Холбутаев Бойбек Тоштемир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Насос станциялари аванкамерасида сув уюрмаларини бартараф этиш курилмасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш” 05.09.06-Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Эргашев Рустам Рахимович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Шакиров Бахтияр Махмудович – Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти “Электр энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси мудири  т.ф.д.,проф. (05.09.06).
Нарзиев Жасур Жўраевич - Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институтининг “Насос станциялари ва электр энергияси лабораторияси” мудири, катта илмий ходим,PhD. (05.09.07)
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ирригация насос станциялари аванкамерасида содир бўладиган оқим уюрмаларини бартараф этиш қурилмасини ишлаб чиқиш  ва  параметрларини асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
насос станциялари аванкамерасида юзага келувчи уюрмалар хосса ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда сув сатҳи ва сарфи ўзгаришини оқим уюрмалари ўлчамларига боғлиқлигини аниқлашнинг графоаналитик усули  таклиф этилган;
айланма ҳаракатланаётган оқимга текис юза таъсир тенгламаси асосида насос қурилмаси кавитацион режимда ишлашини олдини олиш учун қурилма қанотларини оптимал ўрнатиш бурчакларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
оқимга қаршиликларни камайтириш шартларини инобатга олган ҳолда, оқим ва қурилма қанотлари ўзаро таъсир этувчи кучлар  тенгламаси асосида қурилма қанотлари узунлиги, кенглиги, ўрнатилиш бурчаги, улар орасидаги масофани аниқлаш қоидаси ишлаб чиқилган;
сув оқими ва насос сўрувчи қувурлари олдида юзага келувчи уюрмалар параметрлари асосида уюрмаларни тўлиқ бартараф этишга мўлжалланган қурилма конструкцияси таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Насос станциялари аванкамерасида сув уюрмаларини бартараф этиш курилмасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашланиши натижасида:
ирригация насос станциялари аванкамерасида сув уюрмаларини бартараф этиш қурилмасига фойдали модел учун (“Насос станцияларига сув олиш қурилмаси” № ҒАР 01561) патент олинган. Натижада аванкамерада сув сатҳи меъёридан тушиб кетган даврларда, оқимда содир бўладиган уюрмаларни бартараф этиш қурилмасининг конструктив схемасини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
насос станция аванкамерасида сув сатҳининг ва сарфининг ўзгаришига боғлиқ равишда оқимда шаклланадиган уюрмаларнинг ўлчамларини ифодаловчи аналитик боғланишлар олинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 8-майдаги  №03/37-1378 сонли маълумотномаси). Натижада аванкамерада  оқимда шаклланадиган  уюрмаларнинг ўлчамлари  сув сатҳига ва  насос сув сарфига боғлиқлигини аниқлаш имконияти яратилган;
янги конструкция бўйича ишлаб чиқилган қурилманинг тажриба нусхаси Жиззах бош насос станциясига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19-майдаги №03/37-1378 сонли маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалик экинларининг вегетацияси даврида насос агрегатларининг тўхтамасдан  ишлаши ҳисобига сувни етказиб бериши 5-7 % оширишга эришилган;
аванкамерада сув уюрмаларини бартараф этилиши натижасида сўриш қувурларига сўрилаётган сувнинг  таркибида ҳавони кириб боришиининг олди олиниб, насос қурилмасининг кавитация режимида ишлаши  бартараф этилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19-майдаги №03/37-1378 сонли маълумотномаси). Натижада насос қурилмаларини таъмирлашларсиз фойдаланиш даврининг ошиши ҳисобига, Жиззах бош насос станцияси бўйича йиллик 40 млн сўм  иқтисод қилишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish