Sayt test rejimida ishlamoqda

Буранова Динара Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Хоразм ҳудуди кремнезёмли хомашё ресурсларини бойитиш ва шиша материаллари учун эмал қопламаларини олиш технологияси», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.15 - Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4055.
Илмий раҳбарлар: Курамбаев Шерзод Раимберганович, техника фанлари доктори, доцент; Юнусов Миржалил Юсупович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/05.05.2023.K/T.35.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нурмуродов Тўлқин Исамуродович, техника фанлари доктори, профессор; Усманов Хикматула Лутпуллаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм ҳудуди кремнезёмли хомашё ресурсларини бойитиш ва шиша материаллари учун эмал қопламаларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хива кони дала шпатли кварц қуми, Султон Увайс дала шпати хомашёларини ва Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатида рухни ажратишда ҳосил бўлувчи қўрғошинли чиқиндисини кимёвий, минералогик, донадорлик таркиби  аниқланган, ҳамда уларни шиша эмал олишда қўллаш имкониятлари асосланган;
Хива кони дала шпатли кварц қумини бойитишда мос келувчи бойитиш технологиясини танлаш орқали таркибидаги ЅiO2 миқдори 86,06 дан 97,24 мас. % гача ошганлиги, Fe2O3 миқдори эса 1,05 дан 0,10 мас. % гача камайганлиги аниқланган;
кремнезём концентратини шиша материал юзалари учун бадиий безак қоплама, шиша эмал олишда фойдаланиш имкониятлари илмий асосланган ва эмалланган шиша олишнинг такомиллашган технологияси ишлаб чиқилган;
Хива кварц қуми, Султон Увайс дала шпати, қўрғошинли чиқинди омухталаридан шиша эмал олишда, юқори ҳароратдаги пишиш, фазавий ўтиш, силикат суюқланма ва шиша ҳосил бўлиш жараёнларига, шаклланишига, физик-механик ҳамда технологик хоссаларига таъсири аниқланган;
қўрғошинли чиқиндини шиша омухтаси таркибига 6 дан 10 мас. % гача киритилиши натижасида шиша эмал ҳосил бўлишининг жадаллашиши, ялтироқлик даражасининг ошиши, нур синдириш кўрсаткичи 1,62 дан 1,71 гача ўзгариши исботланган;
“Хива кварц қуми - Султон Увайс дала шпати - қўрғошинли чиқинди” композициясининг қайнаш ҳарорати бошланғич компонентлар таркибига боғлиқ ҳолда, шиша эмал олишда, шиша қайнаш жараёни амалдагига нисбатан 100°С га паст ҳароратда бориши асосланган;
тобланган шиша ва шиша эмал орасидаги ўзаро бирикиш мустаҳкамлиги ва эстетик хоссалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Хива кони дала шпатли кварц қуми, Султон Увайс дала шпати, Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатида рухни ажратишда ҳосил бўлувчи қўрғошинли чиқиндидан фойдаланиб шиша юзалари учун шиша эмаллар ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Хива кони дала шпатли кварц қумидан бойитилган концентрат олиш  технологияси “To‘rtko‘l Shisha Idishlari” МЧЖнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2024 йил 20 мартдаги 02/15-603-сон маълумотномаси). Нaтижaдa, амалдаги стандарт талабларга тўлиқ жавоб берувчи кремнезёмли концентрат олиш имконини беради;
бойитилган концентрат, Султан Увайс кони дала шпати ва қўрғошинли чиқинди асосида шиша эмал  қопламаси олиш технологияси  “Horazm shisha idishlari” МЧЖ қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2024 йил 20 мартдаги 02/15-603 - сон маълумотномаси). Натижада, эмалланган ва тобланган-бадиий безак қопламали шиша намуналарини олиш имконини бергaн.

Yangiliklarga obuna bo‘lish