Худайберганов Санъат Санжаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожланишида хорижий ҳамкорликнинг ўрни (1991-2021-йиллар, Хоразм вилояти мисолида), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tar960.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлетов Санжарбек Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахитбай Абдикеримович тарих фанлари доктори, профессор; Атажанова Феруза Эркиновна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот номи: Хоразм Маъмун академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2021-йилларда Хоразм вилоятининг иқтисодий-ижтимоий ривожланишида хорижий ҳамкорлик алоқалари тарихини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мустақилликнинг дастлабки йилларидаги энг долзарб масала аҳолини хавфсиз озиқ-овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотлари билан таъминлашга бўлганлиги боис вилойат эхтийожларини хорижий сармойалар жалб этиш орқали юмшатишга қаратилиши ўша даврнинг ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга имкон берганлиги кўрсатиб берилган;
макроиқтисодийотининг таркибий қисми сифатида минтақавий иқтисодий эътибор қаратилиши натижасида вилойати иқтисодийотига Туркийа, Италийа, Германийа каби ҳамкор давлатлар инвестицийаларининг жалб қилиниши, пахтани қайта ишлаш, чарм-пойафзал саноатини шакллантириш ва ривожлантиришга имкон берганлиги далилланган;
Оролбўйи минтақасидаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида халқаро гуманитар алоқалар аҳолини тоза сув билан таъминлаш, санитарик ҳолат ва саломатликни қўллаб-қувватлашга қаратилиши вилойатда Орол фожиаси салбий оқибатларини бирмунча юмшатишга хизмат қилганлиги исботланган;
сўнгги йилларда Хоразм вилойатининг иқтисодий ҳолатини йанада ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари асосан мева-сабзавотчилик, гўшт, сут махсулотлари ва чарм-пойафзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш, енгил саноат ва машинасозлик соҳалари улушини оширишга қаратилиши, йаратилган маҳсулотларнинг экспортга йўналтирилиши баробарида вилойатда қулай инвестицион муҳит ва иқтисодийотнинг ўсиш суръатларини тезлаштиришига имкон йаратганлиги асосланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Хоразм вилойати мисолида хорижий ҳамкорлик алоқаларининг минтақавий хусусийатлари и кўриб чиқилиб, ушбу маълумотлардан Ўзбекистон тарихи фанининг тегишли даври тарихи ўрганиш ва ўқитишда фойдаланиш мумкин бўлган жиҳатлар кўрсатиб берилган;
Хоразм вилойатида хорижий ҳамкорлик алоқларини йанада ривожлантириш йўлида, маданий-гуманитар, хусусан, фан-таълим маданийат ва туризм каби йўналишларнинг тутган ўрни ва аҳамийати, вилойатда фаолийат олиб борайотган дўстлик жамийатлари фаолийатини кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожланишида хорижий ҳамкорликнинг ўрни (1991-2021-йиллар, Хоразм вилойати мисолида) мавзусини ўрганиш асосида:
мустақилликнинг дастлабки йилларидаги энг долзарб масала аҳолини хавфсиз озиқ-овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотлари билан таъминлашга бўлганлиги боис вилойат эхтийожларини хорижий сармойалар жалб этиш орқали юмшатишга қаратилиши ўша даврнинг ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга имкон берганлиги билан боғлиқ натижаларидан Республика маънавийат ва маърифат марказининг 2023 йил учун чора тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғойа ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 14-банди “Ижтимоий-маънавий ва мафкуравий жарайонларни тадқиқ қилиш технологийалари бўйича хориж тажрибасини ўрганиш” да фойдаланилган. (Республика маънавийат ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 12-июлдаги 254-сон маълумотномаси). Натижада диссертацийанинг илмий хулосалари, амалий натижалари Хоразм вилойатида ижтимоий соҳани ривожланишига доир халқаро ҳамкорлик алоқаларини, миллатлараро тотувлик, ижтимоий шериклик, халқаро ҳамжиҳатликни ривожлантиришга хизмат қилган;
макроиқтисодийотининг таркибий қисми сифатида минтақавий иқтисодий эътибор қаратилиши натижасида вилойати иқтисодийотига Туркийа, Италийа, Германийа каби ҳамкор давлатлар инвестицийаларининг жалб қилиниши, пахтани қайта ишлаш, чарм-пойафзал саноатини шакллантириш ва ривожлантиришга имкон берганлигига оид натижаларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Мавзу” кўрсатуви ссенарийларини таййорлашда фойдаланилган. (Ўзбекситон миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон телеканали” давлат унитар муассасасининг 2023-йил 15-августдаги 06-28-1235-сонли маълумотномаси). Натижада, телеканал томонида эфирга узатилган маскур телекўрсатувлар мазмунини бойитишга ҳамда илм-фан ва таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш каби соҳаларда мавжуд муаммоларни ечимини топишга хизмат қилган;
Оролбўйи минтақасидаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида халқаро гуманитар алоқалар аҳолини тоза сув билан таъминлаш, санитарик ҳолат ва саломатликни қўллаб-қувватлашга қаратилиши вилойатда Орол фожиаси салбий оқибатларини бирмунча юмшатишга хизмат қилганлигига оид натижаларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Мавзу” кўрсатуви ссенарийларини таййорлашда фойдаланилган. (Ўзбекситон миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон телеканали” давлат унитар муассасасининг 2023-йил 15-августдаги 06-28-1235-сонли маълумотномаси). Натижада, телеканал томонида эфирга узатилган маскур телекўрсатувлар мазмунини бойитишга ҳамда халқимизнинг воҳа тарихига доир билимларини оширишга имкон берган;
сўнгги йилларда Хоразм вилойатининг иқтисодий ҳолатини йанада ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари асосан мева-сабзавотчилик, гўшт, сут махсулотлари ва чарм-пойафзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш, енгил саноат ва машинасозлик соҳалари улушини оширишга қаратилиши, йаратилган маҳсулотларнинг экспортга йўналтирилиши баробарида вилойатда қулай инвестицион муҳит ва иқтисодийотнинг ўсиш суръатларини тезлаштиришига имкон йаратганлиги бўйича натижалардан Ўзбекистон савдо саноати палатасининг Хоразм вилойати ҳудудий бошқармаси фаолийатида фойдаланилган. Хусусан, диссертацийа илмий йангиликлари ва амалий натижалари ҳудуд тадбиркорлари фаолийатини такомиллаштириш учун хизмат қилди. (Ўзбекистон савдо саноати палатаси Хоразм вилойати ҳудудий бошқармаси 2023-йил 17-авгутдаги 05-06/807-сон маълумотномаси). Натижада диссертацийа илмий хулоса ва амалий натижалари Хоразм вилойатида ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожланишида ҳамда халқаро алоқаларни йўлга қўйишда ва фаолийатни такомиллаштиришга хизмат қилган.