Солижонов Зиёдилло Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали тошли холецистит хирургиясида такомиллаштирилган кичик кесмали холецистэктомия ташриҳининг аҳамияти ва ўрни», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2023.2.PhD/Tib2909.
Илмий раҳбар: Ботиров Акрам Кодиралиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Ходжиматов Гуломидин Минходжиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нуритдинов Арифжон Талибович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ташхисот ва даволаш алгоритмини ҳамда кичик кесма орқали холецистэктомия усулини такомиллаштириш орқали сурункали тошли холециститни хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали тошли холециститда хирургик тактикани оптималлаштириш имконини берувчи даволаш ва ташхисот алгоритмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш имконини берган ташрихдан кейинги асоратлар ҳамда ўлимнинг структураси ва частотаси аниқланган;
сурункали тошли холециститда кичик кесмали холецистэктомия усули беморларда ўнг томонлама қорин олд девори тўғри мускулини сақлаш ҳисобига жароҳатлилигини камайтириш асосида такомиллаштирилган;
лапароскопик, “анъанавий” ва кичик кесмали холецистэктомияга кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар аниқлаштирилган ҳамда учта усулларни ҳар бирининг афзалликлари ва камчиликларини асосланган;
сурункали тошли холецистит хирургиясида усулларнинг ҳар бири ўртасида қиёсий таҳлил ўтказган ҳолда такомиллаштирилган кичик кесмали холецистэктомиянинг аҳамияти ва ўрни аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 01/30-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 20 июндаги 06-2211-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: сурункали тошли холециститда хирургик тактикани оптималлаштириш имконини берувчи даволаш ва ташхисот алгоритмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш имконини берган ташрихдан кейинги асоратлар ҳамда ўлимнинг структураси ва частотаси аниқланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2023 йил 4 январда 8н-р/3-сон билан тасдиқланган «Ўт-тош касаллиги ва унинг асоратларини даволашда хирургик тактикани оптималлаштиришда кичик кесмали холецистэктомиянинг такомиллаштирилган усули ҳамда ташхисот ва даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 18.09.2023 йилдаги 281-сон, Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 15.09.2023 йилдаги 79-сон ҳамда Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 21.09.2023 йилдаги 36-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 01/30-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Операциядан кейинги асоратларнинг частотасини аниқлаш, тактик ва техник камчиликларни аниқлаш сурункали тошли холецистит аниқланган беморлар учун жарроҳлик тактикасини қайта кўриб чиқиш, таклиф этилаётган 3 усулнинг камчилиги ва қарши кўрсатмаларни аниқлашга ва шу орқали билим ва кўникмаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Ташрихдан кейинги асоратларни тузилишини ҳамда ташриҳ вақтидаги тактик ва теҳник ҳатоларни аниқлаштириш орқали умумий ёндашувгина ушбу гуруҳдаги самарадорликни ошириши мумкин. Ушбу лойиҳа натижаларининг иқтисодий самарадорлиги қуйидаги таркибий қисмлардан шаклланади: ўт тош касаллиги аниқланган беморлар даволаш натижаларини яхшилаш; ташриҳ давомийлигини қисқартириш, ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш; ногиронликнинг камайиши. Хулоса: Холецистэктомиядан кейинги асоратлар ва ўлим кўрсаткичлари, тактик ва техник камчиликлар тузилишини аниқлаштириш сурункали тошли холецистит аниқланган беморлар учун жарроҳлик тактикасини оптималлаштиришга имкон беради, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик муддатини камайтиради ва бу орқали 241178100 сўм тежаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: сурункали тошли холециститда кичик кесмали холецистэктомия усули такомиллаштирилганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2023 йил 4 январда 8н-р/3-сон билан тасдиқланган «Ўт-тош касаллиги ва унинг асоратларини даволашда хирургик тактикани оптималлаштиришда кичик кесмали холецистэктомиянинг такомиллаштирилган усули ҳамда ташхисот ва даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 18.09.2023 йилдаги 281-сон, Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 15.09.2023 йилдаги 79-сон ҳамда Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 21.09.2023 йилдаги 36-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 01/30-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Муқобиллаштирилган