Sayt test rejimida ishlamoqda

Саломов Мурод Суннатуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Махаллий тарқалган простата бези саратони ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Tib699.
Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммедаминов Шухрат Каримджанович, тиббиёт фанлари доктори; Рахимов Нодир Махамматкулович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий тарқалган простата бези саратонда ген экспрессияси ташхислаш ва комбинир ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
трепан биопсия ва РПЭдан кейинги гистологик препаратларда, CD34 ва P53 ген экспрессиясини юқорилиги, ўсманинг эндотелиал ўсиш факторларига таъсири туфайли ангиогенез жараёнини кучайишига сабаб бўлиши исботланган;
гистологик препаратларда микроқонтомирлар зичлиги ва ангиогенезнинг юқорилиги, хужайраларда антибластом химоя фукциясининг пасайишига ва ўсманинг қон томирлар орқали метастазланиш, инвазивлик ва рецедивланиш даражасини ошишига олиб келиши исботланган;
маҳаллий тарқалган простата бези саратони Т2-3бN1М0 босқичида CD34 ва Р53 ген экспрессияси юқорилиги аниқланганда, операциядан олдинги МАБ терапия марказий ва периферик андроген рецепторларни тўлиқ блоклаши, андроген гормонларнинг ишлаб чиқарилишини блокланишига олиб келганлиги учун даво курсини  ўтказиш мақсадга мувофиқ эканлиги исботланган;
маҳаллий тарқалган простата бези саратони Т2-3бN1М0 босқичида, МАБ терапиядан кейин радикал простатэктомия бажарилганда биохимик рецидивланиш даражаси пастлиги ва беморларнинг гормонохимиотерапия даво усулига нисбатан учлик симптомларини- оғриқ, гематурия ва тўлиқ бўшанмаслик хиссининг яхшиланиши туфайли, хаёт сифат даражаси юқорилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йилдаги 25 июньдаги сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: трепан биопсия ва РПЭдан кейинги гистологик препаратларда, CD34 ва P53 ген экспрессиясини юқорилиги, ўсманинг эндотелиал ўсиш факторларига таъсири туфайли ангиогенез жараёнини кучайишига сабаб бўлиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали хирургия ва химиотерапия бўлимида 2024 йилнинг 20 февраль №13-T сонли буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали хирургия ва химиотерапия бўлимида 2024 йилнинг 17 февраль №75-К сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш, трепан биопсия ва РПЭдан кейинги гистологик препаратларда, CD34 ва P53 ген экспрессиясини юқорилиги, ўсманинг эндотелиал ўсиш факторларига таъсири туфайли ангиогенез жараёнини кучайишига сабаб бўлишини аниқлаш орқали, ташхислаш тартиби яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: биринчи марта трепан биопсия ва РПЭдан кейинги гистологик препаратларда, CD34 ва P53 ген экспрессиясини юқорилиги, ўсманинг эндотелиал ўсиш факторларига таъсири туфайли ангиогенез жараёнини кучайишига сабаб бўлиши сабабли давлат бюджетидан сарф харажатларни 9,8% га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: трепан биопсия ва РПЭдан кейинги гистологик препаратларда, CD34 ва P53 ген экспрессиясини юқорилиги, ўсманинг эндотелиал ўсиш факторларига таъсири туфайли ангиогенез жараёнини кучайишига сабаб бўлишини аниқлаш орқали, ташхислаш тартиби яхшиланганлиги натижасида беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш даражасини баҳолашда 1 нафар бемор ҳисобига 9,8%га иқтисод қилиш ва шифохонада бўлиш вақтини 1-2 кунга қисқартириш натижасида беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: гистологик препаратларда микроқонтомирлар зичлиги ва ангиогенезнинг юқорилиги, хужайраларда антибластом химоя фукциясининг пасайишига ва ўсманинг қон томирлар орқали метастазланиш, инвазивлик ва рецедивланиш даражасини ошишига олиб келишининг исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали хирургия ва химиотерапия бўлимида 2024 йилнинг 20 февраль №13-T сонли буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали хирургия ва химиотерапия бўлимида 2024 йилнинг 17 февраль №75-К сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: гистологик препаратларда микроқонтомирлар зичлиги ва ангиогенезнинг юқорилиги, хужайраларда антибластом химоя фукциясининг пасайишига ва ўсманинг қон томирлар орқали метастазланиш, инвазивлик ва рецидивланиш даражасини ошишига олиб келишини аниқлаш орқалисамарали ташҳислаш тартибини татбиқ этиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гистологик препаратларда микроқонтомирлар зичлиги ва ангиогенезнинг юқорилиги, хужайраларда антибластом химоя фукциясининг пасайишига ва ўсманинг қон томирлар орқали метастазланиш, инвазивлик ва рецидивланиш даражасини ошишига олиб келишини аниқлаш орқали самарали ташҳислаш  тартибини татбиқ этилиши натижасида бджетидан сарф харажатларни 11,2%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: гистологик препаратларда микроқонтомирлар зичлиги ва ангиогенезнинг юқорилиги, хужайраларда антибластом химоя фукциясининг пасайишига ва ўсманинг қон томирлар орқали метастазланиш, инвазивлик ва рецидивланиш даражасини ошишига олиб келишини аниқлаш учун 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 11,2%га иқтисод қилиш, шифохонада бўлиш вақтини 1-2 кунга қисқартириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш, маблағларни иқтисод қилишга эришилган.
