Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамов Абдуфаттоҳ Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда психологик саломатликни мустаҳкамлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P661.
Илмий раҳбар: Жумаев Улуғбек Сатторович, психология  фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Мухторов Эркин Мустафоевич, психология фанлари номзоди, доцент.
    Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда психологик саломатликни мустаҳкамлашнинг ижтимоий-психологик механизмларини очиб бериш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан  иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим жараёнида талабаларнинг психологик саломатлиги эмоционал ҳолатларнинг ўзига хос «маркази» қўзғалиши, ўзини ҳис қилиш, агрессивлик ва невротизм даражасини шахслараро муносабатларда намоён бўлиш хусусиятига кўра ҳиссий соҳа барқарорлигига боғлиқ эканлиги исботланган;  
талабаларнинг психологик саломатлиги шахснинг вазиятли ва шахсий хавотирланишининг пасайиши унинг ўзини яхши ҳис қилиш даражасини ортишига,  “ёпишқоқ фикр”ларнинг ноадекват реакцияларга олиб келиши туфайли унинг ўзини психологик хис қилиш, фаоллик ва кайфиятига боғлиқ эканлиги аниқланган;
талабаларнинг психологик саломатлиги мезонларидан ўзини ҳис қилиш, фаоллик ва кайфиятнинг адекват тарзда намоён бўлиши ўзига йўналганлик фаоллик, одамларга йўналганлик ўзини ҳис қилиш ва фаоллик, фаолиятга йўналганлик кайфият билан ўзаро интеграл кўринишда ифодаланганлиги туфайли шахс йўналганлигига боғлиқ эканлиги асосланган;  
талабаларда психологик саломатликни мустаҳкамлашнинг ижтимоий-психологик ривожлантирувчи модели шахс иродавий механизмларини саломатликка нисбатан адекват муносабатда намоён бўлиши муҳимлиги туфайли мотивацион, рефлексив, физиологик компонентларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда психологик саломатликни мустаҳкамлашнинг ижтимоий-психологик механизмларини оърганиш боъйисҳа амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
таълим жараёнида талабаларнинг психологик саломатлиги эмоционал ҳолатларнинг ўзига хос «маркази» қўзғалиши, ўзини ҳис қилиш, агрессивлик ва невротизм даражасини шахслараро муносабатларда намоён бўлиш хусусиятига кўра ҳиссий соҳа барқарорлигига боғлиқ эканлиги исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 15-июндаги ПМ-150-сон буйруғи билан «Мулоқот психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 21-июндаги ПМ-150а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда психологик саломатликни шакллантириш муаммоси назарий жиҳатдан таҳлил қилинган;
талабаларнинг психологик саломатлиги шахснинг вазиятли ва шахсий хавотирланишининг пасайиши унинг ўзини яхши ҳис қилиш даражасини ортишига,  “ёпишқоқ фикр”ларнинг ноадекват реакцияларга олиб келиши туфайли унинг ўзини психологик хис қилиш, фаоллик ва кайфиятига боғлиқ эканлиги аниқланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 15-июндаги ПМ-150-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 21-июндаги ПМ-150а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда психологик саломатликнинг мезонларини шакилланишига хизмат қилувчи компонентлар очиб берилган;
талабаларнинг психологик саломатлиги мезонларидан ўзини ҳис қилиш, фаоллик ва кайфиятнинг адекват тарзда намоён бўлиши ўзига йўналганлик фаоллик, одамларга йўналганлик ўзини ҳис қилиш ва фаоллик, фаолиятга йўналганлик кайфият билан ўзаро интеграл кўринишда ифодаланганлиги туфайли шахс йўналганлигига боғлиқ эканлиги асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 15-июндаги ПМ-150-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 21-июндаги ПМ-150а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда намоён бўлувчи руҳий саломатликка таъсир этувчи омиллар ва ҳиссий-иродавий сифатлар ўртасидаги ўзаро корреляцион боғлиқлик кўрсаткичларига баҳо берилган;
талабаларда психологик саломатликни мустаҳкамлашнинг ижтимоий-психологик ривожлантирувчи модели шахс иродавий механизмларини саломатликка нисбатан адекват муносабатда намоён бўлиши муҳимлиги туфайли мотивацион, рефлексив, физиологик компонентларни киритиш асосида такомиллаштирилган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 15-июндаги ПМ-150-сон буйруғи билан «Мулоқот психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 21-июндаги ПМ-150а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда психологик саломатликни шакллантиришга мўлжалланган психологик тренинг даструлари ишлаб чиқилган ва самарадорлиги баҳоланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish