Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайдарова Бузулайҳо Ахмедовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Шахсга йўналтирилган таълим орқали Ҳамширалик иши фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4203.
Илмий раҳбар: Комилов Нодирбек Бокижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.04/30.09.2020.Tib.122.01 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.  
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мухамедханова Шахноза Тургудовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахсга йўналтирилган таълим орқали Ҳамширалик иши фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича услубий ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳамширалик иши фанини ўқитишда симуляторлардан фойдаланишнинг қадамма – қадам бошқичлари касбий билимларини ривожлантиришнинг амалий интегративлигини оптималлаштиришга қаратилган назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда рефлексив амалиётларини ижодий фаолиятини босқичма-босқич индивидуаллаштириш жараёнлари асосида аниқлаштирилган;
ҳамширалик жараёнига оид мустақил ижодий ишларининг шакллари, мотивлари, фаолиятга доир ташкилий – педагогик стратегик мақсадларига мувофиқ ижодий, инновацион-рефлексив кўникмаларини шакллантиришнинг динамик кетма-кетлиги симуляторларнинг интеграциясига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ҳамширалик иши фанини ўқитиш жараёнида шахсга йўналтирилган таълим технологияси  ҳамда замонавий усулларларини қўллашнинг назарий-амалий асослари методик-лойиҳавий ва рефлексив-дидактик жараёнларини тизимли равишда  ҳамширалик фаолиятига имплементасия қилиш ҳамда ижодий фаолиятни аутентик хусусиятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
     талабаларнинг ўқув-билиш компетенсияларини шакллантириш мақсадида  талабаларнинг ўқув - билиш кўникмаларини шакллантириш самарадорлигини аниқлаш мезонлари ўқув жараёни субектларининг ҳамкорликдаги  фаолият натижадорлиги ва давомийлигини таъминлашга қаратилган дидактик вазифаларни самарали бажарилиш ҳамда ўқитиш воситаларидан рационал фойдаланиш имкониятларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахсга йўналтирилган таълим орқали Ҳамширалик иши фанини ўқитишнининг методик таъминотини такомиллаштириш технологиясига доир тадқиқот натижалари асосида:
ҳамширалик иши фанини ўқитишда симуляторлардан фойдаланишнинг қадамма – қадам бошқичлари орқали касбий билимларини ривожлантиришнинг амалий интегративлигини оптималлаштиришга қаратилган назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда рефлексив амалиётларини ижодий фаолиятини босқичма-босқич индивидуаллаштириш жараёнлари “Ҳамширалик иши техникаси” фани мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий  ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи билан тасдиқланган нашр гувоҳномаси). Натижада талабалар касбий билимларини ривожлантиришнинг мазмуни ва назарий асослари рефлексив амалиётларининг ижодий фаолиятини босқичма-босқич индивидуаллаштириш жараёнлари асосида аниқлаштиришга ёрдам берган;
ҳамширалик жараёнига оид мустақил ижодий ишларининг шакллари, мотивлари, фаолиятга доир ташкилий – педагогик стратегик мақсадларига мувофиқ ижодий, инновацион-рефлексив кўникмаларини шакллантиришнинг динамик кетма-кетлиги симуляторларнинг интеграциясига доир таклифлари “Ҳамширалик иши фанини ўқитишда таълим технологияси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 7- майдаги 149-сон буйруғи билан тасдиқланган нашр гувоҳномаси). Натижада талабаларга Ҳамширалик иши фанини ўқитишда симуляторлар интеграциясига устуворлик бериш имконини берган;
ҳамширалик иши фанини ўқитиш жараёнида шахсга йўналтирилган таълим технологияси  ҳамда замонавий усулларларини қўллашнинг назарий-амалий асослари методик-лойиҳавий ва рефлексив-дидактик жараёнларини тизимли равишда  ҳамширалик фаолиятига имплементасия қилиш ҳамда ижодий фаолиятни аутентик хусусиятларига доир таклифлари Ўзбекистон Ресубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ресубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш марказининг 2023-йил 31-июлдаги 233-сонли ПМ-45-сонли маълумотномаси). Натижада тиббиёт олий таълим муассасаларида талабалар ҳамда профессор – ўқитувчилар учун ҳамширалик иши фани ўқув – методик таъминотини таъминлашга хизмат қилган ҳамда уларнинг касбий компетентлик даражасини оширишга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish