Вахабова Ўғилхон Толибжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ёшлар ижтимоий меъёрлари шаклланишига ахборот муҳити таъсирининг психологик хусусиятлари“, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/P688.
Илмий раҳбар: Халимова Машрабой Вахидовна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Зарипов Отабек Муродуллаевич, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлар ижтимоий меъёрлари шаклланишига ахборот муҳити таъсирининг психологик хусусиятларини очиб бериш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаба-ёшларни ижтимоий меъёрлари шаклланишида ахборот муҳитининг ўрни тўғрисидаги назарий қарашлар мавжудлигига кўра, замонавий контексдаги консепсияларнинг, “Ижтимоий меъёр” шаклланишидаги этнопсихологик асосий детерминантлар муаллифлик модули асосида аниқланган;
глобаллашув шароитида “Ижтимоий меъёр” шаклланишига ёшларнинг ахборот ресурслари, интернет мулоқотига жалб қилинганлик даражаси ва хусусиятлари асосий детерминат эканлиги ҳисобидан, мулоқотнинг коммуникатив, интерактив ва персептив томонларига компенсаторлик функсияси доминант характерда эканлиги аниқланган;
ахборот муҳити ва талаба-ёшлар ижтимоий меъёрлари шаклланиши виртуал ўзаро муносабатлар соҳасида содир бўлганлигидан, хулқ-атвор меъёрлари шаклланиши, ушбу жараёнлари ўртасидаги мунтазам алоқаларга боғлиқлиги далилланган;
янги “Ижтимоий меъёр” шаклланиши асосий манбаси интернет тармоғи эканлигига кўра, ахборот муҳити танловчанлиги ёшларнинг ижтимоий хулқ-атвор меъёрларида намоён бўлиш хусусиятлари билан ўзаро трансформацияси далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот муҳитининг ёшлар ижтимоий меъёрлари шаклланишига таъсирининг психологик жиҳатларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида олинган илмий натижалар қуйидаги фаолиятларда тадбиқ қилинган:
талаба-ёшларни ижтимоий меъёрлари шаклланишида ахборот муҳитининг ўрни тўғрисидаги назарий қарашлар мавжудлигига кўра, замонавий контексдаги консепсияларнинг, “Ижтимоий меъёр” шаклланишидаги этнопсихологик асосий детерминантлар муаллифлик модули асосида аниқланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 22 декабрдаги П-М-102-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 28-декабрдаги П-М-102-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларнинг муомала кўникмаларини шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
глобаллашув шароитида “Ижтимоий меъёр” шаклланишига ёшларнинг ахборот ресурслари, интернет мулоқотига жалб қилинганлик даражаси ва хусусиятлари асосий детерминат эканлиги ҳисобидан, мулоқотнинг коммуникатив, интерактив ва персептив томонларига компенсаторлик функсияси доминант характерда эканлиги аниқланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 22 декабрдаги П-М-102-сон буйруғига асосан “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 28 декабрдаги П-М-102-сон маълумотномаси). Натижада глобаллашув шароитида “Ижтимоий меъёр” шаклланишига ёшларнинг ахборот ресурслари, интернет мулоқотига жалб қилинганлик даражаси ўртасидаги функсияларни тадқиқ этиш имконияти яратилган;
ахборот муҳити ва талаба-ёшлар ижтимоий меъёрлари шаклланиши виртуал ўзаро муносабатлар соҳасида содир бўлганлигидан, хулқ-атвор меъёрлари шаклланиши, ушбу жараёнлари ўртасидаги мунтазам алоқаларга боғлиқлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 22 декабрдаги П-М-102-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 28 декабрдаги П-М-102-сон маълумотномаси). Натижада ахборот муҳити ва талаба-ёшлар ижтимоий меъёрлари шаклланиши виртуал ўзаро муносабатлар соҳасини тадқиқ этиш имконияти яратилган;
янги “Ижтимоий меъёр” шаклланиши асосий манбаси интернет тармоғи эканлигига кўра, ахборот муҳити танловчанлиги ёшларнинг ижтимоий хулқ-атвор меъёрларида намоён бўлиш хусусиятлари билан ўзаро трансформацияси далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 22 декабрдаги П-М-102-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 28 декабрдаги П-М-102-сон маълумотномаси). Натижада янги “Ижтимоий меъёр” шаклланиши асосий манбаси интернет тармоғи эканлигига ўзаро трансформациясини тадқиқ этиш имконияти яратилган.