кичик кесмали холецистэктомия ташрихи техник жиҳатдан қулай ва осон, ҳамда беморларда ўнг томонлама қорин олд девори тўғри мускулини сақлаш ҳисобига жароҳатлилигини камайтириб, хар қандай тана тузилишидаги ва ўт пуфагини жойлашишидан қатъий назар ташрих жароҳатини қулайлигига эришилади. Лапороскопик холецистэктомияга қарши кўрсатмалар бўлганда ҳам таклиф этилаёган усулни қўллаш мумкин ва ташриҳдан кейинги давр лапароскопиядан фарқ қилмайди, бемор қисқа муддатларда фаоллашади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Шифохонада бир бемор учун 1 кун ётиш тўлови учун 242000 сўм, умумий 344500 сўмга харажатларни қисқартиришга асос бўлган. Хулоса: Муқобиллаштирилган кичик кесмали холецистэктомия усули ятроген шикастланишлар частотасини 14,1% га, конверсиялар сонини 5,6% га, жарроҳлик билан боғлиқ операциядан кейинги асоратлар частотасини 3,9% га камайтиришга имкон беради. Релапаротомиялар сонини 2,4 фоизга камайтириш ва шу орқали ногиронликни камайтириш ҳисобига 138874635 сўмни тежаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: лапароскопик, “анъанавий” ва кичик кесмали холецистэктомияга кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар аниқлаштирилган ҳамда учта усулларни ҳар бирининг афзалликлари ва камчиликларини асосланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2023 йил 4 январда 8н-р/3-сон билан тасдиқланган «Ўт-тош касаллиги ва унинг асоратларини даволашда хирургик тактикани оптималлаштиришда кичик кесмали холецистэктомиянинг такомиллаштирилган усули ҳамда ташхисот ва даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 18.09.2023 йилдаги 281-сон, Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 15.09.2023 йилдаги 79-сон ҳамда Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 21.09.2023 йилдаги 36-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 01/30-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Холецистэктомиянинг турли усуллари учун жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш жарроҳлик билан боғлиқ операциядан кейинги асоратларнинг частотасини - 0,6% гача, ўлимни - 0,2% гача, лапароскопик холецистэктомиядан кейинги конверсияларни - 0,5% ва такрорий операцияларни 0,1%гача камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Натижаларининг иқтисодий самарадорлиги қуйидаги таркибий қисмлардан шаклланади: ўт тош касаллиги аниқланган беморлар даволаш натижаларини яхшилаш; ташриҳ давомийлигини қисқартириш, ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш; ногиронликнинг камайиши.. Хулоса: Турли усулдаги холецистэктомия ташрихларига кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар ва уларнинг афзалликларини аниқлаш билан хирургик тактикани такомиллаштириш меҳнатга лаёқатсизлик вақтини қисқартиш орқали 24178100 сўмни, ногиронликни камайтириш орқали 138874635 сўмни тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали тошли холецистит хирургиясида усулларнинг ҳар бири ўртасида қиёсий таҳлил ўтказган ҳолда такомиллаштирилган кичик кесмали холецистэктомиянинг аҳамияти ва ўрни аниқланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2023 йил 4 январда 8н-р/3-сон билан тасдиқланган «Ўт-тош касаллиги ва унинг асоратларини даволашда хирургик тактикани оптималлаштиришда кичик кесмали холецистэктомиянинг такомиллаштирилган усули ҳамда ташхисот ва даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 18.09.2023 йилдаги 281-сон, Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 15.09.2023 йилдаги 79-сон ҳамда Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 21.09.2023 йилдаги 36-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 01/30-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Ўтказилган тадқиқотлар таклиф этилган усулга кўрсатмалар, қарши кўрсатмалар ва афзалликларни аниқлаш орқали юқори анестезиологик ва операцион ҳавф бўлган беморларда ташрихга кўрсатмаларни кенгайтиришга ҳамда умумий характердаги асоратларни 6,8% га ва ўлимни 4,0% га камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Шифохонада бир бемор учун 1 кун ётиш тўлови учун 242000 сўм, умумий 344500 сўмга харажатларни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Клиник таснифни ҳисобга олган ҳолда, тактик-техник алгоритми асосида сурункали тошли холецистит учун ишлаб чиқилган такомиллаштирилган кичик кесмали холецистэктомиядан фойдаланган ҳолда жарроҳлик тактикасини оптималлаштиришдан 40 бемор мисолида меҳнатга лаёқатлигини вақтинча йўқотишдан 241178100 сўмни тежашга, шунингдек ногиронликни камайтиришдан 138874635 сўмни тежашга имкон берган.