Палуаниязова Дилбар Алланиязовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қорақалпоғистон майда шохли моллари гелминтлари (фаунаси, тарқалиши, экология», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/B843.
Илмий раҳбар: Дадаев Сайдулла, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.20.04.
Расмий оппонентлар: Эшова Холиса Саидовна, биология фанлари доктори, профессор; Сапарбаев Жумабай, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон шароитида майда шохли моллар гелминтларининг тур таркибини аниқлаш, таксономик хилма-хиллиги ва биоекологик хусусиятларини комплекс ҳолда ўрганиш ҳамда асосий гелминтозлар қўзғатувчиларининг олдини олишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон шароитида майда шохли моллар гелминтларининг 2 та тип, 3 та синф, 9 та туркум, 15 та оила, 25 авлодга мансуб 37 тури аниқланган. Аниқланган гелминтлардан 34 тури қўйларда ва 31 тури эчкиларда қайд этилган;
Фасcиола гигантиcа турининг қўйларнинг жигари билан бир қаторда уларнинг ўпкасида ҳам паразитлик қилиши МДҲ, жумладан, Ўзбекистонда илк бор аниқланган;
қўйларда паразитлик қиладиган гелмитлардан қуйидаги 13 та тури: Мониезиа бенедени, Оесопҳагостомум венулосум, О. солумбианум, Диcтёcаулус филариа, Тричостронгйлус ахеи, Т. витринус, Ҳаемончус плаcеи, Маршаллагиа маршалли, Нематодирус абнормалис, Н. ҳелветианус, Гонгйлонема пулчрум, Парабронема скржабини, Скржабинодера саига Қорақалпоғистон гелминтофаунаси учун илк бор аниқланган;
эчкиларда аниқланган 31 та тур гелминтдан - Алвеоccоcус мултилоcуларис (ларвае) тури МДҲ гелминтофаунаси учун ҳамда 23 та тури: Мониезиа бенедени, Авителлина cентрипунcтата, Тҳйсаниезиа гиарди, Мултиcепс мултиcепс (ларвае), Алвеоcоccус мултиcуларис (ларвае), Тричоcепҳалус овис, Чабертиа овина, Оесопҳагостомум венулосум, О. cолумбианум, Диcтёcаулус филариа, Тричостронгйлус ахеи, Т. витринес, Ҳаемончус cонтортус, Ҳ. плаcеи, Маршаллагиа маршалли, Нематодирус абнормалис, Н. ҳелветианус, Скржабинема овис, С. cапрае, Гонгйлонема пулчрум, Парабронема скржабини, Сетариа лабиатопапиллоса, С. дигитата Қорақалпоғистон гелминтофаунаси учун илк бор қайд этилган;
майда шохли моллар билан уларнинг паразитлари ўртасидаги биоценотик алоқалари очиб берилган ҳамда гелминтларнинг 6 та биологик гуруҳи мавжудлиги қайд этилган;
майда шохли молларнинг гелминтлар билан зарарланиш даражаси йил фасллари бўйича ҳамда Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудлари бўйича тақсимланиши очиб берилган;
майда шохли молларда кенг тарқалган нематодалардан Ҳаемончус, Маршаллагиа, Нематодирус ва Диcтёcулус авлодлари вакилларининг био-экологик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон майда шохли моллари гелминтлари (фаунаси, тарқалиши, экологияси) мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон ҳудудида майда шохли моллар ўпкаси ва жигарида паразитлик қиладиган эхинококкоз ва алвеококкоз қўзғатувчилари ҳамда бош миясида паразитлик қиладиган сенуроз қўзғатувчиси баъзан одамларда ҳам учраб, оғир касалликларга олиб келиши ва бу гелминтозларнинг асосий хўжайинлари йиртқич ҳайвонлар, жумладан, итлар ҳисобланиши ўрганилган. Юқоридаги паразитлар билан касалланган қўй ва эчкиларни касалланган органларини, уларни асосий хўжайинлари бўлмиш итларга бермасдан тупроққа чуқур кўмиш ёки куйдириш ёʻли билан ёʻқотиш асосида касалланишни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалиётига жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024-йил 4-июндаги 01/3155-сон маълумотномаси). Натижада, эхинококкоз, алвеококкоз ва сенуроз қўзғатувчилари билан итларнинг зарарланиш даражасини камайтириш ҳамда касаллик қўзғатувчиларининг одамларга узатилиш занжирини узиш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Бўзатов туманларидаги қўйчилик фермер хўжаликларида мониезиоз, шистосомоз ва парабронемоз билан зарарланган қўйларда празиквантел ва фенбендазол (СМКФ) супрамолекуляр комплексларининг антигелминтик самарадорлиги аниқланиб, ветеринария амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Қўмитасининг 2024-йил 25-мартдаги 33/01-05-252-сон маълумотномаси). Натижада бу препаратлар мониезиоз, шистосомоз ва парабронемоз билан касалланган қўйларга 2,0 ва 3,0 мг/кг дозаларда берилганда 85,7 ва 100% самарадорликка эришилган. Олиб борилган тадқиқот ишлар натижасида Қорақалпоғистон Республикаси қўйчилик фермер хўжаликларида қўйларнинг мониезиоз, шистосомоз ва парабронемоз билан касалланишини кескин камайтириш имконини берган;
шунингдек, Қорақалпоғистон шароитида майда шохли молларда паразитлик қиладиган доминант нематодалардан - Ҳаемончус, Маршаллагиа, Нематодирус ва Диcтёcулус авлодлари вакиллари тухум ҳамда личинкаларини ташқи муҳитда яшовчанлигини йил фасллари бўйича аниқлаш учун муаллиф томонидан 2021-2024-йиллар давомида Тахтакўпир туманига қарашли чорвачилик фермер хожаликларида 3 та биотопда: очиқ жойда; шувоқ илдизлари атрофида ва саксавул шохлари тагида тажрибалар қўйиш асосида ўрганилиб тавсиялар ишлаб чиқилган. Тавсияномада майда шохли молларни бир яйловда узоқ муддатда боқмасдан, яйловларни тез-тез алмаштириб туриш, қўй-эчкилар юқоридаги инвазия элементлари билан деярли зарарланмаслиги кузатилди, бу маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тахтакўпир тумани бўлими амалиёлига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024-йил 19-июндаги 01/18-2-1924 сон маълумотномаси). Натижада ушбу ҳудудларда майда шохли моллар боқиладиган яйловларда доминант гелминтлар инвазион элементларини ва ҳайвонларни улар билан зарарланш даражасини бошқариш имконини берган.