Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Замира Пулатхоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Телевизион журналистикада вербал ва визуал коммуникацияларнинг таркиби, хусусиятлари, ўзаро муносабатлари”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018/3/PhD/Fil626.
Илмий раҳбар: Акбаров Ҳамидулла Илясович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Климентина Фузаиловна, филология фанлари доктори, доцент; Тоғаева Гуландом, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади  тележурналистика асаридаги вербал ва визуал коммуникацияларнинг таркиби, хусусиятларини, телепортрет очерки жанридаги материалларда фойдаланилаётган ифода воситаларининг муносабатларини, коммуникатив имкониятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
телекўрсатувдаги вербал, визуал ҳамда коммуникатив компонентларнинг ўзаро таъсири аниқланиб, синтетик хусусиятга эга бўлган телевидение ижоднинг бошқа соҳалари билан боғлиқлиги туфайли телевизион портрет очерклардаги экран тилининг хусусиятлари асослаб берилган;
медиамуҳит кўринишлари, турли шовқинлар, ижод маҳсулотлари ва телеахборотни рецепсия қилиш имкониятлари назарий жиҳатдан асослаб берилиб, ахборотни ўзлаштириш бир вақтнинг ўзида инсондаги барча сенсор каналлар орқали амалга оширилиши далилланган;
телевидениенинг ахборот-коммуникатив парадигмасини намоён этилиши мураккаб, полифунксионал жараён сифатида тасвирий ифода воситаларининг трансформацияси туфайли медиа асар ифода воситаларининг комбинациясини ўзида қамраб олиши  асослаб берилган;
мумтоз адабиёт ҳамда уларнинг миниатюра санъатидаги ахборот-коммуникатив модел таъсирчанлиги аниқланиб, сўз ва тасвирнинг ўзаро таъсири, бир-бирини бойитиши каби омиллар бугунги аудиовизуал маданият, телевидениенинг ифода воситалари такомиллашувига хизмат қилиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Телевизион журналистикада вербал ва визуал коммуникацияларнинг таркиби, хусусиятлари, ўзаро муносабатлари мавзуси доирасида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
синтетик хусусиятга эга бўлган телевидениени ижоднинг бошқа турлари билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиб, ёритиб бориш жараёнида таҳлил қилинган тадқиқот натижаларидан “Ҳужжатли ва хроникал филмлар киностудияси” фаолиятида қатор масалалар, хусусан, суратга олинаётган филмларда сўз ва тасвирнинг имкониятларини белгилаш, монтаж дамларида бунга эътибор қаратишда самарали фойдаланилган (“Ҳужжатли ва хроникал филмлар киностудияси”нинг 2020-йил 9-июндаги 01-15/83-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида киностудия томонидан ўтказилган ёш ижодкорлар билан учрашувлар, семинар ва тренинглар ташкил қилишда фойдаланилган;
медиамуҳит кўринишлари ва турли шовқинлар, ижод маҳсулотлари, телеахборотни рецепсия қилиниши тадқиқ этилиб, ахборотни ўзлаштириш бир вақтнинг ўзида инсондаги барча сенсор каналлар орқали амалга оширилиши, кўрсатувлар таҳлили ва уларни қабул қилиш жараёни ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганилганлиги юзасидан олинган илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Киноталқин” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (“Маданият ва маърифат” телеканалининг 2023-йил 24-февралдаги 01-02-01/36-сон маълумотномаси). Натижалар ушбу телеканалда вербал ва визуал коммуникацияларнинг кўрсатувлардаги ўзаро мутаносиблиги, кўрсатувнинг тузилиши, формати ва усулларини ўзгартиришга хизмат қилган;
тасвирий ифода воситаларининг трансформацияси телепортрет яратишнинг турли даврлардаги эволюцияси асосида қиёсий таҳлил қилиб кўрсатиб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Оила олами”, “Муносабат” ток-шоуларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2023-йил 7-июлдаги 02-13-1066-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилинишида телелойиҳаларнинг кўримлилиги ортди, илмий жиҳатдан фойдалилигига эришилган ва кўрсатувдаги материалларнинг илмий асослантирилганлиги таъминланган;
мумтоз адабиёт ҳамда уларнинг миниатюрадаги ифодаси бугунги аудиовизуал маданият, хусусан, телевизион журналистика тараққиётига, ифода воситаларининг шаклланишига, сўз ва тасвирнинг ўзаро таъсири, бир-бирини бойитишига хизмат қилиши масалаларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги “Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги”нинг оммавий ахборот воситалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишда, соҳа мутахассисларининг журналистлар билан ҳамкорликда мавзуни ёритиш бўйича салоҳиятини оширишга қаратилган семинар-тренинг ва конференцияларни ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги “Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги”нинг 2023-йил 7-апрелдаги 03-01-1541-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ахборотни узатишда ҳаракатлар самарасини ошириш ҳамда журналистика соҳасида кадрларни тайёрлашда амалий ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish