Sayt test rejimida ishlamoqda

Тешабоев Нодирбек Икромжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзани микроэлементли ўғитлар билан баргдан озиқлантиришнинг пахта ҳосилидорлиги ва тола сифатига таъсири”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Qx.627
Илмий раҳбар: Давронов Қахрамонжон Анваржонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат универсети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий−тадқиқот институти, PhD.05/31.03.2023.Qx.159.01.
Расмий оппонентлар: Тажиев Карим Мардонқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Ўлжабоев Алижон Абдуллажонович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштииш агротехнологиялари илмий-тадқиқот иститути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилоятининг ўтлоқи-саз тупроқлари шароитида минерал ўғитларнинг меъёрларига боғлиқ ҳолда ғўзани баргидан озиқлантиришда турли хилдаги микроэлементли ўғитларни суспензия сифатида қўллашнинг пахта ҳосил салмоғи, тола сифати, унинг технологик хусусиятлари ва чигитнинг уруғлик хусусиятларига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона вилоятининг суғориладиган ўтлоқи-саз тупроқлари шароитида ғўзанинг “С-8290” нави мисолида ўрта эртапишар навлардан юқори ва сифатли тола ҳосили етиштиришда қўлланилган минерал ўғитларга қўшимча равишда баргидан микроэлементли суюқ ўғитлар билан озиқлантиришнинг муддатлари ва меъёрлари ишлаб чиқилган;
ғўзадан юқори ва сифатли тола ҳосили етиштиришда минерал ўғитлар меъёрларига қўшимча равишда микроэлементли суюқ ўғитлар билан баргидан озиқлантириш агротехнологияси такомиллаштирилган;
ғўзадан юқори ва сифатли тола ҳосили етиштиришда ўсув даврида минерал ўғитларнинг N180P125K90 кг/га меъёрларига қўшимча равишда микроэлементли суюқ ўғит “Aminomax” билан баргидан 2-3 чинбарг чиқариш даврида 150 мл/га, шоналаш даврида 200 мл/га, гуллаш даврида 250 мл/га меъёрида қўллаш юқори самара бериши исботланган;
ғўзадан юқори ва сифатли тола ҳосили етиштиришда ўсув даврида минерал ўғитларнинг N180P125K90 кг/га меъёрларига қўшимча равишда суюқ NPK ўғити “Entomikro” билан баргидан 2-3 чинбарг чиқариш даврида 3,0 л/га, шоналаш даврида 3,5 л/га, гуллаш даврида 4,0 л/га меъёрида қўллаш юқори самара бериши аниқланган;
ғўзадан юқори ва сифатли тола ҳосили етиштиришда ўсув даврида минерал ўғитларнинг N180P125K90 кг/га меъёрларига қўшимча равишда микроэлементли суюқ ўғит Kafolon (Имунитет) билан баргидан 2-3 чинбарг чиқариш даврида 2,0 л/га, шоналаш даврида 2,0 л/га, гуллаш даврида 2,0 л/га ва кўсак тугиш даврида 2,0 л/га меъёрида қўллаш юқори самара бериши илмий ва амалий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона вилояти шароитида ғўза ўсимлигидан юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштиришда минерал ўғитларга қўшимча равишда баргидан микроэлементли суюқ ўғитлар билан озиқлантириш муддатлари ва меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
Пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва агрокластерлар учун “Ғўза парваришида микроэлементли ўғитларни барг орқали қўллашнинг самараси” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 10.01.2024 йилдаги №07/22-05/113-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома бугунги кунда фермер хўжаликлари ва агрокластерларда ғўзани парваришлаш ва юқори пахта ҳосили етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
Ғўзанинг ўсув даврида минерал ўғитлар билан озиқлантиришнинг N130P90K65; N180P125K90; N230P160K115 кг/га меъёрлари фонида қўшимча озиқлантириш тадбири сифатида (суспензия) микроэлементли суюқ ўғит “Aminomax” билан баргидан 2-3 чинбарг чиқариш даврида 150 мл/га, шоналаш даврида 200 мл/га, гуллаш даврида 250 мл/га меъёрида, NPK ли суюқ ўғит “Entomikro” билан баргидан 2-3 чинбарг чиқариш даврида 3,0 л/га, шоналаш даврида 3,5 л/га, гуллаш даврида 4,0 л/га меъёрида, Kafolon (Имунитет) микроэлементли суюқ ўғит билан баргидан 2-3 чинбарг чиқариш даврида 2,0 л/га, шоналаш даврида 2,0 л/га, гуллаш даврида 2,0 л/га ва кўсак тугиш даврида 2,0 л/га меъёрида қўллаш технологияси Қўштепа тумани “Хамида” фермер хўжалигида 45,0 гектар, “Бурхонов ўғли Дилшод” фермер хўжалигида 49,0 гектар, Тошлоқ тумани “Навбаҳор пахтакори 2020” фермер хўжалигида 11,0 гектар, Қува тумани Пахта селекцияси, уруғчилиги, етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти (ПСУЕАИТИ) Фарғона илмий тажриба станцияси (ИТС) ишлаб чиқариш даласида 83,0 гектар, жами 188,0 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 10.01.2024 йилдаги №07/22-05/113-сон маълумотномаси). Натижада ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N180P125K90 кг/га меъёрларига қўшимча равишда баргидан микроэлементли суюқ ўғит “Aminomax” билан баргидан 2-3 чинбарг чиқариш даврида 150 мл/га, шоналаш даврида 200 мл/га, гуллаш даврида 250 мл/га меъёрида, NPK ли суюқ ўғити “Entomikro” билан баргидан 2-3 чинбарг чиқариш даврида 3,0 л/га, шоналаш даврида 3,5 л/га, гуллаш даврида 4,0 л/га меъёрида, микроэлементли суюқ ўғит “Kafolon” (Имунитет) билан баргидан 4 марта 2-3 чинбарг чиқариш даврида 2,0 л/га, шоналаш даврида 2,0 л/га, гуллаш даврида 2,0 л/га ва кўсак тугиш даврида 2,0 л/га меъёрлари билан озиқлантирилганида юқори самарадорликка эришилган;
Ғўзанинг ўсув даврида минерал ўғитларнинг N180P125K90 кг/га меъёрларига қўшимча равишда микроэлементли суюқ ўғит “Aminomax” билан баргидан 2-3 чинбарг чиқариш даврида 150 мл/га, шоналаш даврида 200 мл/га, гуллаш даврида 250 мл/га меъёрида, NPK ли суюқ ўғити “Entomikro” билан баргидан 2-3 чинбарг чиқариш даврида 3,0 л/га, шоналаш даврида 3,5 л/га, гуллаш даврида 4,0 л/га меъёрида, микроэлементли суюқ ўғит “Kafolon” (Имунитет) билан баргидан 2-3 чинбарг чиқариш даврида 2,0 л/га, шоналаш даврида 2,0 л/га, гуллаш даврида 2,0 л/га ва кўсак тугиш даврида 2,0 л/га меъёрида қўллаш технологияси Қўштепа, Тошлоқ ва Қува туманларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 10.01.2024 йилдаги №07/22-05/113-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш орқали минерал ўғитларнинг N130P90K65 ва N230P160K115 кг/га меъёрларига қўшимча равишда микроэлементли суюқ ўғит “Aminomax” билан баргидан озиқлантирилган майдонларга нисбатан пахта ҳосили 2,2-4,6 ц/га, рентабеллиги 7,9-11,4 фоизга, NPK ли суюқ ўғити “Entomikro” билан баргидан озиқлантирилган майдонларга нисбатан пахта ҳосили 3,3-12,5 ц/га, рентабеллиги 10,0-12,5 фоизга, микроэлементли суюқ ўғит Kafolon (Имунитет) билан баргидан озиқлантирилган майдонларга нисбатан пахта ҳосили 1,1-2,7 ц/га, рентабеллиги 8,8-10,5 фоизга ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish