Дошниязов Жарилкасин Карлибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ халқ педагогикасида ёшларни меҳнацеварлик руҳида  тарбиялаш анъаналари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2067.
Илмий раҳбар:  Алеуов Усербай , педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Пазилова Меруерт Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори; Пирниязов Искендер Кудиярович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Этакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади қорақалпоқ халқ педагогикасида ёшларни меҳнацеварлик руҳида тарбиялаш анъаналарини тадқиқ этиш орқали педагогик жараёнларга татбиқ этишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ халқ педагогикасида ёшларни меҳнацеварлик руҳида тарбиялаш анъаналарининг зарурияти халқ ижодкорлигининг атрубути сифатида меҳнат кўникмаларининг “вақт ва куч” талаб қилиши қонунияти асосида ворислик механизмига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
қорақалпоқ халқ педагогикасида ёшларни меҳнацеварлик руҳида тарбиялаш анъаналари асосида ёшларни меҳнацеварликка тарбиялаш имкониятлари (афсоналар, достонлар, мақоллар, асотирлар, қўшиқлар, топишмоқлар, эртаклар, халқ ўйинлари) меҳнацеварликка тарбиялаш тамойиллари асосида ҳар бир халқнинг этнопедагогикасининг мазмунига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
қорақалпоқ халқ педагогикасида олға сурилган ёшларни меҳнацеварлик руҳида тарбиялаш ғояларидан технология фанини замонавий таълим-тарбия жараёнларида фойдаланишга доир таклиф ва тавсиялар асосида ёшларда меҳнатга бўлган касбий мотивацияси, касбий меҳнат компетенсияси, амалий касбий меҳнат кўникмаларини ривожлантиришнинг консептуал-мазмунли модели такомиллаштирилган.
қорақалпоқ халқ педагогикасида ёшларни меҳнацеварлик руҳида тарбиялаш анъаналаридаги эҳтиёжий-мотивацион, когнитив, амалий-фаолиятли, рефлерсив каби мезонлари шахсга йўналтирилган таълим-тарбия жараёнида меҳнат фаолияти маданиятини ривожлантириш билан бевосита боғлиқ ҳолда меҳнат тарбиясини ташкил этишнинг педагогик шарт-шароитлари ва шаклларига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ халқ педагогикасида ёшларни меҳнацеварлик руҳида тарбиялаш анъаналарининг педагогик жараёни юзасидан олинган тадқиқот натижалари асосида:
қорақалпоқ халқ педагогикасида ёшларни меҳнацеварлик руҳида тарбиялаш анъаналарининг заруриятини халқ ижодкорлигининг атрубути сифатида меҳнат кўникмаларининг “вақт ва куч” талаб қилиши қонунияти асосида ворислик механизмига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилишга доир таклиф ва тавсияларидан ФА-Ф1-005-рақамли - “Қорақалпоқ фолъклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” (2017-2020-йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 1-апрелдаги 11-05-1472/04-сон далолатномаси). Натижада, қорақалпоқ халқ педагогикаси воситасида ёшларни меҳнацеварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини оширишга эришилган;
қорақалпоқ халқ педагогикасида ёшларни меҳнацеварлик руҳида тарбиялаш анъаналари асосида ёшларни меҳнацеварликка тарбиялаш имкониятларини меҳнацеварликка тарбиялаш тамойиллари асосида ҳар бир халқнинг этнопедагогикасининг мазмунига устуворлик бериш орқали аниқлаштириш ҳамда қорақалпоқ халқ педагогикасида олға сурилган ёшларни меҳнацеварлик руҳида тарбиялаш ғояларидан технология фанини замонавий таълим-тарбия жараёнларида фойдаланишга доир таклиф ва тавсиялар асосида ёшларда меҳнатга бўлган касбий мотивацияси, касбий меҳнат компетенсияси, амалий касбий меҳнат кўникмаларини ривожлантиришнинг консептуал-мазмунли моделини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар И1-ХТ-0-17222 - “Қорақалпоқ миллий менталитетини ўқувчи ёшларга сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 1-апрелдаги 11-05-1472/04-сон далолатномаси). Натижада ёшларни дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида меҳнацеварликга тарбиялаш шакллари, методлари ва воситаларидан фойдаланиш даражаси оширилган;
қорақалпоқ халқ педагогикасида ёшларни меҳнацеварлик руҳида тарбиялаш анъаналаридаги эҳтиёжий-мотивацион, когнитив, амалий-фаолиятли, рефлерсив каби мезонларини шахсга йўналтирилган таълим-тарбия жараёнида меҳнат фаолияти маданиятини ривожлантириш билан бевосита боғлиқ ҳолда  меҳнат тарбиясини ташкил этишнинг педагогик шарт-шароитлари ва шаклларига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан “Адабиёт” фанининг таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Республика таълим марказининг 2023-йил 14-августдаги 86-сон маълумотномаси) Натижада умумий ўрта таълим мактаблари учун “Адабиёт” фани бўйича компетенсиялар тизими такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish