Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматова Нафисахон Рўзибоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида еълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ёшларда репродуктив маданиятни шаклланишининг ижтимоий-психологик омиллари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Етнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P594.
Илмий раҳбар: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманасировна, психология фанлари доктори, профессор; Соғинов Нурмат Абдусамадович, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади репродуктив маданиятни яхлит ижтимоий-психологик воқелик сифатида баҳолаш асосида ёшларда репродуктив маданият шаклланишининг ижтимоий-психологик омилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар репродуктив хулқ-атворининг ижтимоий-психологик хусусиятлари оилавий ҳаётдаги оқилона ҳаракатлар ва матонатдаги ҳудудий, жамиятдан қочишга интилишдаги гендер, соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ тафаккурдаги ёшга оид ва фарзандлар сонига нисбатан муносабатдаги дифференциал фарқлар туфайли уларнинг репродуктив хулқ установкалари ҳамда мотивлари таъсирида намоён бўлиши далилланган;
ёшлардаги репродуктив маданиятни шаклланишига репродуктив фикрлашнинг таъсири натижасида шахсдаги кузатувчанлик малакаси ҳамда оилавий ҳаётдаги ўз ички тажрибасига бефарқ муносабатда бўлишнинг юзага чиқиши билан боғлиқ дифференциал фарқлар туфайли оиланинг ижтимоий-психологик хусусияти етакчи омил эканлиги далилланган;
ёшлар репродуктив маданиятининг шаклланишида “болани қийинчиликлардан сақлаш”, “боланинг истакларини бостириш”, “боланинг ота-онага боғлиқлиги”, “боланинг ота-онага тобелигини рағбатлантириш”, “ота-онанинг жабрланувчанлиги”ни репродуктив оқилона ҳаракат ва тафаккур, матонат, вазиятни енгиб ўтиш, эмосияларни бошқариш, жамиятдан қочишга интеграл намоён бўлишидаги ҳудудий, оиланинг ижтимоий мавқеи, ёш ва гендер хусусиятларга боғлиқ дифференциал фарқларга асосланиб, ота—оналик установкалари устувор таъсирга эга эканлиги исботланган;
оилаларнинг ижтимоий-психологик хусусиятига кўра бошқаларга нисбатан бағрикенглик, интизомлилик, расионаллик, масъулиятлилик сингари терминал қадриятлар билан фикрлаш ва хулоса чиқаришдаги мустақиллик, ўзига ишонч, соғлиқ ва бахтли оилавий ҳаётдан иборат инструментал қадриятларнинг турмуш тарзида ўзаро интеграл намоён бўлиши туфайли шахс қадриятлар тизими ёшларнинг репродуктив хулқини шартловчи омил еканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларнинг репродуктив маданияти шаклланишининг ижтимоий-психологик омилларига доир тадқиқот натижалари асосида:
ёшлар репродуктив хулқ-атворининг ижтимоий-психологик хусусиятлари оилавий ҳаётдаги оқилона ҳаракатлар ва матонатдаги ҳудудий, жамиятдан қочишга интилишдаги гендер, соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ тафаккурдаги ёшга оид ва фарзандлар сонига нисбатан муносабатдаги дифференциал фарқлар туфайли уларнинг репродуктив хулқ установкалари ҳамда мотивлари таъсирида намоён бўлиши далилланганлигига оид илмий маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-157 буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-157-а-сон маълумотномаси). Натижада оилавий ҳаётдаги оқилона ҳаракатлар ва матонатдаги ҳудудий, жамиятдан қочишга интилишдаги гендер, соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ тафаккурдаги ёшга оид ва фарзандлар сонига нисбатан муносабатдаги дифференциал фарқлар туфайли уларнинг репродуктив хулқ установкалари ҳамда мотивлари таъсирида намоён бўлиши далилланган;
ёшлардаги репродуктив маданиятни шаклланишига репродуктив фикрлашнинг таъсири натижасида шахсдаги кузатувчанлик малакаси ҳамда оилавий ҳаётдаги ўз ички тажрибасига бефарқ муносабатда бўлишнинг юзага чиқиши билан боғлиқ дифференциал фарқлар туфайли оиланинг ижтимоий-психологик хусусияти етакчи омил эканлиги далилланган илмий маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-157 буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-157-а-сон маълумотномаси). Натижада шахсдаги кузатувчанлик малакаси ҳамда оилавий ҳаётдаги ўз ички тажрибасига бефарқ муносабатда бўлишнинг юзага чиқиши билан боғлиқ дифференциал фарқлар туфайли оиланинг ижтимоий-психологик хусусияти етакчи омил еканлиги далилланган;
ёшлар репродуктив маданиятининг шаклланишида “болани қийинчиликлардан сақлаш”, “боланинг истакларини бостириш”, “боланинг ота-онага боғлиқлиги”, “боланинг ота-онага тобелигини рағбатлантириш”, “ота-онанинг жабрланувчанлиги”ни репродуктив оқилона ҳаракат ва тафаккур, матонат, вазиятни енгиб ўтиш, эмосияларни бошқариш, жамиятдан қочишга интеграл намоён бўлишидаги ҳудудий, оиланинг ижтимоий мавқеи, ёш ва гендер хусусиятларга боғлиқ дифференциал фарқларга асосланиб, ота—оналик установкалари устувор таъсирга эга эканлиги исботланган илмий маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-157 буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-157-а-сон маълумотномаси). Натижада “болани қийинчиликлардан сақлаш”, “боланинг истакларини бостириш”, “боланинг ота-онага боғлиқлиги”, “боланинг ота-онага тобелигини рағбатлантириш”, “ота-онанинг жабрланувчанлиги”ни репродуктив оқилона ҳаракат ва тафаккур, матонат, вазиятни енгиб ўтиш, емосияларни бошқариш, жамиятдан қочишга интеграл намоён бўлишидаги ҳудудий, оиланинг ижтимоий мавқеи, ёш ва гендер хусусиятларга боғлиқ дифференциал фарқларга асосланиб, ота—оналик установкалари устувор таъсирга ега еканлиги исботланган;
оилаларнинг ижтимоий-психологик хусусиятига кўра бошқаларга нисбатан бағрикенглик, интизомлилик, расионаллик, масъулиятлилик сингари терминал қадриятлар билан фикрлаш ва хулоса чиқаришдаги мустақиллик, ўзига ишонч, соғлиқ ва бахтли оилавий ҳаётдан иборат инструментал қадриятларнинг турмуш тарзида ўзаро интеграл намоён бўлиши туфайли шахс қадриятлар тизими ёшларнинг репродуктив хулқини шартловчи омил еканлиги аниқланган илмий маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-157 буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-157-а-сон маълумотномаси). Натижада бошқаларга нисбатан бағрикенглик, интизомлилик, расионаллик, масъулиятлилик сингари терминал қадриятлар билан фикрлаш ва хулоса чиқаришдаги мустақиллик, ўзига ишонч, соғлиқ ва бахтли оилавий ҳаётдан иборат инструментал қадриятларнинг турмуш тарзида ўзаро интеграл намоён бўлиши туфайли шахс қадриятлар тизими ёшларнинг репродуктив хулқини шартловчи омил еканлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish