Юлдашев Юлдаш Хандурдиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразмда архив иши тарихи (1925-2020 йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tar925.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлетов Санжарбек Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахитбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор; Матякубова Муборак Мадримовна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар ижтимоий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятида архив ишини шаклланиш ва ривожланиши тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хоразм вилойати архив бюроси ташкил қилинишида (1926-й.) собиқ Хоразм Халқ совет республикасининг идоралари ва Хива хонлигига оид бўлган барча ҳужжатларни йиғиб олиб, сақловга қабул қилиб олиш вазифаси белгиланган бўлса-да, соҳа бўйича мутахассисларнинг мавжуд эмаслиги, ҳужжатларни қабул қилишга ҳам ҳеч қандай шароит йўқлиги аксарийат нодир ҳужжатларнинг архив сақловига қабул қилинишида муаммоларга олиб келганлиги кўрсатиб берилган;
ХХ асрнинг 30-йилларининг иккинчи йармидан бошлаб давлат архивларини “халқ душманлари”ни аниқлаш бўйича ишларга жалб қилиш учун архив тизимини Ички ишлар халқ комиссариати тасарруфига ўтказилиши, давлат органлари ва жамийат ҳайотининг барча соҳаларига тегишли бўлган умумлаштирилган ҳужжатларга кириш чекланиши, йопиқ қўлланмалар ва махфий ҳужжатлар тўпламлари шаклланишига хизмат қилганлиги далилланган;
ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб Хоразм вилойати давлат архивидаги махфий сақланайотган фондларга асоссиз киритилган ҳужжатларни умумий фойдаланиш учун умумий сақловга ўтказиш, ходимларга доир ҳужжатларни сақлаш ҳамда фуқароларни ижтимоий-ҳуқуқий сўровларини бажаришга ўтилиши жарайонлари хўжалик ҳисобидаги идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлари архивлари тармоғини шаклланишига олиб келганлиги асосланган;
мустақиллик йилларида вилойатдаги давлат архивларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга чора-тадбирларни амалга оширилиши доирасида Хоразм вилойат архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги давлат архивлари йанги қурилган биноларга жойлаштирилиб, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига таъмирланиши давлат архивларининг ўртача сиғимдорлик даражасини ортишига имкон берганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг илмий натижа ва хулосаларидан:
Хоразм вилойати архив бюроси ташкил қилинишида (1926-й.) собиқ Хоразм Халқ совет республикасининг идоралари ва Хива хонлигига оид бўлган барча ҳужжатларни йиғиб олиб, сақловга қабул қилиб олиш вазифаси белгиланган бўлса-да, соҳа бўйича мутахассисларнинг мавжуд эмаслиги, ҳужжатларни қабул қилишга ҳам ҳеч қандай шароит йўқлиги аксарийат нодир ҳужжатларнинг архив сақловига қабул қилинишида муаммоларга олиб келганлигига оид натижалардан Ўзбекистонда архив иши тарихига оид тадқиқотларни олиб бориш, турли мавзулар бўйича архив материалларини чоп этишда фойдаланилган (Ўзархив Агентлигининг 2023-йил 13-июлдаги 01-26-06/851-сонли маълумотномаси). Натижада Хоразм вилойатида архив ишининг шаклланиш жарайонларини таҳлил қилиш, соҳа ходимларига архив иши бўйича тарихий тажрибаларни йоритишга хизмат қилган;
ХХ асрнинг 30-йилларининг иккинчи йармидан бошлаб давлат архивларини “халқ душманлари”ни аниқлаш бўйича ишларга жалб қилиш учун архив тизимини Ички ишлар халқ комиссариати тасарруфига ўтказилиши, давлат органлари ва жамийат ҳайотининг барча соҳаларига тегишли бўлган умумлаштирилган ҳужжатларга кириш чекланиши, йопиқ қўлланмалар ва махфий ҳужжатлар тўпламлари шаклланишига хизмат қилганлиги бўйича натижалардан ҳужжатлар кўргазмаларини ташкил этиш, давра суҳбатлари, конференсийа ва семинарларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзархив Агентлигининг 2023-йил 13-июлдаги 01-26-06/851-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Хоразм вилойатида архив ходимларнинг кўникма ва малакаларини ошишига хизмат қилган;
ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб Хоразм вилойати давлат архивидаги махфий сақланайотган фондларга асоссиз киритилган ҳужжатларни умумий фойдаланиш учун умумий сақловга ўтказиш, ходимларга доир ҳужжатларни сақлаш ҳамда фуқароларни ижтимоий-ҳуқуқий сўровларини бажаришга ўтилиши жарайонлари хўжалик ҳисобидаги идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлари архивлари тармоғини шаклланишига олиб келганлиги бўйича натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси Ўзбекистон телерадиоканалининг “Мавзу” кўрсатуви ссенарийларини таййорлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийасининг 2023-йил 15-августдаги 06-28-1237-сонли маълумотномаси). Натижада давлат архивлари томонидан идора ва ташкилотларга ҳужжатларини тартибга келтириш, илмий-техник ишлов бериш, ҳужжатларни депозитар сақловини таъминлаш, мейорий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш каби омилларнинг ички имконийатларини оширишнинг миллий хусусийатлари очиб беришга хизмат қилган;
мустақиллик йилларида вилойатдаги давлат архивларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга чора-тадбирларни амалга оширилиши доирасида Хоразм вилойат архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги давлат архивлари йанги қурилган биноларга жойлаштирилиб, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига таъмирланиши давлат архивларининг ўртача сиғимдорлик даражасини ортишига имкон берганлиги ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон телерадиоканалининг “Мавзу” кўрсатуви ссенарийларини таййорлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийасининг 2023-йил 15-августдаги 06-28-1237-сонли маълумотномаси). Натижада алоҳида қимматли ҳужжатлар, бошқарув ҳужжатлари, шахсий таркиб ҳужжатлари шаклланиши хусусидаги қарашларни кенгайтиришга хизмат қилган.