Мирзоев Сайфулло Файзуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда суғурта компаниялари молиявий барқарорлигини таъминлашда андеррайтинг хизматини такомиллаштириш”, 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3501
Илмий раҳбар: Баев Хабибулла Исмоилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илхом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Тўраев Шавкат Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор:
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон суғурта бозорида фаолият олиб бораётган суғурта компанияларини молиявий барқарорлигини таъминлашда андеррайтинг хизматини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга коʼра “суғурта андеррайтинги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни суғурта шартномаси боʼйича рискларни таҳлил этиш ҳамда уларни суғурталашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш жараёнини суғурта компаниялари молиявий барқарорлигини таʼминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
суғурта компанияларида малакали мутахассислардан иборат махсус “Суғурта андеррайтинги” бўлимини ташкил этиш асосида суғурта портфелини шакллантириш, суғурта объектлари рисклари ва фавқулодда суғурта ҳодисалари юзасидан баҳолаш тизимини белгилаш орқали миллий суғурта бозоридаги суғурта компаниялари молиявий барқарорлигини таʼминлаш асосланган;
суғурта компанияларида андеррайтинг фаолиятини кенгайтириш асосида юридик шахсларнинг кўчмас мулкини табиий ва техноген офатлардан мажбурий суғурта қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали суғурта портфели мувозанатини таʼминлаш таклифи асосланган;
“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компаниясида суғурта шартномалари, суғурта мукофотлари ва суғурта андеррайтерлари ўзгариш ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2027-йилга қадар андеррайтинг хизмати асосий фаолиятининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда суғурта компанияларини молиявий барқарорлигини таъминлашда андеррайтинг хизматини такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “суғурта андеррайтинги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини суғурта шартномаси бўйича рискларни таҳлил этиш ҳамда уларни суғурталашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш жараёнини суғурта компаниялари молиявий барқарорлигини таъминлаш нуқтайи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Суғуртада инвестиция фаолиятини бошқариш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024-йил 29-февралдаги 45-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда суғурта шартномаси бўйича рискларни таҳлил этиш ҳамда уларни суғурталашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш жараёнини суғурта компаниялари молиявий барқарорлигини таъминлаш нуқтайи назаридан такомиллаштирилган “суғурта андеррайтинги” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
суғурта компанияларида малакали мутахассислардан иборат махсус “Суғурта андеррайтинги” бўлимини ташкил этиш асосида суғурта портфелини шакллантириш, суғурта обектлари рисклари ва фавқулодда суғурта ҳодисалари юзасидан баҳолаш тизимини белгилаш орқали миллий суғурта бозоридаги суғурта компаниялари молиявий барқарорлигини таъминлаш таклифи “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ нинг 2023-йил 7-августдаги №01/1-480/1-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзбекинвест” суғурта компаниясида 2020-йилга (793726 та) нисбатан шартномалар сони 2021-йилда (926300 та) 117 фоизга ошган;
суғурта компанияларида андеррайтинг фаолиятини кенгайтириш асосида юридик шахсларнинг кўчмас мулкини табиий ва техноген офатлардан мажбурий суғурта қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали суғурта портфели мувозанатини таъминлаш таклифи “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси акциядорлик жамиятининг суғурта портфелини шакллантириш амалиётига жорий этилган (“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ нинг 2023-йил 7 августдаги №01/1-480/1-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида компаниянинг суғурта мукофотлари ҳажми 2021-йилда 385,3 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2022-йилда 930,5 млрд. сўмни ташкил этган, компаниянинг суғурта мукофотлари ҳажми 2021-йилга нисбатан 2022-йилда 241,5 фоизга ошган;
“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компаниясида суғурта шартномалари, суғурта мукофотлари ва суғурта андеррайтерлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган андеррайтинг хизмати асосий фаолиятининг прогноз кўрсаткичлари “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ нинг 2023-йил 7-августдаги №01/1-480/1-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг молиявий барқарорлиги ҳамда захиралар миқдорининг ошишини таъминловчи истиқболдаги кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро мувофиқликка эришиш имкони яратилган.