Яхёев Сардорбек Мамасобир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Торакоабдоминал шикастланишларда ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2023.2.PhD/Tib3630.
Илмий раҳбар: Ходжиматов Гуломидин Минходжиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Таджибаев Шараф Абдурашидович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Тўрақулов Ўктамжон Нурмаматович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: торакоабдоминал шикастланишларда эндовидеожарроҳлик усулларини қўллаш асосида оптимал ташхислаш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш орқали жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп сонли торакоабдоминал шикастланган беморлар жароҳатларни оғирлик даражасини аниқлашда физикал, рентген, ультратовуш текширувидан фарқли равишда компьютер томографияси ва эндовидеодиагностик усулларни қўллашни юқори самарадорлиги исботланган;
етарли клиник материалда торакоабдоминал шикастланган беморларни “гемодинамик стабил” ва “гемодинамик ностабил” ҳолатларга ажратиш тамойиллари ишлаб чиқилган;
торакоабдоминал шикастланган беморларда такомиллаштирилган оптимал ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган ва уни қўллаш даволаш натижаларига самарали таъсири исботланган;
торакоабдоминал шикастланган беморларда эндовидеожарроҳлик усулларини қўллаш диагностика ва даволаш тактикасига табақалаштирилган ёндашув имконини бериши ва уни самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 01/29-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 20 июндаги 06-2209-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: кўп сонли торакоабдоминал шикастланган беморлар жароҳатларни оғирлик даражасини аниқлашда физикал, рентген, ультратовуш текширувидан фарқли равишда компьютер томографияси ва эндовидеодиагностик усулларни қўллашни юқори самарадорлиги исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 январда 6i-06/u-сон билан тасдиқланган «Торакоабдоминал шикастланишларда ташхислаш ва даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 13.02.2024 йилдаги 36/t1-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг 15.02.2024 йилдаги 36-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 15.02.2024 йилдаги 39-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 01/29-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: торакоабдоминал шикастланган беморларни ташхислашда компьютер томографияси ва эндовидеожарроҳлик ташхислаш усуллари юқори самарадор усул бўлиб, кераксиз диагностик очиқ ташрихлар сонини камайтиришга имкон беради; беморларни ташхислаш ва даволаш давомида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва диагностик хатолар сонини кескин камайтиради; ташрихдан олдинги ва кейинги асоратларнинг частотасини камайтириш натижасида реабилитация вақти тезроқ амалга ошиб, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Торакоабдоминал шикастланишган беморларни текширув ва муолажалар ўтказишга стандарт тактикалардан фойдаланишда ҳар бир беморга кутилаётган сарф-харажатлар ўртача 3922052,1 сўмни (беморнинг шифохонадаги дастлабки куни текширувлари, муолажалари, амалиётлари ва бошқ. РШТЁИМ АФ прейскуранти бўйича), таклиф қилинаётган жарроҳлик тактикасида ушбу қиймат 2792718,8 сўмни ташкил қилади, яъни харажатларни 1,4 баробар камайтириш имконини беради. Хулоса: таклиф этилаётган жарроҳлик тактикасидаги комплекс усулларни амалиётга жорий этилиши бир бемор учун 1129333,3 сўм иқтисод қилинишига имкон беради. Бунинг натижасида йиллик иқтисодий самара 212314660,4 сўмни ташкил этади (188 нафар бемор учун).
иккинчи илмий янгилик: етарли клиник материалда торакоабдоминал шикастланган беморларни “гемодинамик стабил” ва “гемодинамик ностабил” ҳолатларга ажратиш тамойиллари ишлаб чиқилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 январда 6i-06/u-сон билан тасдиқланган «Торакоабдоминал шикастланишларда ташхислаш ва даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 13.02.2024 йилдаги 36/t1-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг 15.02.2024 йилдаги 36-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 15.02.2024 йилдаги 39-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 01/29-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: беморларни ташхислаш ва даволашда гемодинамик ҳолатга кўра ажратиш орқали дифференциаллашган жарроҳлик тактикасини қўллаш натижасида  диагностик очиқ ташрихлар (торакотомия ва лапаротомия) частотаси кўкрак жароҳтларида бутунлай бартараф этишга эришилган (анъанавий-стандарт жарроҳлик тактикасида -19,4%), шунингдек қорин бўшлиғи жароҳатларида 25,4%дан 3,6%гача, кўкрак ва қорин қўшма жароҳатларида 28,2% дан 5,0% гача қисқартиришга имкон берган. Диагностик очиқ ташрихлар камайиши ҳисобига беморларнинг реанимацион қаров вақтлари қисқарилишига эришилган ва беморларнинг ташрихлардан сўнг фаоллаштириш вақти қисарган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилаётган усулларни комплекс қўллаш орқали беморларнинг ташрихдан кейинги эрта фаоллаштиришга эришилган, бунинг натижасида беморларнинг реанимация бўлимида қаров вақти ўртача 23,1 соатдан 14,9 соатга қисқарган. РШТЁИМ АФ прейскуранти бўйича (02.02.2024йил) реанимация бўлимида Ўзбекистон Республикаси фуқоролари учун реанимация қарови учун 1 соати- 42000 сўм, 24 соати учун 1000000 сўмни ташкил этган. Ҳисоблашга кўра анъанавий-стандарт тактика қўлланилганда бир бемор учун реанимация бўлимида қаров учун 970200  (23,1×42000=970200) сўм сарфланган, таклиф этилган усул жорий этилганда эса 625800 сўм (14,9×42000=625800) сарфланган. Демак такомиллаштирилган усулни қўллаш натижасида бир бемордан 344400 сўм (970200–625800= 344400) тежаш имконини беради. Хулоса: таклиф этилаётган комплекс усулларни амалиётга жорий этилиши бир бемор учун 344400 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Бунинг натижасида йиллик иқтисодий кўрсаткич 64747200 сўмни ташкил этади (188 нафар бемор учун).
учинчи илмий янгилик: торакоабдоминал шикастланган беморларда такомиллаштирилган оптимал ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган ва уни қўллаш даволаш натижаларига самарали таъсири исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 январда 6i-06/u-сон билан тасдиқланган «Торакоабдоминал шикастланишларда ташхислаш ва даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 13.02.2024 йилдаги 36/t1-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг 15.02.2024 йилдаги 36-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 15.02.2024 йилдаги 39-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 01/29-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган жарроҳлик тактикасини қўллаш диагностик хатолар ва ташрихдан кейинги асоратлар сонини камайтириш, беморларнинг реабилитация вақтини қисқартириш, ташрихдан кейинги ўлим даражасини камайтиришга олиб келади. ташрихдан кейинги асоратларни кўкрак қафаси шикастланишларида 29,0%дан 5,0%га, қорин бўшлиғи жароҳатларида 30,5%дан 7,2%га, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи қўшма жароҳатларида 37,5%дан 10,0%га қисқартиришга олиб келган. Ўлим кўрсаткичи 12,5% дан 5,0%га камайган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Торакоабдоминал шикастланган беморларда таклиф этилаётган усулни жорий этиш натижасида шифохонада қолиш муддати ўртача 9 кундан 6 кунга қисқартирди. Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдори ( РШТЁИМ АФ прейскуранти бўйича ётоқ-ўрини, дори-дармонлар, текширувлар билан биргаликда) 188222,6 сўмни ташкил этса, 3 кунлик харажат 564666,7 сўмни ташкил этади. Хулоса: таклиф этилаётган комплекс усулларни амалиётга жорий этилиши бир бемор учун 564666,7 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Бунинг натижасида йиллик иқтисодий кўрсаткич 106157339,6 сўмни ташкил этади (188 нафар бемор учун).
тўртинчи илмий янгилик: торакоабдоминал шикастланган беморларда эндовидеожарроҳлик усулларини қўллаш диагностика ва даволаш тактикасига табақалаштирилган ёндашув имконини бериши ва уни самарадорлиги исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 январда 6i-06/u-сон билан тасдиқланган «Торакоабдоминал шикастланишларда ташхислаш ва даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 13.02.2024 йилдаги 36/t1-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг 15.02.2024 йилдаги 36-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 15.02.2024 йилдаги 39-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 01/29-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: торакоабдоминал шикастланишларда эндовидеожарроҳлик усуллари асосида ишлаб чиқилган табақалаштирилган жарроҳлик тактикасини тадбиқ қилиш натижасида беморларнинг ташрихларга сарфланган вақт ва стационар даволаниш муддатлари қисқаришига эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Торакоабдоминал шикастланган беморларда анъанавий жарроҳлик тактикасини қўлланилганда беморнинг яшовчанлик кафолати ўртача 9-суткага келиб аниқлаштирилган бўлса, такомиллаштирилган жарроҳлик тактикаси қўлланилганда 6-суткага келиб прогнозланади. Анъанавий жарроҳлик тактикаси қўланилганда беморнинг шифохонага келгандаги дастлабки кунги текширувлар, муолажалар ва амалиётлар учун 3922052,1 сўм, кейинги даволаниш кунларида 1 кунлик ётоқ-ўрни, дори-дармонлари билан биргаликда 188222,6 сўмни (РШТЁИМ АФ прейскуранти бўйича) ташкил қилади. Унда қуйидагича ҳисобланади 3922052,1+(188222,6×8)=5427832,9. Демак, беморларга анъанавий-стандарт жарроҳлик тактикасини қўлланилганда бир бемор учун жами 5427830 сўм сарф харажатлар қилинган. Такомиллаштирилган жарроҳлик тактикаси қўлланилганда беморнинг дастлабки текширувлар амалиётлар, муолажалар учун 2792718,8 сўм сарфланган, кейинги даволаниш кунларида 188222,6 сўмни (РШТЁИМ АФ прейскуранти бўйича) ташкил қилган. Хулоса: Торакоабдоминал шикастланишларда такомиллаштирилган жарроҳлик тактикасини жорий этиш натижасида бир бемор учун 1694001,1 сўм тежаб қолинган. Йиллик иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи 318472206,8 сўмни ташкил этди (188 нафар бемор учун).

Yangiliklarga obuna bo‘lish