учинчи илмий янгилик: маҳаллий тарқалган простата бези саратони Т2-3бN1М0 босқичида CD34 ва Р53 ген экспрессияси юқорилиги аниқланганда, операциядан олдинги МАБ терапия марказий ва периферик андроген рецепторларни тўлиқ блоклаши, андроген гормонларнинг ишлаб чиқарилишини блокланишига олиб келганлиги учун даво курсини  ўтказиш мақсадга мувофиқ эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали хирургия ва химиотерапия бўлимида 2024 йилнинг 20 февраль №13-T сонли буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали хирургия ва химиотерапия бўлимида 2024 йилнинг 17 февраль №75-К сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: маҳаллий тарқалган простата бези саратони Т2-3бN1М0 босқичида CD34 ва Р53 ген экспрессияси юқорилиги аниқланганда, операциядан олдинги МАБ терапия марказий ва периферик андроген рецепторларни тўлиқ блоклаши, андроген гормонларнинг ишлаб чиқарилишини блокланишига олиб келганлиги учун даво курсини  ўтказиш мақсадга мувофиқ эканлигини аниқлаш натижасида даво самарадорлигини яхшилаш ва ётоқ кунларини қисқартириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги  қуйидагича: маҳаллий тарқалган простата бези саратони Т2-3бN1М0 босқичида CD34 ва Р53 ген экспрессияси юқорилиги аниқланганда, операциядан олдинги МАБ терапия марказий ва периферик андроген рецепторларни тўлиқ блоклаши, андроген гормонларнинг ишлаб чиқарилишини блокланишига олиб келганлиги учун даво курсини  ўтказиш мақсадга мувофиқ эканлигини аниқлаш натижасида даво самарадорлигини яхшилаш ва ётоқ кунларини қисқартириш орқали бюджетидан сарф харажатларни 12,0%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: маҳаллий тарқалган простата бези саратони Т2-3бN1М0 босқичида CD34 ва Р53 ген экспрессияси юқорилиги аниқланганда, операциядан олдинги МАБ терапия марказий ва периферик андроген рецепторларни тўлиқ блоклаши, андроген гормонларнинг ишлаб чиқарилишини блокланишига олиб келганлиги учун даво курсини  ўтказиш мақсадга мувофиқ эканлигини аниқлаш натижасида даво самарадорлигини яхшилаш ва ётоқ кунларини қисқартириш учун 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 12,0 %га иқтисод қилиш, шифохонада бўлиш вақтини 2-3 кунга қисқартириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган ва маблағларни иқтисод қилишга эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: маҳаллий тарқалган простата бези саратони Т2-3бN1М0 босқичида, МАБ терапиядан кейин радикал простатэктомия бажарилганда биохимик рецидивланиш даражаси пастлиги ва беморларнинг гормонохимиотерапия даво усулига нисбатан учлик симптомларини- оғриқ, гематурия ва тўлиқ бўшанмаслик хиссининг яхшиланиши туфайли, хаёт сифат даражаси юқорилиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали хирургия ва химиотерапия бўлимида 2024 йилнинг 20 февраль №13-T сонли буйруқ билан ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали хирургия ва химиотерапия бўлимида 2024 йилнинг 17 февраль №75-К сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: маҳаллий тарқалган простата бези саратони Т2-3бN1М0 босқичида, МАБ терапиядан кейин радикал простатэктомия бажарилганда биохимик рецидивланиш даражаси пастлиги ва беморларнинг гормонохимиотерапия даво усулига нисбатан учлик симптомларини - оғриқ, гематурия ва тўлиқ бўшанмаслик хиссининг яхшиланиши туфайли, беморларнинг хаёт сифат даражасини ва уларнинг яшовчанлигини яхшилашимконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: маҳаллий тарқалган простата бези саратони Т2-3бN1М0 босқичида, МАБ терапиядан кейин радикал простатэктомия бажарилганда биохимик рецидивланиш даражаси пастлиги ва беморларнинг гормонохимиотерапия даво усулига нисбатан учлик симптомларини - оғриқ, гематурия ва тўлиқ бўшанмаслик хиссининг яхшиланиши туфайли, беморларнинг хаёт сифат даражасини ва уларнинг яшовчанлигини яхшилаш имконини берганлиги орқали бюджетдан сарф харажатларни 17,4%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: маҳаллий тарқалган простата бези саратони Т2-3бN1М0 босқичида, МАБ терапиядан кейин радикал простатэктомия бажарилганда биохимик рецидивланиш даражаси пастлиги ва беморларнинг гормонохимиотерапия даво усулига нисбатан учлик симптомларини - оғриқ, гематурия ва тўлиқ бўшанмаслик хиссининг яхшиланиши туфайли, беморларнинг хаёт сифат даражасини ва уларнинг яшовчанлигини яхшилаш имконини берганлиги орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 17,4% иқтисод қилиш, шифохонада бўлиш вақтини 2-3 кунга қисқартириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish