасаларида Молекуляр биология фани бўйича машқ ва масалалар ечишнинг таълим-тарбиявий аҳамиятини назарий жиҳатдан асослаш, машқ ва масалалар ечиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молекуляр биология фанини ўқитишда машқ ва масалалардан фойдаланиш орқали ўқув ижодий фаолиятни ривожлантиришнинг дидактик (билим ўргатувчи, малакани ривожлантирувчи, ва эгалланган билимларни назорат қилувчи) функсиялари психологик, педагогик ва методик адабиётлардаги ҳолатини қиёсий таҳлил қилиш орқали асосланган;
молекуляр биология фанини талабаларга ўқитишда ўқув ижодий фаолиятларини ташкил қилиш ва ўрганишда ижодий қобилиятларини шакллантиришга қаратилган модел такомиллаштирилган;
молекуляр биология фанининг нуклеин кислоталар мавзуларига оид машқ ва масалаларни ечишга ўргатиш орқали талабаларнинг ўқув ижодий фаолиятини шакллантириш методикасини такомиллаштилган;
оқсиллар мавзуларини ўқитишда талабаларнинг ўқув ижодий фаолиятларини ривожлантишга қаратилган ўқитиш воситаларни ишлаб чиқишда машқ ва масалалардан фойдаланишда ўқув-методик таъминот, шунингдек ўқув методик ишланмалар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасаларида молекляр биология фани мавзуларини ўқитишда машқ ва масалалардан фойдаланиш асосида ўқитиш методикаси такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
молекуляр биология фани мавзуларини ўқитишда машқ ва масалалардан фойдаланиш бўйича ўқув материалларини тизимлаштиришнинг дидактик параметрлари асосида талабалар топшириқларини лойиҳалаш ва фанга доир материаллар билан ишлашда интерфаол усулларни такомиллаштиришга оид таклифлардан ПЗ-2017-0927124-сон “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. «Молекуляр биология”, ўқув ижодий фаолиятни ташкил этишнинг мазмуни ва ташкилий-методик асослари такомиллаштирилган;
молекуляр биология фани мавзуларини ўқитишда ўқув ижодий фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш моделини жорий этишнинг илмий-методик таъминоти ўқув машғулотларининг ўқув жараёнини таъминловчи методик тизим, фанга оид машқ ва масалалар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқилган ҳамда олий талим муассасаларининг биология таълим йўналишидаги илмий методик таминот мазмунига сингдирилган. «Молекуляр биология” , ушбу таклифлар таълим моделининг илмий-методик таъминоти сифат ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларнинг та'лим олишида о'қув фаолиятларини такомиллаштиришга қаратилган машқ ва масалалардан фойдаланишнинг дидактик функсиялари (билим о'ргатувчи, малакани ривожлантирувчи, ва эгалланган билимлами назорат қилувчи)ни белгилаш асосида эврестик хусусиятларини оширишини аниқлашга оид таклифлар "Биологиядан олимпиада масалаларини ечиш методикаси" номли о'қув қо'лланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2024- йил 25-февралдаги 7/3.1 сон қарорига асосан берилган 2024/83У-209 рақамли нашр рухсатномаси). «Молекуляр биология” , молекуляр биология фанини о'қитишда машқ ва масалалардан фойдаланиш имкони кенгайтирилган.
молекуляр биология фани мавзуларини ўқитишда талабаларнинг ўқув ижодий фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришда ўқув ижодий топшириқларни бажариш методлари, фанга оид ўқитиш методикасини такомиллаштириш даражаларини ташхислаш компонентлари функсияларини интегратив мувофиқлаштириш орқали таълим сифат ва самарадорлигини оширишга доир тавсиялардан талабаларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришда фойдаланилган. «Молекуляр биология” , бўлажак биология ўқитувчисини мустақил ва креатив таълим фаолиятига йўналтириш, ўз-ўзининг касбий компетентлигини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish