Машаев Элдор Эргашвой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Крезоллар асосидаги бис-карбамат ҳосилалари синтези, қўлланилиши ва таснифи», 02.00.03 - Органик кимё, 02.00.09 - Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/K592.
Илмий раҳбарлар: Махсумов Абдухамид Гофурович, кимё фанлари доктори, профессор; Мухиддинов Баҳодир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги DSc.03/30.09.2020.K.82.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуғофуров Иброҳим Азизович, кимё фанлари доктори; Абдуллоев Обиджон Шахабидинович, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: крезоллар асосидаги бис-карбамат ҳосилаларини олиш, тузилишини ва кимёвий хоссаларини, биологик фаолликларини аниқлаш, уларни ишлаб чиқаришнинг зарарсиз, чиқиндисиз технологиясини яратиш, саноатда қўллаш ва товарлар номенклатураси бўйича таснифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гексаметилендиизотсианат билан крезоллар реакцияси асосида бис-карбаматларни янги ҳосилалари синтез қилинган ва реакцияни олиб боришнинг оптимал шароитлари топилиб, нуклеофил бирикиш АН реаксион қонуниятлари аниқланган ҳамда ҳосил бўлиш механизмининг эҳтимолли назарий консепсияси ишлаб чиқилган;
крезолило карбаматлар молекуласининг Н-Ҳ амин гуруҳидаги Ҳ атомининг ҳаракатчанлиги туфайли улар НаНО2, Ч3ОНа, C3Ҳ7И, C7Ҳ7И, Cа(ОCл)2 лар билан осон реакцияга киришиши натижасида Н,Н'-динитрозоли, Н,Н'-диметалли, Н,Н'-диалкилли, Н,Н'-дихлорли, Н,Н'-дибензилли ҳосилаларини синтез қилишга эришилган ва Н,Н'-гексаметилен бис-[(о-,м-,п-крезолило-карбамат)]лар асосида 15 та янги модда синтез қилинган ҳамда уларнинг тузилишлари замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида аниқланиб исботланган;
синтез қилинган бис-карбаматларнинг ин силиcо, ин виво, ин витро, ин ситу таҳлиллари ўтказилиб 1000 дан ортиқ биологик фаолликлари башоратлари ўрганилган ва уларнинг антигелминтик, антибактериал ҳамда ўсимликларни ўстирувчанлик фаолликлари аниқланган;
Н,Нъ-гексаметилен бис-[(орто-крезолило)-карбамат]ни чиқиндисиз, энергия тежамкор, экологик зарарсиз ва юқори унум билан ишлаб чиқариш жараёнининг тавсиявий технологик схемаси яратилган;
гексаметилендиизотсианат ва крезоллар асосида синтез қилинган бис-карбаматлар саноат айланма сув тизимлари учун коррозия ингибитори сифатида ҳамда қишлоқ хўжалиги ўсимликлари учун биостимулятор сифатида қўлланилган ва халқаро код рақамини олиш бўйича таклиф ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бис-карбаматлар ва уларнинг ҳосилаларидан биостимуляторларни самарали синтез қилиш усуллари ҳамда уларни кимёвий таркибига кўра синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган бис-карбаматлар Навоий вилояти, Қизилтепа тумани «Дурбек соҳибкори» фермер хўжалиги далаларидаги ғўза майдонида экиладиган уруғлик чигитига биостимулятор сифатида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Электрокимёзавод» ҚК АЖнинг 2023 йил 13 апрелдаги 71-сонли маълумотномаси). Натижада, пахта ҳосилдорлигини 4,0 сентнерга ошириш имконини берган;
синтез қилинган бис-карбаматлар «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг марказий илмий тадқиқот лабораториясида асбоб ускуналари ҳамда пўлат конструксиялари коррозиясига қарши ингибиторлар сифатида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2023 йил 27 мартдаги 23/01-01-07/139-сонли маълумотномаси). Натижада, коррозия тезлиги камайган ва ҳимоя даражасини 97,7 %га ошириш имконини берган.