Нишонов Шерзоджон Жуманазаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «153Sm радиоизотопи ва унинг доривор шаклини олиш», 01.04.01–Экспериментал физиканинг асбоблари ва усуллари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Т493.
Илмий раҳбар: Хужаев Саидахмад, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ядро физикаси институти қошидаги «Радиопрепарат» давлат корхонаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01 бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Олимов Косим, физика-математика фанлари доктори, профессор; Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ВВР-СМ русумли тадқиқот ядро реакторида153Sm радиоизотопини юқори радиокимёвий тозаликда олиш ва унинг асосида радиофармпрепарат олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
153Sm радиоизотопининг икки фазали ди-2-(этилгексил) ортофосфор кислота-минерал кислоталарда тақсимланиш қоидалари аниқланган;
153Sm радиоизотопининг экстракцион-хроматография усулида учламчи аминларда (три-н-октиламин ва метилдиоктиамин) ўзини тутиш қоидалари аниқланган;
153Sm радиоизотопини ажратиш ва тозалаш радиокимёвий схемаси яратилган;
153Sm радиоизотопи асосида «Самарий, 153Sm оксабифор» радиофармпрепаратини олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
153Sm радиоизотопини олишнинг радиокимёвий технологияси ишланмаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган 153Sm радиоизотопини тоза ҳолда олиш ва унинг асосида радиофармпрепарат олиш технологияси Ядро физикаси институти қошидаги «Радиопрепарат» давлат корхонасида «Самарий, 153Sm оксабифор» радиофармпрепарати ишлаб чиқаришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 30 августдаги 2/1255-2341-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши онкологик касалликларни даволашда татбиқ этиладидиган маҳаллий радиофармпрепаратлар рўйхатини кўпайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш имконини берган;
153Sm радиоизотопини олиш ва унинг асосида доривор шаклини олиш технологиясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (IAP 04643, 2010 й.) ва ишлаб чиқаришга жорий қилинган. Препарат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Дори воситалари ва тиббий техникани назорат қилиш бош бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилган (2015 йил 17 июлда берилган 00222/07/15-сон гувоҳнома). Илмий натижаларнинг қўлланиши асосида ҳозирги кунда кенг миқёсда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасининг шифохоналарида (В.В.Вохидов номидаги Республика ихтисослашган хирургия маркази, Республика ихтисослашган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази) ва МДҲ давлатларининг шифохоналарида (Украина «Изотоп» давлат ишлаб чиқариш корхонаси) муваффақиятли қўлланилмоқда.