Sayt test rejimida ishlamoqda

Ирназаров Шахрух Кудратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бозор муносабатларига ўтиш шароитида Оъзбекистон молиявий-иқтисодий матбуотининг шаклланиши ва ривожланиши”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil251.
Илмий раҳбар: Хусанов Мирбатир, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Муратова Нозима, филология фанлари доктори, доцент; Матякубов Алишер, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда молиявий-иқтисодий матбуотни шакллантириш ва ривожлантириш йўлларини очиб бериш, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг мустақил сегменти сифатида “ишбилармонлик матбуоти” тушунчасини яратиш ва уларнинг фаолият параметрларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий-иқтисодий матбуотининг ўтиш даврига хос медиа фаолиятга асосланган  консептуал ижодий ва иқтисодётнинг таркибий қисмларига кўра фарқ қилувчи режалаштирувчи, ривожлантирувчи, статистик каби ташқи параметрлари аниқланиб, жамиятнинг бозор иқтисодиётига ўтиши шароитида шаклланган оммавий ахборот воситаларининг янги форматдаги молиявий-иқтисодий матбуот сегментининг замонавий ахборот ҳамжамияти учун рақамли трансформацион шароит сабабли аҳамияти исботланган;
иқтисодётнинг таркибий қисмларига кўра фарқ қилувчи фаолият йўналишлари молиявий-иқтисодий матбуотнинг ижодий миссиясини аниқлашда ҳал этувчи омил экани назарий жиҳатдан исботланган;
ишбилармонлик матбуотининг ижодий технологияларини медиадаги транформацион жараёнлар сосида такомиллаштириш зарурати исботланиб, ихтисослаштирилган ишбилармонлик нашрлар журналистларининг касбий маҳоратининг иқтисодётнинг қайси таркибий қисмига тегишлилигига кўра фарқли бўлган ўзига хос субектив ва журналистик фаолиятнинг умумий касб талабларига хос хусусиятлари аниқланган;
ишбилармонлик журналистикаси билан боғлиқ янги касбий атама ва тушунчаларнинг журналистика назарияси ва ижтимоий муносабатлар доирасида ишлатиш кўламига боғлиқ тизимли талаблар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида Ўзбекистон молиявий-иқтисодий матбуотининг шаклланиши ва ривожланиши бўйича олинган натижалар асосида:
молиявий-иқтисодий матбуотининг ўтиш даврига хос медиа фаолиятга асосланган  консептуал ижодий ва иқтисодётнинг таркибий қисмларига кўра фарқ қилувчи режалаштирувчи, ривожлантирувчи, статистик ташқи параметрлари аниқланиб, жамиятнинг бозор иқтисодиётига ўтиши шароитида шаклланган оммавий ахборот воситаларининг янги форматдаги молиявий-иқтисодий матбуоти сегментининг аҳамияти, молиявий-иқтисодий матбуот ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ахборот хизматлари ўртасида ахборот ҳамкорлигини йўлга қўйишда М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факултети, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети фаолиятида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 9-апрелдаги 89-03-1685-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда билдирилган хулоса ва таклифлардан ОАВ учун журналист кадрларини тайёрлашда университет таълим йўналишида, тадқиқот материалларидан М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факултети, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, мамлакатимиздаги журналистика факултетлари ва кафедралари “Оммавий коммуникациялар назарияси ва тарихи”, “Журналистика ва сиёсат”, “Ахборот жараёнларининг глобаллашуви шароитида журналистик ижод” каби фанлар бўйича ўқув дастурларининг назарий ишланмаларини тайёрлашда муҳим назарий манба сифатида хизмат қилган;
ишбилармонлик журналистикаси билан боғлиқ янги касбий атама ва тушунчаларнинг журналистика назарияси ва ижтимоий муносабатлар доирасида ишлатиш кўламига боғлиқ талаблар қўлланилишига доир илмий-таҳлилий кузатишлардан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2023-йил 28-мартдаги 03-01-1279-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг ахборот хизматларида ишлайдиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
иқтисодётнинг таркибий қисмларига кўра фарқ қилувчи фаолият йўналишлари молиявий-иқтисодий матбуотнинг ижодий миссиясини аниқлашда ҳал этувчи омил экани бўича назарий мулоҳазаларни, кўрсатмаларни амалда қўллашда КФW ташкилоти фаолиятида фойдаланилган (КФWнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонасининг 2023-йил 4-апрелдаги 20-сон маълумотномаси). Натижада, Германия тараққиёт банкининг молиялаштириш ва ривожланиш сиёсати тажрибасига оид тавсияларини қўллашда амалий манба сифатида ёрдам берган;
тизимли ислоҳотлар босқичларида бозор иқтисодиёти қонуниятларининг амал қилишини тушунтириш имконини берувчи ишбилармонлик матбуотининг ижодий технологияларини такомиллаштириш, “ХХИ аср” газетасида фаолият юритаётган журналистларнинг ўзига хос субектив ва умумий касб талабларига хос обектив хусусиятларини аниқлашда “ХХИ аср” иқтисодий газетаси фаолиятида фойдаланилган (“ХХИ аср” газетасининг 2023-йил 11-апрелдаги 33/1-сон маълумотномаси). Натижада, миллий оммавий ахборот воситаларида молиявий-иқтисодий мавзуларни ёритиш бўйича назарий тамойиллар, тавсиялардан ўринли ва унумли фойдаланиш йўлларини кўрсатишда муҳим манба бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish