Бердиев Бобир Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ипакчилик корхоналарида бренд стратегиясидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11–“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2022.2.PhD/Iqt2266.
Илмий раҳбари: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Касимова Фатима Тулкуновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлиб, ипакчилик корхоналарида бренд стратегиясидан фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: услубий ёндашувга кўра «бренд» тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхоналар томонидан товар сиёсатининг ажралмас таркибий қисми сифатида мижозлар билан алоқа қилиш, товарларни рақобатчилардан фарқлаш воситалари ва товар ва хизматларига қўшилган қиймат яратишнинг ўзига хос номоддий активи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
ипакчилик маҳсулотларининг ўзига хос хусусиятлари сифатида танланган (Хн – мода, барқарорлик, тозалик, ижодийлик, инновасионлик, нафислик, ноёблик) каби бренд унсурларини мижозларнинг бренддан хабардорликка (Хн->Й1=-0,699) ва содиқликка (Хн -> Й4=-0,434) «салбий», қабул қилинадиган сифат (Хн -> Й2 =0,383) ҳамда мижознинг ишониш ҳиссига (Хн->Й3 =0,373) «ижобий» таъсирларини ҳисобга олган ҳолда маркетинг стратегиясини танлаш асосланган;   
брендларнинг ижтимоий самарага йўналтирилганлик тамойили асосида «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг маркетинг бўлими фаолияти таркибида «Ўзбек ипак толаси» брендини оммалаштиришга қаратилган медиа-макон фаолиятини йўлга қўйиш таклиф этилган;
ипакчилик маҳсулотларини электрон тижорат самарадорлигини ошириш орқали экспорт кўрсаткичларини ривожланишининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ипакчилик корхоналарида бренд стратегиясидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра «бренд” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхоналар томонидан товар сиёсатининг ажралмас таркибий қисми сифатида мижозлар билан алоқа қилиш, товарларни рақобатчилардан фарқлаш воситалари ва товар ва хизматларига қўшилган қиймат яратишнинг ўзига хос номоддий активи нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган «Маркетинг» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 21 декабрдаги 387-сон буйруғи билан тасдиқланган 387-02-сон ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда корхоналар томонидан товар сиёсатининг ажралмас таркибий қисми сифатида мижозлар билан алоқа қилиш, товарларни рақобатчилардан фарқлаш воситалари ва товар ва хизматларига қўшилган қиймат яратишнинг ўзига хос номоддий активи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “бренд” тушунчаси юзасидан назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
ипакчилик маҳсулотларининг ўзига хос хусусиятлари сифатида танланган (Хн – мода, барқарорлик, тозалик, ижодийлик, инновасионлик, нафислик, ноёблик) каби бренд унсурларини мижозларнинг бренддан хабардорликка (Хн->Й1=-0,699) ва содиқликка (Хн -> Й4=-0,434) «салбий”, қабул қилинадиган сифат (Хн -> Й2 =0,383) ҳамда мижознинг ишониш ҳиссига (Хн->Й3 =0,373) «ижобий” таъсирларини ҳисобга олган холда маркетинг стратегиясини танлаш таклифи «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2023 йил 26 июндаги 30-23 Ф/О-сон буйруғига асосан тармоқ корхоналарининг маркетинг фаолиятига жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2024 йил 7 февралдаги 1-2/213-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида “Фабриcтех” МЧЖ, Интер Силк Про ҚК, Сапфир Савдо Саноат МЧЖ, Радиант силк МЧЖларнинг ипакчилик маҳсулотларининг бренд архитектураси яратилган;   
брендларнинг ижтимоий самарага йўналтирилганлик тамойили асосида «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг маркетинг бўлими фаолияти таркибида «Ўзбек ипак толаси» брендини оммалаштиришга қаратилган медиа-макон фаолиятини йўлга қўйиш таклифи «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2023 йил 26 июндаги 30-23 Ф/О-сон буйруғига асосан тармоқ корхоналарининг маркетинг фаолиятига жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2024 йил 7 февралдаги 1-2/213-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида тармоқнинг электрон савдо майдончаларида жойлашган маҳсулотлар ассортименти 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 55 фоизга ва савдолар ҳажмини 6,9 фоизга ошириш имкони яратилган;
ипакчилик маҳсулотларини электрон тижорат самарадорлигини ошириш орқали экспорт кўрсаткичларини ривожланишининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2023 йил 26 июндаги 30-23 Ф/О-сон буйруғига асосан тармоқ корхоналарининг маркетинг фаолиятига жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2024 йил 7 февралдаги 1-2/213-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичларини амалиётга жорий этилиши натижасида уюшма таркибидаги тармоқ корхоналарининг экспортдаги улушини 8,5 фоизга ошириш имконияти аниқланиб, тармоқ корхоналари томонидан ипакчилик маҳсулотлари электрон тижорати ҳажмининг истиқболдаги кўрсаткичларини янада аниқлаштириш ва мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish