Sayt test rejimida ishlamoqda

Кувватов Хусниддин Абдухакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Карпсимон балиқларнинг асосий сестодозлари, уларни балиқлар организмининг морфо-физиологик хусусиятларига таъсири», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.1.PhD/Б1118.
Илмий раҳбар: Даминов Асадулло Сувонович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилиги ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.06.2020.B.70.03.
Расмий оппонентлар: Зайнабиддинов Анвар Эркинжонович, биология фанлари доктори, профессор; Раҳматуллаев Ёрқин Шокирович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: карпсимон балиқларнинг асосий сестодоз қўзғатувчиларининг организм морфо-физиологик хусусиятларига таъсирини аниқлаш, сестодозларга қарши илмий асосланган кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд ва Жиззах вилоятлари айрим сув ҳавзаларидаги карпсимон балиқлар организмида 6 турдаги (ичак деворида 2 та, ичак бўшлиғида 2 та, қорин ва тана бўшлиқларида 2 та) сестодалар паразитлик қилиши, зарарлаш даражаси бўйича Лигула интестиналис нинг устунлик қилиши аниқланган;
балиқларнинг сестодалар билан зарарланиш даражаси йилнинг мавсуми (баҳорда ўртача 22%, кузда 24%)га ва балиқлар ёшига (бир йилликда ўртача 20%, икки йилликда 28%) боғлиқлиги асосланган;
балиқлар қони гематологик кўсаткичларининг инвазия интенсивлигининг ошиб боришига боғлиқ ҳолда ўзгариш динамикаси (гемоглобиннинг 36,07 % га, эритроцитларнинг 47,7% га камайиши, лейкоцитларнинг 25,8% га ортиши) очиб берилган;
Лигула интестиналис билан зарарланган балиқлар организмидаги физиологик жараёнларнинг бузилиши орқа, кўкрак, анал ва дум сузгич қанотлар ўлчамининг кичрайишига сабаб бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Карпсимон балиқларнинг асосий сестодозлари, уларнинг балиқлар оганизмининг морфо-физиологик хусусиятларига таъсирини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
карпсимон балиқларнинг сестодалар билан зарарланиши оқибатида кузатиладиган морфо-физиологик ўзгаришлар, зарарланишнинг балиқлар ёши, йил мавсумига кўра учраш даражаси бўйича олинган маълумотлар Самарқанд ва Жиззаҳ вилояти балиқчилик хўжаликлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 15 апрелдаги 02/23-238-сон маълумотномаси). Натижада, карпсимон балиқларнинг сестодоз касалликларини ташхислаш, мониторинг қилиш имконини берган;
сестодозларга қарши ишлаб чиқилган кураш чора-тадбирлари бўйича амалий тавсиялар Самарқанд ва Жиззаҳ вилояти балиқчилик хўжаликлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 15 апрелдаги 02/23-238-сон маълумотномаси). Натижада, инвазияларга қарши курашиш асосида балиқлар маҳсулдорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish