Sayt test rejimida ishlamoqda

Сунатуллаева Шаҳноза Хуршид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларни молиявий барқарорлигини таъминлашда инвестиция жозибадорлигини ошириш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2783.
Илмий раҳбар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайриддинов Азамат Ботирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-Молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудлар молиявий барқарорлигини таъминлашда инвестиция жозибадорлигини ошириш истиқболларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини янги босқичга олиб чиқишда йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти таклиф этилган;
ҳудудлар ўртасидаги тенгсизликни қисқартириш туман ва шаҳарларни уларнинг шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб 5 тоифага ажратиш ва инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича давлат кўмагини бериш зарурлиги асосланган;
шароити «оғир» бўлган ҳудудларда тадбиркорлик субʼектларига айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз ставкада ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқларни ҳисобланган суммадан 1 фоиз ставкада тўлаш тизимини жорий этиш таклиф этилган;
ҳудудларда янги ташкил этилган ЭИ ва КСЗларида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини 1000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субʼектларига тўғри келадиган ўртача миқдорига нисбатан аниқлаш зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудлар молиявий барқарорлигини оширишда инвестициялар жозибадорлигини ошириш истиқбол ёʼналишларини белгилаш борасидаги тадқиқотлардан олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини янги босқичга олиб чиқишда йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги «Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги ВМК-592-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 19 октябрдаги 03/41-24/293-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудларда инвестициявий жозибадорликни ошириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва ёшлар бандлигини таъминлаш орқали ҳудудларнинг иқтисодий ва молиявий салоҳиятини тоифалаш орқали йирик инвестиция лойиҳаси бўйича таклифларни баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
ҳудудлар ўртасидаги тенгсизликни қисқартириш туман ва шаҳарларни уларнинг шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб 5 тоифага ажратиш ва инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича давлат кўмагини бериш зарурлиги асосланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабардаги “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-287-сон Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 19 октябрдаги 03/41-24/293-сон маълумотномаси). Натижада, 2023 йил якунлари бўйича ушбу ҳудудларда 2021 йилдагига нисбатан янгидан рўйхатдан ўтган корхоналар сони 1,43 мартага, янги инвестиция лойиҳалари сони 1,34 мартага ошишига эришилган.
шароити «оғир» бўлган ҳудудларда тадбиркорлик субʼектларига айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз ставкада ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқларни ҳисобланган суммадан 1 фоиз ставкада тўлаш тизимини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги “2022 - 2026 йилларда Навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМҚ-217-сон Қарорида фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 19 октябрдаги 03/41-24/293-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳудудларда айланмадан олинадиган солиқ ҳисобига солиқ тўловчилар ихтиёрида 79,7 млрд.сўм маблағ қолиши ҳисобига уларнинг молиявий имкониятлари яхшиланишига ҳамда тадбиркорлик субʼектлари зиммасидаги солиқ юкини 2,3 фоизга камайтиришга эришилган.
ҳудудларда янги ташкил этилган ЭИ ва КСЗларида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини 1000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субʼектларига тўғри келадиган ўртача миқдорига нисбатан аниқлаш зарурлиги асосланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги «Республика ҳудудларида тадбиркорликни ривожланганлик даражасини баҳолаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМҚ-488-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 19 октябрдаги 03/41-24/293-сон маълумотномаси). Натижада, 2023 йилда потенциал ва истиқболли инвесторларнинг рақобатбардошлик кўрсаткичлари 17,9 фоизга яхшиланишига ҳамда янги иш ўринлари яратишдаги иштироки 22,8 фоизга, ўзлаштирилган инвестициялардаги иштироки эса 24,9 фоизга ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish