Жуламанова Дано Икрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Артериялараро анастомоз қўйилган Тетрада Фалло беморларни операциядан кейинги даврда олиб бориш ва даволаш услубларини мукаммаллаштириш», 14.00.37–Анестезиогия ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib152.
Илмий раҳбар: Ибадов Равшан Алиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.28.02.2018.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Агзамходжаев Талат Саидолимович,тиббиёт фанлари доктори,профессор; Мухитдинова Хурия Нуритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Н.И.Пирогов номидаги миллий тиббий-хирургия маркази» федерал давлат бюджет муассасаси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фалло тетрадаси мавжуд беморларда ўмров ости-ўпка анастомозини қўллаш натижаларини операциядан кейинги даврни стандартлаштириш йўли билан оптимизациялашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ФТ билан беморларни операциядан кейинги эрта даврда олиб бориш такомиллаштирилган;
анастомоз гиперфункцияси ривожланиш хавфини баҳолашда юрак фаолияти динамикаси айрим кўрсаткичларининг (Nakata индекси, ЧҚ ОДИ, АҚБ, Ps, МВБ) аҳамияти очиб берилган;
ЎЎАдан сўнг эрта даврда кичик қон айланиш доирасида гиперволемия ривожланишининг клиник-патогенетик жиҳатлари аниқланган;
анастомоз гиперфункцияси ривожланиш хавфи ва хирургик амалиёт натижасининг критерийлари такомиллаштирилган;
артериялараро анастомоз шакллантирилгандан сўнг юрак гемодинамикасига бошқарилувчи турникет ва бошқарувчи манжетканинг таъсири ҳамда ФТ билан беморларни хирургик даволашни оптималлаштириш йўллари аниқланган;
ФТ билан беморларни паллиатив операциялардан сўнг интенсив олиб боришнинг даволаш-диагностика алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ФТ билан беморларда ЎЎАдан сўнг даволаш тактикасини яхшилашга бағишланган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Ўмров ости-ўпка анастомозидан сўнг Фалло тетрадаси билан беморларни олиб бориш тактикасини такомиллаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 февралдаги 8н-р/35-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган усул, бошқарилувчи анастомоз ва даволаш-диагностика алгоритми, ЎЎАдан сўнг ФТ билан беморларни интенсив олиб боришнинг стандартлаштирилган тактикасини татбиқ этиш беморларнинг ўпка сунъий вентиляциясида бўлиш ва медикаментоз қувватлаш муддатларини қисқартириш имконини берган;
Ўмров ости-ўпка анастомозидан сўнг Фалло тетрадаси билан беморларни олиб боришнинг даволаш-диагностика тактикаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 февралдаги 8н-р/35-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар беморларни даволаш сифатини 65%дан 78%гача яхшилаш имконини берган;
ЎЎАдан сўнг ФТ билан беморлар диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича тадқиқот ишининг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, жумладан, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Наманган вилоят Кардиология маркази, Андижон давлат тиббиёт институти юрак-қон томир хирургияси бўлими амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 февралдаги 8н-р/35-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. ЎЎА гиперфункцияси ривожланганида гемодинамик оқибатларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган интенсив даво комплексини шунтда қон оқимини бошқариш имконияти билан биргаликда қўллаш қайта операцияга муҳтожликни 7,9%дан 1,3%га ҳамда ўлим кўрсаткичи частотасини 2,1% дан 0 га тушириш имконини берган.