Айтбаев Кобейсин Раматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуёш ёрдамида иситиш тизимлари учун оралиқ иссиқлик ташувчили паст ҳароратли ўз-ўзини тартибга солувчи кам металл сарфли термосифон иситиш асбоби”, 05.09.03 – Иссиқлик таъминоти. Вентиляция, кондиционерлаш. Газ таъминоти ва ёритиш. (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2018.2.PhD/Т829
Илмий раҳбар: Рашидов Юсуф Каримович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети ва Тошкент архитектура қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.26/30.12.2019.Т.11.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Кличев Шавкат Исакович, техника фанлари доктори, профессор (05.05.06), Касимов Фахриддин Шадманкулович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) (05.05.06).
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иситиш асбобининг корпуси ичидаги оралиқ иссиқлик ташувчи суюқлигининг бир ва икки фазали иссиқлик алмашинув жараёнларини жадаллаштириш асосида қуёш иситиш тизимлари учун паст ҳароратли ўз-ўзини тартибга солувчи кам металл сарфига эга оралиқ иссиқлик ташувчили термосифонли иситиш асбобини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий термосифон циркулясия шароитида, иситиш асбобидаги оралиқ иссиқлик ташувчи суви иссиқлик алмашинувининг паст ҳароратли бир фазали ва икки фазали жараёнларини интенсификацийлаш асосида, иссиқлик ташувчининг юқори гидростатик босими билан сувли иситиш тизимининг гидравлик ажратиш йўли билан унинг ички босимини пасайтириш ва девор қалинлигини камайтиришни таъминловчи металлнинг иссиқлик зўриқишини ошириш усули ишлаб чиқилган ;
илонсимон қувурнинг юзаси ва иситиш асбобининг ташқи юзаси ўртасидаги муносабатни ҳисобга олган ҳолда, иситиш асбобининг корпуси ичидаги оралиқ совутиш суюқлигининг паст ҳароратли бир фазали иссиқлик алмашинуви жараёнининг математик модели ишлаб чиқилган;
чегаравий қатламда ўта қизиган ва тўйинган буғни конденсаcияланиш ва буғланиш жараёнларини ўзаро боғлиқлигини хисобга олган ҳолда, иситиш асбобининг корпуси ичидаги оралиқ иссиқлик ташувчини термосифон циркулясия шароитида буғланиши ва буғни ламинар қатламли конденсасияланиш вақтидаги икки фазали иссиқлик алмашинувининг математик модели ишлаб чиқилди;
атмосфера босимидан паст ва атмосфера босимида буғнинг конденсасияланишида шунингдек икки фазали паст ҳароратли иситиш асбобининг ичидаги ўта қизиган ва тойъинган буғ учун мезоний тенгламалар аналитик йўл билан аниқланган ва экспериментал тасдиқланган;
яратилган ўз-ўзини тартибга солувчи термосифонли иситиш асбоблари асосида, энергия тежамкор иш режимини амалга оширадиган бир контурли паст ҳароратли қуёшли иситиш тизими учун принципиал эчимлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қуёшли иситиш тизимлари учун оралиқ иссиқлик ташувчи сувли паст ҳароратли ўз-ўзини тартибга солувчи кам материал талаб қиладиган термосифонли иситиш асбоблари бўйича олинган илмий натижалар амалга оширилди:
табиий термосифон циркулясия шароитида, иситиш асбобидаги оралиқ иссиқлик ташувчи суви иссиқлик алмашинувининг паст ҳароратли бир фазали ва икки фазали жараёнларини интенсификацийлаш асосида, иссиқлик ташувчининг юқори гидростатик босими билан сувли иситиш тизимининг гидравлик ажратиш йўли билан унинг ички босимини пасайтириш ва девор қалинлигини камайтиришни таъминловчи металлнинг иссиқлик зўриқишини ошириш усули Нукус шаҳридаги канализация насос станциясининг ходимлар хонаси ва омборхонасини иситиш тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 03-07/01-1126 сонли 19.04.2024-сонли маълумотномаси). Натижада тизим томонидан тармоқдан электр энергиясини истеъмол қилишнинг пасайиши 33,3% ни ташкил этган.
табиий термосифон циркулясия шароитида, иситиш асбобидаги оралиқ иссиқлик ташувчи суви иссиқлик алмашинувининг паст ҳароратли бир фазали ва икки фазали жараёнларини интенсификацийлаш асосида, иссиқлик ташувчининг юқори гидростатик босими билан сувли иситиш тизимининг гидравлик ажратиш йўли билан унинг ички босимини пасайтириш ва девор қалинлигини камайтиришни таъминловчи металлнинг иссиқлик зўриқишини ошириш усули Нукус шаҳрида Қара-Байли кўчасида жойлашган сантехника дўконининг ходимлар хонаси ва дўконнинг савдо бўлими иситиш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида жорий қилинган жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 03-07/01-1126 сонли 19.04.2024-сонли маълумотномаси). Натижада иситиш тизимида электр энергиясини истеъмол қилиш 30,6% га камайган.