Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиев Элёр Алиевичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амударё делтаси ландшафтларининг мелиорация таъсирида ўзгариши», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Gr265.
Илмий раҳбар: Рафиков Вахоб Асамович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Қўзибоева Озодхон Махмудовна, география фанлари доктори, профессор; Алланазаров Кеунимжай Жанназарович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Амударё делтаси ландшафтларининг динамик ўзгаришига мелиорацияни таъсирини аниқлаш, делтада мелиорацияни ривожлантириш ва яхшилишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амударё делтасидаги ҳудудлар табиий шароитининг ўзига хослиги, ер ости сувлари ва тупроқ шўрланиш даражалари билан боғлиқ равишда шўрланмаган, кучсиз шўрланган, ўртача шўрланган ва кучли шўрланган тупроқлар вужудга келганлиги асосланган;
Амударё делтасида суғориладиган ва янги ўзлаштирилган ерларнинг тупроқ мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида суғориш майдонларининг табиий мелиоратив ҳолатлари аниқланган ва илмий асосланган;
Амударё делтасининг 1:1000000 маштабдаги “Грунт сувлари сатҳининг ўзгариши (1991, 2001, 2011, 2022 йиллар)”, “Амударё делтаси тупроқларининг механик таркиби ва шўрланиш даражаси” ҳамда “Грунт сувларининг минераллашиш ва тупроқ шўрланиш даражаси” карталари АрсГИС дастурида яратилган;
Амударё делтаси ерлари табиий мелиоратив жиҳатдан яхшилаш мақсадида раёнлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Амударё делтаси ландшафтларининг мелиорация таъсирида ўзгариши бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Амударё делтаси ландшафт ҳосил қилувчи табиий омилларнинг ҳозирги ҳолатини яхшилаш, табиий комплекслар структураси ва делтада ирригациянинг ривожлантириш, ер ости сувлари ва тупроқ шўрланиш даражаларини камайтиришга доир тавсияларидан Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 14 декабрдаги 01/18-2-1998 сон маълумотномаси). Натижада, Амударё делтаси ҳудудида қишлоқ хўжалик ерларидан режали фойдаланиш имконини берган;
Амударё делтасида суғориладиган ва янги ўзлаштирилган ерларнинг тупроқ мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 14 декабрдаги 01/18-2-1998 сон маълумотномаси). Натижада, делта ландшафтларида содир бўлиши мумкин бўлган салбий ўзгаришларини олдини олиш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;
Амударё делтасининг “Ер ости сувлари” ҳамда “Грунт сувларининг минерализация даражаси ва тупроқларнинг шўрланиш даражаси” карталаридан Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 14 декабрдаги 01/18-2-1998 сон маълумотномаси). Натижада, Амударё делтаси ландшафтларининг кадастр тизимини такомиллаштириш имконини берган;
Амударё делтаси ерларини табиий мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича раёнлаштириш мезонларидан Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 14 декабрдаги 01/18-2-1998 сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини белгиловчи табиий омилларни ҳар томонлама миқдорий ва сифат жиҳатидан таҳлил қилиниб, улардан қишлоқ хўжалиги мақсадларида табақалаштирилган ҳолда фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish