Олимжонова Нигора Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тижорат банклари капиталида давлат улушини камайтириш йўллари», 08.00.07 - «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2984.
Илмий раҳбар: Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Кадирова Хадича Тураевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исаков Жанабай Якыпбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тижорат банклари капитали таркибида давлат улушини камайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг барқарорлик рейтингида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган банкларнинг устав капитали таркибидаги давлат улушини 10%ига камайишига 5 балл, 20% камайишига 10 балл ҳамда 30% камайишига 20 баллдан қўшимча балл бериш таклиф этилган;
тижорат банкларининг янгидан чиқараётган акциялари умумий ҳажмининг камида 25 фоиздан ортиқ қисмини фонд биржаларида оммавий жойлаштириш орқали банклар капиталидаги давлат улушини камайтиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Давлат улушига эга бўлган банкларни трансформация қилишда банк томонидан берилган имтиёзли кредитларнинг кредит порфелидаги ҳажмини 8 фоиздан оширмасликнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тижорат банклари капитали таркибида устав капитали ҳажмини оширишда олинган соф фойданинг 20 фоизини устав капиталига йўналтириш орқали банкларнинг капитал буферини таъминлаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари капиталида давлат улушини камайтириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг барқарорлик рейтингида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган банкларнинг устав капитали таркибидаги давлат улушини 10%ига камайишига 5 балл, 20% камайишига 10 балл ҳамда 30% камайишига 20 баллдан қўшимча балл бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 январдаги 55-сон «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» Қарорига киритилган. («Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБнинг 2024 йил 11 мартдаги 09-06/1932-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида банкларда давлат улушини камайтириш борасида олиб борилаётган ишларни фаоллаштиришга ҳисса қўшган;
тижорат банкларининг янгидан чиқараётган акциялари умумий ҳажмининг камида 25 фоиздан ортиқ қисмини фонд биржаларида оммавий жойлаштириш орқали банклар капиталидаги давлат улушини камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан тасдиқланган «2023-2025 йилларда капитал бозорини ривожлантириш бўйича йўл харитаси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. («Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБнинг 2024 йил 11 мартдаги 09-06/1932-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида банкнинг 25 фоиздан ортиқ акциялари фонд биржаларида оммавий жойлаштирилган;
Давлат улушига эга бўлган банкларни трансформация қилишда банк томонидан берилган имтиёзли кредитларнинг кредит порфелидаги ҳажмини 8 фоиздан оширмаслик таклифи «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ акциядорлари умумий йиғилишининг 2023 йил 30 ноябрдаги 07/11-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Ўзбекистон саноат-қурилиш банкни 2024-2026 йилларда ривожлантириш стратегияси»га киритилган. («Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБнинг 2024 йил 11 мартдаги 09-06/1932-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида банкда имтиёзли кредитлаш амалиётларини чеклаш, тадбиркорлик субъектларини, йирик корхоналарни ва аҳолини бозор тамойиллари асосида кредитлаш белгиланган ҳамда 2023 йилда имтиёзли кредитлар улуши 2022 йилга нисбатан 7,2 фоизга камайган;
тижорат банклари капитали таркибида устав капитали ҳажмини оширишда олинган соф фойданинг 20 фоизини устав капиталига йўналтириш орқали банкларнинг капитал буферини таъминлаш таклифи «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ акциядорлари умумий йиғилишининг 2023 йил 30 ноябрдаги 07/11-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Ўзбекистон саноат-қурилиш банкни 2024-2026 йилларда ривожлантириш стратегияси»га киритилган. («Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБнинг 2024 йил 11 мартдаги 09-06/1932-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБида ҳар йили Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра олинган соф фойданинг 20 фоиздан ошиқ қисми захира капиталини оширишга йўналтирилган.