Aлланиязов Парахат Aтаниязовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Паррандачилик хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришда ақлли технологиялардан фойдаланиш имкониятлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2494.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Аллаяров Пиратдин Атабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Аскаров Назимжон Ниёзович, иқтисодиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади паррандачилик хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришда ақлли технологиялардан фойдаланиш имкониятлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
паррандалар сони ва таркиби, тўғри озиқлантиришни ташкил қилишга кўра хўжаликлар фаолиятини оптималлаштириш таклиф этилиб, минтақанинг ўзига хос табиий тузилиши, аҳолининг зичлик ва бандлик даражаси, қўшимча озуқа бериш самарадорлигига кўра танлаб олинган 6 тур паррандадан курка ва ўрдак боқиш энг самарали эканлиги асослаб берилган;
Қорақалпоғистон Республикасида паррандалар бош сонининг 2024-2028 йилларга мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
минтақада парранда тухуми ва гўштига бўлган ички талабни аҳолини ёш гуруҳи таркиби, таъминланиш даражаси кабиларга кўра ишлаб чиқаришнинг 2024-2028 йилларга мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари асосланган;
паррандачилик маҳсулотларига бўлган ички талабни таъминлашда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан саноат усулида паррандачиликни устувор ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигига кўра ем-ҳашак билан таъминлашда озиқлантиришни оптимал нисбатларини таъминлаш, кооперацияга кўра хонадонларда паррандаларни боқиш ишларини кенг йўлга қўйиш кабиларнинг мақсадлилиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Паррандачилик хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришда ақлли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
паррандалар сони ва таркиби, тўғри озиқлантиришни ташкил қилишга кўра хўжаликлар фаолиятини оптималлаштириш таклиф этилиб, минтқанинг ўзига хос табиий тузилиши, аҳолининг зичлик ва бандлик даражаси, қўшимча озуқа бериш самарадорлигига кўра танлаб олинган 6 тур паррандадан курка ва ўрдак боқиш энг самарали эканлиги бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 9 июлдаги 33/02-13-597-сон маълумотномаси). Таклиф паррандачилик хўжаликлари ресурсларидан оптимал фойдаланиш, аҳолини парранда гўшти ва тухумга бўлган талабини қондириш, дарё ва каналларга яқин бўлган хўжаликлар фаолияти самарадорлигини ошириш, қум ва сув танқислиги юқори даражада бўлган ҳудудларда паррандачиликни мақбул ташкил этиш кабиларга муайян даражада хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасида паррандалар бош сонининг 2024-2028 йилларга мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги 526 13 0 Қ/24-сон қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 9 июлдаги 33/02-13-597-сон маълумотномаси). Таклиф минтақада паррандалар бош сонини истиқболда оширишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга муайян даражада хизмат қилган;
минтақада парранда тухуми ва гўштига бўлган ички талабни аҳолини ёш гуруҳи таркиби, таъминланиш даражаси кабиларга кўра ишлаб чиқаришнинг 2024-2028 йилларга мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг 2023 йил 13 апрелдаги 120 13 0 Қ/23-сон қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 9 июлдаги 33/02-13-597-сон маълумотномаси). Таклиф замонавий технологияларга кўра паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ва ички бозорни миқдор-сифат кўрсаткичлари бўйича маҳсулотлар билан таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
паррандачилик маҳсулотларига бўлган ички талабни таъминлашда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан саноат усулида паррандачиликни устувор ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигига кўра ем-ҳашак билан таъминлашда озиқлантиришни оптимал нисбатларини таъминлаш, кооперацияга кўра хонадонларда паррандаларни боқиш ишларини кенг йўлга қўйиш кабиларнинг мақсадлилиги таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 9 июлдаги 33/02-13-597-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф паррандачиликни ривожлантиришда мавжуд имкониятларни ишлаб чиқаришга кенг миқёсда жалб этиш, соҳада вужудга келаётган тебранишларда хўжаликлар барқарорлик даражасини ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга муайян даражада хизмат қилган.