Ходжимамедов Акмал Ашуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Рақамли иқтисодиёт шароитида банк инновацияларини ривожлантириш масалалари”,
08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ва 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция (иқтисодиёт фанлари)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3286
Илмий раҳбар: Зайналов Жахонгир Расулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент халқаро университети,       DSc. 22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Тураев Шавкат Шуҳратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Атаниязов Жасурбек Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида банк инновациялари асосида Ўзбекистонда банк фаолиятини ташкил этишнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш ва тўловлар узлюксизлигини таъминлаш мақсадида юридик шахслар томонидан тўловларни электрон тарзда қабул қилиш лозимлиги асосланган;
рақамли банк хизматларини мижозларга индивидуал ёндашиш асосида такомиллаштириш орқали молиявий хизмат турларини кўпайтириш ва сифатини яхшилашда CРМ (Cустомер Релатионшип Манагемент) тизимидан фойдаланиш таклиф қилинган;
махсус скоринг тизимидан фойдаланган ҳолда жисмоний шахсларнинг тўловга лаёқатлилигини баҳолаш натижасида уларга 50 млн.сўмгача микроқарзларни автоматлаштирилган тарзда тақдим этиш лозимлиги асосланган;
банкка мижозларни кенг жалб қилиш, уларга қулай ставкаларда кредитлар ажратишда мижозлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тизимига асосланган “Опен Банкинг АПИ” технологиясидан фойдаланиш таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида банк инновацияларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш ва тўловлар узлюксизлигини таъминлаш мақсадида юридик шахслар томонидан тўловларни электрон тарзда амалга оширишга доир таклифи “Туронбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Туронбанк” АТБнинг 2023-йил 11-сентябрдаги №15/04-286-сонли маълумотномаси). Натижада, “Туронбанк” АТБ томонидан тўловларни тез ва осон қабул қилиш учун мўлжалланган НФC технологияси ёрдамида смартфонлар орқали пластик карталардан тўловларни қабул қилиш имконини берувчи “Оне Тоуч” инновацион хизмат тизими йўлга қўйилган бўлиб, тадбиркорлик субъектлари томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда тўловлар узлюксизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнамоқда;
рақамли банк хизматларини мижозларга индивидуал ёндашиш асосида такомиллаштириш орқали молиявий хизмат турларини кўпайтириш ва сифатини яхшилашда CРМ (Cустомер Релатионшип Манагемент) тизимидан фойдаланишга доир таклифи “Туронбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Туронбанк” АТБнинг 2023-йил 11-сентябрдаги №15/04-286-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг барча бўлинмаларида 300 мингдан ортиқ мижозларни ягона тизимда бирлаштириш, хизмат кўрсатиш жараёнини тезлаштириш, мижозларнинг ҳисобрақамларини фойдалилиги бўйича сегментлаш ҳамда мижозларга йўналтирилган янги турдаги банк хизматларини тақдим этиш орқали мижозлар базаси ва банк даромадлилигини оширишга эришилди;
махсус скоринг тизимидан фойдаланган ҳолда жисмоний шахсларнинг тўловга лаёқатлилигини баҳолаш натижасида уларга 50 млн. сўмгача микроқарзларни автоматлаштирилган тарзда тақдим этишга доир таклифи “Туронбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Туронбанк” АТБнинг 2023-йил 11-сентябрдаги №15/04-286-сонли маълумотномаси). Натижада, потенсиал қарз олувчи мижозларга модулли кредитлар ва микроқарзларни ажратишда уларнинг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш амалиёти йўлга қўйилган бўлиб, банк филиаллари ва барча банк хизматлари офислари томонидан жисмоний шахсларга 2 турдаги модул кредитлар кредит комиссияси қарорисиз бир бўғинда кўриб чиқилиши, жисмоний шахсларга модулли кредитлар шаклида “МйТурон” мобил иловаси орқали кичик ҳажмдаги (10 млн. сўмгача) онлайн-микроқарз ажратиш, 50,0 млн. сўмгача бўлган микроқарзлар эса автоматлаштирилган ҳолда ажратиш имконияти яратилди;
банкка мижозларни кенг жалб қилиш, уларга қулай ставкаларда кредитлар ажратишда мижозлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тизимига асосланган “Опен Банкинг АПИ” технологиясидан фойдаланишга доир таклифи Туронбанк АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Туронбанк” АТБнинг 2023-йил 11-сентябрдаги №15/04-286-сонли маълумотномаси). Натижада, банк томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошишига ҳамда жалб этилган мижозлар сонини 2022-йилда 2021-йилга нисбатан 123,2 мингтага ёки 25 фоизга, қулай ставкаларда ажратилган кредитлар миқдори эса 19 фоизга ошишига эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish