Sayt test rejimida ishlamoqda

Шовкатов Нодиржон Неъматжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда бизнес қийматини баҳолашни такомиллаштириш истиқболари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Iqt1413.
Илмий раҳбар: Хомитов Комилжон Зоитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпўлатов Ғиёс Тохирович, PhD., досент.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шахри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда бизнес қийматини баҳолаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бизнес қийматини баҳолаш жараёнида тузиладиган баҳолаш ҳисоботларини сифатини ошириш ҳамда баҳоланаётган объектнинг якуний бозор қийматини оптималлаштириш мақсадида баҳолаш жараёнида қўлланилган ёндашувлардан олинган натижаларини мувофиқлаштириш ва солиштирма ўлчовларни аниқлаш усуллари таклиф этилган;
бизнес қийматини баҳолаш жараёнида баҳолашнинг даромадли, харажатли ва қиёсий ёндашувларидан олинган натижалар ўртасидаги тафовут 30 фоиздан ошган ҳолларда ушбу ёндашувлардан олинган натижадан воз кечиш амалиётини бекор қилиш таклиф этилган;
фонд бозорида котировка қилинмайдиган қимматли қоғозларга ва бошқа ташкилотларнинг устав фондларига қилинган инвестисиялар қийматини баҳолашда 50 фоиздан ортиқ бўлган молиявий қўйилмалар (акциялар пакетлари, улушлар ва бошқалар) қийматини баҳолаш инвестисияларнинг назорат сифатларига қараб амалга ошириш таклиф этилган;
мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан давлат улуши мавжуд корхонани баҳоланган қиймати билан хақиқий бозор қиймати ўртасида юзага келган тафовутни камайтириш мақсадида ушбу турдаги баҳолаш объектларига нисбатан “адолатли бозор қиймати”ни қўллаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда бизнес қийматини баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бизнес қийматини баҳолаш жараёнида тузиладиган баҳолаш ҳисоботларини сифатини ошириш ҳамда баҳоланаётган объектнинг якуний бозор қийматини оптималлаштириш мақсадида баҳолаш жараёнида қўлланиладиган харажатли, қиёсий ва даромадли ёндашувлар натижалари асосида объектнинг якуний бозор қийматини аниқлашда солиштирма ўлчовларни аниқлаш усулидан фойдаланиш таклифи «Ягона баҳолаш миллий стандарти»да қўшимча ва ўзгартиришларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023-йил 6-июндаги               № 02/05-1323 сон маълумотномаси) Натижада, бизнес қийматини баҳолашда қўлланиладиган ёндашувлардан келиб чиқадиган ҳисоб-китоблардаги хатоликларни олдини олиш ҳамда мувофиқлаштириш жараёнини соддалаштиришга эришилган.
бизнес қийматини баҳолаш жараёнида баҳолашнинг даромадли, харажатли ва қиёсий ёндашувларидан олинган натижалар ўртасидаги тафовут 30 фоиздан ошган ҳолларда ушбу ёндашувлардан олинган натижадан воз кечиш амалиётини бекор қилиш таклифи «Ягона баҳолаш миллий стандарти»га қўшимча ва ўзгартиришларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023-йил 6-июндаги № 02/05-1323 сон маълумотномаси) Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши  натижасида, баҳолашнинг миллий стандартларини халқаро стандартлар (ИВС – Интернатионал валуатион стандарц, ТЕГОВА – Тҳе Эуропеан Гроуп оф валуерс ассоcиатионс, РИCС – Тҳе Роял Институтион оф Чартеред Сурвеёрс, УСПАП – Униформ стандардс оф профессионал аппраисал праcтиcе) тамойилларига мослаштиришга эришилган.
фонд бозорида котировка қилинмайдиган қимматли қоғозларга ва бошқа ташкилотларнинг устав фондларига қилинган инвестисиялар қийматини баҳолашда 50 фоиздан ортиқ бўлган молиявий қўйилмалар (акциялар пакетлари, улушлар ва бошқалар) қийматини «Ягона баҳолаш миллий стандарти»да баҳолаш ҳақидаги таклифи 7-сон «Бизнесни ва бизнесда иштирок этиш ҳуқуқини баҳолаш» Миллий баҳолаш стандартига қўшимча ва ўзгартиришлар критишда фойдаланилган (Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023-йил 6-июндаги № 02/05-1323 сон маълумотномаси) Натижада, фонд бозорида котировка қилинмайдиган қимматли қоғозларга ва бошқа ташкилотларнинг устав фондларига қилинган инвестисиялар қийматини баҳолаш инвестисияларнинг назорат сифатларига асосан амалга оширилиши таъминланган.
давлат улуши мавжуд корхоналарни мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан баҳоланган қиймат билан хақиқий бозор қиймати ўртасидаги тафовутни камайтириш этиш мақсадида ушбу турдаги баҳолаш объектларига нисбатан адолатли бозор қийматини қўллаш таклифи «Ягона баҳолаш миллий стандарти»да ўз аксини топган (Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023-йил 6-июндаги № 02/05-1323 сон маълумотномаси) Натижада, 21 та давлат иштирокидаги корхона ва объектлар ушбу меъёр инобатга олинган ҳолда баҳоланиб, қайта сотувга қўйилган ҳамда давлат улуши мавжуд корхоналарни сотиш механизми такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish