Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимова Дилдора Машрабжоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактаб ўқитувчиларининг инновацион салоҳиятини ривожлантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Ped472.
Илмий маслаҳатчи Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.28/30.12.2019.Ped.68.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашева Малоҳат Турсуновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Абдуллаева Нафиса Шавкатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
II.    Тадқиқотнинг мақсади мактаб ўқитувчиларининг инновацион салоҳиятини ривожлантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштиришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактаб ўқитувчиларининг инновацион салоҳиятини ривожлантиришнинг тузилмавий ва динамик хусусиятлари шахсий, мотивацион-қадриятли, фаолиятга доир, рефлексив компонентларнинг мазкур жараёнга хос реал ва реаллашмаган кўринишларнинг узлюксиз касбий ўсиш ва янги методикаларни ўзлаштириш билан қайта алоқаси интенсивлиги диалектик тавсифга эга эканлиги сабабли ностатик жиҳатларини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
мактаб ўқитувчиларининг инновацион салоҳиятини ривожлантириш жараёни қадриятли йўналишлар, самарали биргаликдаги фаолият, шахслараро муносабатлар каби “ҳаракатлантирувчи кучлар”, инновацион фаолиятга тааллуқли, ташқи ва ички қонуниятларни когнитив ва психологик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган концептуал-назарий асос эканлигини идентификациялаш орқали аниқлаштирилган;
мактаб ўқитувчиларининг инновацион салоҳиятини ривожлантириш мазмуни мажбурий компонент тавсифига эга ўқув модулларининг имкониятларини кенгайтириш асосида фанлараро модулли таълим технологиясини қўллаш алгоритмини потенциалликнинг муайян даражасига босқича-босқич эришиш мантиқига асосан  лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган;
узлюксиз касбий ривожланиш жараёнида мактаб ўқитувчиларининг  инновацион салоҳиятини ривожлантириш моделининг фаолиятли ва баҳолашга доир компонентлари  уни амалга оширишнинг бошланғич, мотивацион-рефлексив ва ривожлантириш босқичларида эришиладиган натижаларни фаол, нисбатан фаол, нофаол, репродуктив ва суст даражаларда намоён бўлиш динамикасини қатʻий белгилаш орқали такомиллаштирилган;
мактаб ўқитувчиларининг инновацион салоҳиятини ривожлантириш механизми мазкур жараённи амалга оширишнинг прогностик, трансформацион, креатив функцияларини мустақил фаол изланиш ва баҳолаш, илмий ва амалий фаолият билан ички интеграциясини таъминлашга қаратилган инновацион-таълимий муҳит барқарорлигига эришиш шартларини ишлаб чиқиш асосида  такомиллаштирилган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб ўқитувчиларининг инновацион салоҳиятини ривожлантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
мактаб ўқитувчиларининг инновацион салоҳиятини ривожлантиришнинг тузилмавий ва динамик хусусиятларини шахсий, мотивацион-қадриятли, фаолиятга доир, рефлексив компонентларнинг мазкур жараёнга хос реал ва реаллашмаган кўринишларнинг узлюксиз касбий ўсиш ва янги методикаларни ўзлаштириш билан қайта алоқаси интенсивлиги диалектик тавсифга эга эканлиги сабабли ностатик жиҳатларини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга ҳамда мактаб ўқитувчиларининг инновацион салоҳиятини ривожлантириш жараёнини қадриятли йўналишлар, самарали биргаликдаги фаолият, шахслараро муносабатлар каби “ҳаракатлантирувчи кучлар”, инновацион фаолиятга тааллуқли, ташқи ва ички қонуниятларни когнитив ва психологик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган концептуал-назарий асос эканлигини идентификациялаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси касб стандарти”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 21-июндаги 04-02/3-565-сон маълумотномаси). Натижада, тренерларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
мактаб ўқитувчиларининг инновацион салоҳиятини ривожлантириш мазмунини мажбурий компонент тавсифига эга ўқув модулларининг имкониятларини кенгайтириш асосида фанлараро модулли таълим технологиясини қўллаш алгоритмини потенциалликнинг муайян даражасига босқича-босқич эришиш мантиқига асосан  лойиҳалаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклифлардан А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида бажарилган “Қуалифиcатион” лойиҳасининг инновацион салоҳиятни баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш қисмини бажаришда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 21-июндаги 04-02/3-565-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб ўқитувчиларининг инновацион-рефлексив компетентлигини такомиллаштиришга хизмат қилган;
узлюксиз касбий ривожланиш жараёнида мактаб ўқитувчиларининг  инновацион салоҳиятини ривожлантириш моделининг фаолиятли ва баҳолашга доир компонентларини  уни амалга оширишнинг бошланғич, мотивацион-рефлексив ва ривожлантириш босқичларида эришиладиган натижаларни фаол, нисбатан фаол, нофаол, репродуктив ва суст даражаларда намоён бўлиш динамикасини қатʻий белгилаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклифлардан А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида бажарилган “Узлюксиз касбий ривожланиш – 2022” амалий лойиҳасининг ўқув модуллари имкониятларини интеграциялаш қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг 2024-йил 1-мартдаги 01/09-200-сон маълумотномаси). Натижада, фан ўқитувҳчиларининг замонавий билим ва инновациялардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
мактаб ўқитувчиларининг инновацион салоҳиятини ривожлантириш механизмини мазкур жараённи амалга оширишнинг прогностик, трансформацион, креатив функцияларини мустақил фаол изланиш ва ўрганиш, илмий ва амалий фаолият билан ички интеграциясини таъминлашга қаратилган инновацион-таълимий муҳит барқарорлигига эришиш шартларини ишлаб чиқиш асосида  такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти, Республика таълим маркази ва УНИCЕФ халқаро ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилган “Умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастурини жорий этиш бўйича педагог кадрларнинг малакасини ошириш” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 21-июндаги 04-02/3-565-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб ўқитувчиларининг инновацион-методик компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish