Рахимова Нилуфар Аминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифрлари (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудда барқарор туризмни бошқариш механизмини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.13–Менежмент ва 08.00.17–Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2701
Илмий раҳбар: Мурадова Хусния Мухиддиновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети, DSc.22/30.12.2019.I.85.01
Расмий оппонентлар: Сафаров Баходирхон Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алимухамедова Наргиза Батиржановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади:
ҳудудларда барқарор туризмни бошқаришнинг механизмини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятида барқарор туризмни бошқаришнинг ижтимоий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш ва барқарор туризм “обсерваторияси” ташкил этиш асосида йилига камида 100 минг хорижий туристларни жалб қилиш мақсадида экологик, ижтимоий, иқтисодий соҳалар мониторингини ўтказиш учун “cарбон фоотпринт” калкулятори модели ишлаб чиқилган;
ҳудудларнинг туризм соҳасида иқтисодий, экологик ва ижтимоий барқарорликнинг таъминланганлиги, соҳада инсон капитали ривожланганлик даражаси, гендер тенглиги кўрсаткичлари орқали Самарқанд вилоятининг турли нуқталарида берадиган барқарор туризм обсерваторияси мониторинги индикаторларини такомиллаштириш асосида 2 миллион нафар маҳаллий туристларни қабул қилиш имкониятлари асосланган;
ҳудудларда ташриф буюрувчи туристларнинг қолиш муддатларини камида 3 кунга узайтириш мақсадида ҳамда барқарор туризмни жорий этиш компонентлари асосида “углеродсиз нейтрал туризм” моделини амалиётда фойдаланиши учун афзалликлари далилланган;
ҳудудларда барқарор туризмни ривожлантиришга таъсир этувчи иқтисодий, экологик ва ижтимоий омилларнинг таҳлили асосида туристлар оқими ҳажмининг 2028-йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудда барқарор туризмни бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Самарқанд вилоятида барқарор туризмни бошқаришнинг ижтимоий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш ва барқарор туризм “обсерваторияси” ташкил этиш асосида йилига камида 100 минг хорижий туристларни жалб қилиш мақсадида экологик, ижтимоий, иқтисодий соҳалар мониторингини ўтказиш учун “cарбон фоотпринт” ишлаб чиқилган калкулятори модели бўйича таклифлар 2024-йил 9-апрелдаги 06-06/26-сон “Самарқанд вилоятида барқарор туризмни янада ривожлантириш юзасидан чора тадбирлар” режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги 04-18/8467-сонли баённомаси). Таклифнинг амалга оширилиши натижасида Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган туристик субектларнинг фаолияти мониторингини иқтисодий, ижтимоий ва экологик омиллар асосида комплекс баҳолаш имконияти яратилган;
ҳудудларнинг туризм соҳасида ижтимоий, иқтисодий, экологик барқарорликнинг таъминланганлиги, соҳада инсон капитали ривожланганлик даражаси, гендер тенглиги кўрсаткичлари орқали ва Самарқанд вилоятининг турли нуқталарида 2 миллион нафар маҳаллий туристларни қабул қилиш имконини берадиган барқарор туризм обсерваторияси мониторинги индикаторларини такомиллаштириш бўйича асосланган таклифлар 2024-йил 9-апрелдаги 06-06/26-сон “Самарқанд вилоятида барқарор туризмни янада ривожлантириш юзасидан чора тадбирлар” режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги           04-18/8467-сонли баённомаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Самарқанд вилоятидаги туристик субектларни барқарорлик тамойили асосида рейтинг баҳолаш орқали самарали бошқарув дастурлари ишлаб чиқилди;
ҳудудларда ташриф буюрувчи туристларнинг қолиш муддатларини камида 3 кунга узайтириш мақсадида ҳамда барқарор туризмни жорий этиш компонентлари асосида “углеродсиз нейтрал туризм” моделини амалиётда фойдаланиши учун афзалликлари бўйича таклиф 2024-йил 9-апрелдаги 06-06/26-сон “Самарқанд вилоятида барқарор туризмни янада ривожлантириш юзасидан чора тадбирлар” режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги 04-18/8467-сонли баённомаси). Таклифнинг амалга оширилиши натижасида микродаражадаги туристик тадбиркорлик субектларида туристик фаолият салбий таъсирларини юмшатиш, энергия самарадорлигига эришиш, қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтишнинг бошқарув стратегияси такомиллаштирилган;
ҳудудларда барқарор туризмни ривожлантиришга таъсир этувчи иқтисодий, экологик ва ижтимоий омилларнинг таҳлили асосида туристлар оқими ҳажмининг 2028-йилгача прогноз параметр кўрсаткичларни қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитасининг “2022-2023-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” Дастури ва “Ёʻл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги 04-18/8467-сонли баённомаси). Натижада, барқарор туризмни ривожлантириш асосида ҳудудларга ташриф буюрадиган туристлар оқими ҳажмининг ўсиши далилланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish