- Asosiy sahifa
- Yangiliklar
- “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!”
- 24.08.2024
Бугун эрта тонгдан мамлакатимизнинг барча маҳаллалари, ташкилот ва корхоналари, таълим муассасаларида умумхалқ хайрия ҳашари тадбирлари бошланиб кетди.
Олий аттестация комиссияси меҳнат жамоаси ҳам “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги байрами тадбирлари олдидан ташкил этилаётган умумхалқ хайрия ҳашарларида фаол иштирок этди.
Ҳашар давомида Олий аттестация комиссиясининг жамоаси томонидан ҳудудда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, дарахт ва гул кўчатларини парваришлаш, шакл бериш ҳамда хона ва йўлакларни тозалаш ва саришталаш ишлари амалга оширилди.
Халқимизга хос бўлган бирдамлик, меҳр-мурувват, озода-саришталик каби эзгу фазилатлар ҳашар кунларида айниқса ёрқин намоён бўлади. Мазкур умумхалқ хайрия ҳашарининг энг улуғ ва энг азиз айём – она Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги байрами арафасида ташкил этилгани жамоадошларда янада ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва кўтаринкилик кайфиятини уйғотди.
ОАК Ахборот хизмати
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering