Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджиев Аюбхон Бахтиёрхоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Статистика фаолиятида ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш назарияси ва услубиёти 08.00.14– Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари.
Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Iqt2331
Илмий раҳбар: Бегалов Баҳодир Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc.29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Қўчқоров Тоҳир Сафарович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Жуковская Ирина Евгениевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Азиз Бобожонов иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети. Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: давлат бошқарув органлари ва фойдаланувчиларни сифатли ҳамда тезкор статистика ахборотлари билан таъминлаш борасида статистик ахборот тизимларини оптимал лойиҳалаштириш ва улардан самарали фойдаланишнинг назарияси ва услубиётини ишлаб чиқишдан иборат.
III . Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида давлат статистика органларининг ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, амалиётга самарали жорий қилиш ва фойдаланувчилар талабидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштиришнинг назарий жиҳатлари таклиф қилинган;
респондентлар давлат статистика ҳисоботларини қулай жўнатишларига йўналтирилган статистик ахборот тизимлари оптимал фаолиятининг иқтисо-дий-математик моделлари ва технологиялари таклиф қилинган;
ахборот таъминотини оптимал лойиҳалаштириш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш орқали статистик ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш технологиялари  ишлаб чиқилган;
статистик маълумотларнинг тижоратлашган банкини шакллантириш ва статистик ахборот ресурсларини тижорат обекти сифатида бизнес-жараёнларни кенг йўлга қўйиш асосида фойдаланувчиларнинг статистик ахборотлар-га талабини қондиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш йўллари ва унда ахборот тизимларидан фойдаланиш механизмлари ишлаб чиқилган;
 “Статистика” интеграциялашган ахборот тизимининг вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан ўзаро интеграциясини йўлга қўйишнинг назарий асослари таклиф қилинган;
статистика фаолиятида ахборот тизимларини қўллаш натижасида олинадиган иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш усуллари ва статистика ҳисоботларини ахборот тизими орқали қабул қилиш ҳамда қайта ишлашнинг самарадорлик кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг қуйидаги натижалари амалиётга татбиқ этилди:
иқтисодиётни рақамлаштиш шароитида давлат статистика органларининг ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, амалиётга самарали жорий қилиш ва фойдаланувчилар талабидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб боришнинг назарий жиҳатлари амалиётга жорий қилиш бўйича қабул қилинган(Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023-йил 8-сентябрдаги 01/3-16-10/2-47-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф Статистика агентлиги фаолиятини рақамли трансформация қилиш бўйича устувор лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланиш, шунингдек, статистик маълумот-ларни тўплаш ва уларни қайта ишлаш бўйича фойдаланилаётган ахборот тизимларини такомиллаштиришда қўлланилган;
респондентларнинг давлат статистика ҳисоботларини қулай жўнатишларига йўналтирилган статистик ахборот тизимлари оптимал фаолиятининг иқтисодий-математик моделлари, технологияси ва механизмлари Агентлик фаолиятига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023-йил 8-сентябрдаги 01/3-16-10/2-47- сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик статистик ҳисоботларни қабул қилишнинг э-Стат 4.0 автоматлаштирилган ахборот тизимида мантиқий назорат модулларини такомиллаштиришда қўлланилган. Шунингдек, ўтган даврларга ёки бошқа ҳисобот шаклларига тегишли маълумотлар билан таққослаш шаклини тўлдириш жараёнида амалга ошириш имконияти яратилган;
ахборот таъминотини оптимал лойиҳалаштириш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш орқали статистик ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш технологиялари Агентлик фаолиятига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023-йил
8-сентябрдаги 01/3-16-10/2-47-сонли маълумотномаси). Катта ҳажмли статистик ахборотларнинг шаклланиши ва доимий равишда ортиб бориши шароитида ахборот таъминотини оптимал ташкил қилиш натижасида 110 млн. сўм миқдорида иқтисодий самарадорликка эришилган;
статистик маълумотларнинг тижоратлашган банкини шакллантириш ва статистик ахборот ресурсларини тижорат обекти сифатида бизнес-жараёнларни кенг йўлга қўйиш асосида фойдаланувчиларнинг статистик ахборотларга талабини қондиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш йўллари ва унда ахборот тизимларидан фойдаланиш механизмлари Агентлик фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023-йил
8-сентябрдаги 01/3-16-10/2-47-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида расмий веб-сайтда замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда статистик маълумотларни визуал кўринишда тақдим этувчи платформа ва статистик тўпламларни онлине сотиб олиш имконини берувчи электрон дўкон такомиллаштирилган ва сайтга ташриф буюрувчилар
56 %га ошган;
“Статистика” интеграциялашган ахборот тизимини вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграциясини йўлга қўйиш бўйича таклиф Агентлик фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика  агентлигининг 2023-йил 8-сентябрдаги 01/3-16-10/2-47-сонли маълумотномаси). “Статистика” интеграллашган ахборот тизими маълумотлар базасининг бошқариш тизимлари архитектурасини оптимал лойиҳалаштириш ва катта ҳажмли маълумотлар базалари билан ишлашда фойдаланилган;
ахборот тизимларини статистика фаолиятида қўллаш натижасида олинадиган иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш усуллари ва статистика ҳисоботларини ахборот тизими орқали қабул қилиш ва қайта ишлашнинг самарадорлик кўрсаткичлари Агентлик фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023-йил 8-сентябрдаги 01/3-16-10/2-47-сонли маълумотномаси). Натижада СТАТА амалий дастурий пакетидан фойдаланиш соҳалари кенгайтирилиб, таҳлилий маълумотларни ишлаб чиқиш, маълумотларни турли инфографика ва диаграмма кўринишида тасвирлаш жараёнларга сарфланган вақт 2 баравар ҳамда Статистика агентлигининг меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни бошқариш самарадорлиги 11,7 %га ошишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish