Убайдуллаев Комилжон Турсунбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Зайтун ва заъфарон ўсимлиги асосида шифобахш озиқ-овқат қўшилмалари олиш ва уларни синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/К572.
Илмий раҳбар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, ДСс.03/29.10.2021.К/Т.60.05.
Расмий оппонентлар: Исаев Юсуфжон Тожимаматович, кимё фанлари доктори, профессор; Дехқонов Рахматилла Султонович, кимё фанлари нозоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зайтун (Олеа эуропаеа Л.) мойи ва Заъфарон (Cроcус сативус Л.) гултумшуқчалари асосида янги шифобахш озиқ-овқат қўшилмалари олиш, уларнинг таркибини кимёвий таркиби ва биологик фаолликларини аниқлаш ҳамда ТИФ ТН бўйича синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
индуктив боғланган плазмали эмиссион спектрометрия усулида Сурхондарё вилоятида етиштирилган заъфарон ўсимлигининг гултумшуқчалари таркибидаги 29 та кимёвий элементлар аниқланганда, улардан 15 макро- ва микроелементларнинг миқдори бошқаларга нисбатан юқори эканлиги исботланган;
Заъфарон гултумшуқчалари таркибидаги ß-каротин миқдори спектрофотометрик усулда, айрим флавоноидлар миқдори эса юқори самарали суюқлик хроматографияси методи ёрдамида аниқланган;
ин витро шароитида заъфарон гултумшуқчалари ва зиғир уруғининг турли нисбатлардаги аралашмаларидан тайёрланган наъмуналарнинг антиоксидант фаолликлари гликлазидга нисбатан юқори эканлиги исботланган;
“АСУК” озиқ-овқат қоъшилмасининг антирадикал хусусияти мавжудлиги ин витро шароитида аниқланди, яллиғланишга қарши фаоллиги эса ин виво шароитида “Каррагенин шиши” ва “Пахта гранулёмаси” каби усулларда текширилганда унинг ушбу хоссалари назоратга нисбатан 74,4 ва 37,8% га юқори эканлиги исботланган;
“АСҚАНД” озиқ-овқат қоъшилмасининг антирадикаллик, гипоксия шароитида кислород истеъмолига таъсири, пероксидли оксидланиш шароитига таъсири, қандли диабетга қарши таъсири юқори эканлиги ин витро ва ин виво шароитларида аниқланган;
“АСУК” ва “АСҚАНД” озиқ-овқат қўшилмалари учун кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича янги халқаро товар код рақамлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида йаллиғланишга ва қандли диабетга қарши фаолликка ега боълган биололгик фаол моддалар сақловчи айрим озиқ-овқат қоъшилмаларини йаратиш ва уларни синфлаш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
Зайтун мойи асосида таййорланган табиий йаллиғланишга қарши фаолликка ега “АСУК” номли йанги озиқ-овқат қоъшилмаси ва заъфарон гултумшуқчалари асосида таййорланган қандли диабетга қарши фаолликка ега “АСҚАНД” номли йанги озиқ-овқат қоъшилмаларини ишлаб чиқариш учун ресепт, технологик йоъриқномалар (ТЙ 304553567-02:2023, ТЙ 304553567-03:2023) ишлаб чиқилган ва уларга Оъзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Санитарийа-епидемиологийа хулосалар берилган (Оъзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.10.2023 йил 30 октябрдаги 386142-сон; 2023 йил 7 августдаги 386123-сон маълумотномалари) Натижада, зайтун ва заъфарон ўсимликлари асосида қандли диабет ва яллигʻланишга қарши озиқ-овқат қоъшилмаларини ишлаб чиқариш имконини берган;
“АСУК” ва “АСҚАНД” озиқ-овқат қўшилмалари ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича синфланиб, уларга “таркибида кросетин, кросин, бета-каротин, сафранал сақловчи доривор ўсимликлар ёки уларнинг айрим қисмларидан тайёрланган табиий озиқ-овқат қўшилмалари” учун 2106909806 код рақами ишлаб чиқилган ва божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2024 йил 20 июндаги 17/05-24-1187-сонли маълумотномаси). Натижада, шу каби озиқ-овқат қўшилмаларини экспорт ва импор қилишда улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган.