Мамбетжумаев Тимур Тажетдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқув-машқ гуруҳларида ёш баскетболчиларининг махсус кучларини такомиллаштириш усуллари”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped2629.
Илмий раҳбар: Гончарова Олга Викторовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Мирадилов Ботир Маҳкамович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув-машқ гуруҳларидаги ёш баскетболчиларда техник-тактик ҳаракатларни самарали бажаришлари учун махсус куч сифатини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқув-машғулот гуруҳларидаги ёш баскетболчиларининг портловчи мушак ҳаракатининг бошланғич кучи, тезкор-куч қобилиятларни, куч градиенти (ўсиши), мушакларнинг изометрик кучланиш кўрсаткичлариининг максимал қийматини махсус куч сифатларини ривожлантириш воситаларидан ташкил топган дастур билан аниқлаш орқали махсус куч сифатини ривожлантиришга қаратилган қатъий тартибга солинган машқлар мажмуасидан фойдаланиш имконияти кенгайтирилган;
ёш баскетболчиларнинг жисмоний тайёргарлигининг индивидуал кўрсаткичлари билан тезкор-куч кўрсаткичлари ўртасидаги бешта корреляцион боғликлик даражасини (заиф, ўрта, муҳим, юқори, жуда юқори) штанга билан сакраш, чуқурликка сакраш, гиря билан сакраш каби воситалар ёрдамида аниқлаган ҳолда жорий ва назорат синовлари такомиллаштирилган;
тўпни нишонга узатиш аниқлигини ҳар хил оғирликдаги махсус тўплар ёрдамида бажариладиган мураккаб-техник ҳаракатларни бажаришни ўзида мужассам этувчи машқлар мажмуасини қўллаш орқали ўқув-машқ гуруҳларидаги ёш баскетболчиларнинг турли майдон зоналарда ўйиннинг юқори шиддатли вазиятларида тўпни шеригига аниқ узатиш кўникмалари оширилган;
ўқув-машқ гуруҳлари ёш баскетболчиларида чаққонлик ва “тўпни ҳис этиш” каби кўникмаларни шакллартириш учун ишлаб чиқилган машқлар мажмуаси ёрдамида тўп билан техник ва тактик ҳаракатларни бажариш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув-машқ гуруҳларидаги ёш баскетболчиларда техник-тактик ҳаракатларни самарали бажариш мақсадида махсус куч сифатини такомиллаштириш ўтказилган тадқиқот натижалари асосида қуйидагилар ишлаб чиқилди:
ўқув-машғулот гуруҳларидаги ёш баскетболчиларининг портловчи мушак ҳаракатининг бошланғич кучи, тезкор-куч қобилиятларни, куч градиенти (ўсиши), мушакларнинг изометрик кучланиш кўрсаткичлариининг максимал қийматини аниқлаш орқали махсус куч сифатини ривожлантиришга қаратилган қатий тартибга солинган машқлар мажмуаси “Баскетбол теорияси ҳам методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таʻлим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сон буйруғи). Натижада тадқиқот гуруҳи баскетболчиларининг Ж-тезкор-куч индекси кўрсаткичлари 11,16%га ўсган;
ёш баскетболчиларнинг жисмоний тайёргарлигининг индивидуал кўрсаткичлари билан тезкор-куч кўрсаткичлари ўртасидаги бешта корреляцион боғликлик даражасини (заиф, ўрта, муҳим, юқори, жуда юқори) штанга билан сакраш, чуқурликка сакраш, гиря билан сакраш каби воситаларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг спорт ўйинлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган Республика болалар ва ўсмирлар спорт мактабига тадбиқ этилган (Озбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 10-ноябрдаги 06-01/06/13/7739-сон маълумотномаси). Натижада ёш баскетболчиларнинг махсус куч тайёргарлик кўрсаткичлари 14,6 %га ошган;
ўқув-машқ гуруҳлари ёш баскетболчиларида чаққонлик ва “тўпни ҳис этиш” каби кўникмаларни шакллартириш учун ишлаб чиқилган машқлар мажмуасидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали талабаларининг машғулот жараёнига тадбиқ этилган (Озбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 10-ноябрдаги 06-01/06/13/7739-сон маълумотномаси). Ёш баскетболчиларнинг махсус куч тайёргарлигини назорат қилиш бўйича махсус дастурнинг жорий этилиши натижасида дастлабки куч кўрсаткичлари 16,2 фоизга ошган;
тўпни нишонга узатиш аниқлигини ҳар хил оғирликдаги махсус тўплар ёрдамида бажариладиган мураккаб-техник ҳаракатларни бажаришни ўзида мужассам этувчи машқлар мажмуасини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси спорт ўйинлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида баскетбол бўйича ўқув-машғулот гуруҳларидагида ёш баскетболчилар машғулот жараёнига тадбиқ этилган (Озбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 10-ноябрдаги 06-01/06/13/7739-сон маълумотномаси). Натижада махсус куч тайёргарлигини тавсифловчи кўрсаткичлар 12,2 %га ошган.