Sayt test rejimida ishlamoqda

Ганиева Дилдора Сагдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. “Ўзбек тили унли товушларини ўқитишнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш (умумтаълим мактаблари “Она тили” дарсликлари материаллари асосида)”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (Педагогика фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4102.
Диссертация бажарилган муассаса: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Илмий раҳбар: Мирзаев Ибодулла Камолович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети,  PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Ғофир Ҳасанович педагогика фанлари доктори; Ражабова Кумуш Машариповна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот:  Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг  мақсади умумий ўрта таълим тизимида унли товушлар тизимини ўқитишга доир ўқув материалларининг методик таъминотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
унли товушларни ўқитиш жараёнида талаффузи ва имлоси қийин нутқ товушларини ўзлаштиришда такрорга асосланган, одатлантирувчи талаффуз машқларидан фойдаланиш нутқ аъзолари ҳолати акс этган оксилографик расмлар, унли товушлар айтилишини ўргатишга қулай машқлар тизими орқали адабий талаффуз кўникмасини ривожлантириш, унли товушларни тўғри талаффуз қила олишга ёрдам бериши далилланган;  
унли товушларни ўқитишга доир ўқув материалларини такомиллаштиришда талаффузнинг ҳудудий муаммоларига кўра машғулотлар учун танланган ўқув материаллари ҳаётий вазиятлар билан боғлиқ прагматик, амалий аҳамийатга ега бўлганда билимни оширувчи топшириқлардан кўра такрорга асосланган машқлар тизимидан, аудио материаллардан фойдаланиш фонетик таълим самарадорлиги юқори  бўлиши исботлаган;
она тилида тўғри талаффуз ва тўғри йозишга еришишда алифбодан фойдаланиб ўзбек тили унли товушларини тўла ифода етувчи махсус графемалардан амалий фойдаланиш учун транскрипсия (ҳарфларининг талаффуз вариантлари учун) ишлаб чиқиш, ҳар бир унли товушнинг талаффуз ҳолатини анимацион ифода қилувчи ҚР кодли ўқув матераллар ўқувчиларда нутқий ҳамда айрим лингвистик компетенсийаларни қулай ва самарали ривожланиш имконини бериши аниқланган;
тил таълимида унли товушларни ўқитишга доир ўқув материалларининг методик таъминоти мазмуни ўқув орфоепик луғатлар устида ишлаш унинг аудио ва видеовизуал намуналаридан самарали фойдаланиш ўқувчиларда равон ва таъсирчан оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек тили унли товушларини ўқитишнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш” методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
унли товушларни ўқитиш жараёнида талаффузи ва имлоси қийин нутқ товушларини ўзлаштиришда такрорга асосланган, одатлантирувчи талаффуз машқларидан фойдаланиш нутқ аъзолари ҳолати акс этган оксилографик расмлар, унли товушлар айтилишини ўргатишга қулай машқлар тизими орқали адабий талаффуз кўникмасини ривожлантириш, унли товушларни тўғри талаффуз қила олиши ҳамда унли товушларни ўқитишга доир ўқув материалларини такомиллаштиришда талаффузнинг ҳудудий муаммоларига кўра машғулотлар учун танланган ўқув материаллари ҳаётий вазиятлар билан боғлиқ прагматик, амалий аҳамийатга ега бўлганда билимни оширувчи топшириқлардан кўра такрорга асосланган машқлар тизимидан, аудио материаллардан фойдаланиш фонетик таълим самарадорлиги юқори  бўлиши ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг тилни ривожлантириш билан боғлиқ ҳужжатларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг 2022-йил 23-декабрдаги 30/2308-сон маълумотномаси). Натижада Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йилнинг 10-февралдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 61-сонли қарорининг 1-иловаси, 1-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган;
она тилида тўғри талаффуз ва тўғри йозишга еришишда алифбодан фойдаланиб ўзбек тили унли товушларини тўла ифода етувчи махсус графемалардан амалий фойдаланиш учун транскрипсия (ҳарфларининг талаффуз вариантлари учун) ишлаб чиқиш, ҳар бир унли товушнинг талаффуз ҳолатини анимацион ифода қилувчи ҚР кодли ўқув матераллар ўқувчиларда нутқий ҳамда айрим лингвистик компетенсийаларни қулай ва самарали ривожланиш имконини бериши ҳамда тил таълимида унли товушларни ўқитишга доир ўқув материалларининг методик таъминоти мазмуни ўқув орфоепик луғатлар устида ишлаш унинг аудио ва видеовизуал намуналаридан самарали фойдаланиш ўқувчиларда равон ва таъсирчан оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириши тўғрисидаги натижалардан ПЗ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 10-июндаги 02-07-2262/04-сон далолатномаси). Натижада лойиҳанинг янги ғоялар, илмий асосланган фикрлар билан бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish