Норбоев Аллаёр Исмоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда ёшлар туризмини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3214
Илмий раҳбар: Сафаров Баҳодирҳон Шахриёрич, иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф  Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: Алиева Махбуба Туйчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Халилов Сирож Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда ёшлар туризмини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларда ички туризмни ривожлантириш ҳамда ёшларнинг мазмунли саёҳатларини ташкил этиш, уларни юртимизнинг туристик манзиллари ва имкониятлари билан яқиндан таништириш асосида 500 минг нафар (7-30 ёш ўртасида) ўқувчи, талаба ва ёшларни зиёратгоҳ ва қадамжолар, тарихий ва диққатга сазовор жойларга саёҳатини ташкил этиш бўйича ҳар йилли январ ойининг биринчи декадаси ва март ойининг учинчи декадасида “Ёшлар туризми ойлиги” ва “Ёшлар туризми ҳафталиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича таклифлар асосланган;
“Ёшлар туризми ойлиги” ва “Ёшлар туризми ҳафталиги” доирасида республиканинг ҳар бир ҳудудидан 50 нафар иқтидорли ёшлар, республика, вилоят, туман ва шаҳар фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришган ўқувчилар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шу жумладан ногиронлиги бўлган ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ўқувчи, талаба ва ёшлар жалб қилинганлиги асосида ички туризм саёҳат дастурлари ҳамда иштирокчилар учун таътил вақтида республиканинг диққатга сазовор жойларига мавсумий имтиёзли туристик пакетлари ишлаб чиқиш бўйича таклифлар далилланган;
ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар жамоат ташкилотлари ва волонтёрлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш йўналишида туристик тадбирлар билан боғлиқ барча (транспорт, меҳмонхона, овқатланиш ва б.) жойларида қаровсиз ва ёлғиз кексаларга ёрдам кўрсатиш, ногирон ва имконияти чекланган фуқароларга кўмаклашишга қаратилган “Ижтимоий волонтёрлик гуруҳ”ларини шакллантириш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини яратиш бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудларда туризм хизматлар бозорининг барқарор ривожланиш динамикаси асосида ёшлар туризмнинг улушини оширишнинг 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари асосида ўрта муддатли ишлаб чиқилган параметрлардан фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар туризмини ривожлантиришнинг механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудларда ички туризмни ривожлантириш ҳамда ёшларнинг мазмунли саёҳатларини ташкил этиш, уларни юртимизнинг туристик манзиллари ва имкониятлари билан яқиндан таништириш асосида 500 минг нафар (7-30 ёш ўртасида) ўқувчи, талаба ва ёшларни зиёратгоҳ ва қадамжолар, тарихий ва диққатга сазовор жойларга саёҳатини ташкил этиш бўйича ҳар йилли январ ойининг биринчи декадаси ва март ойининг учинчи декадасида “Ёшлар туризми ойлиги” ва “Ёшлар туризми ҳафталиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича асосланган таклифлар 2022-йил 30-апрелдаги ПҚ-232-сон “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида  “Самарқанд вилоятида ёшлар туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар” режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 29-майдаги 03-12-17-3342-сон далолатномаси). Мазкур “Ёшлар туризми ҳафталиги”ни ташкил этиш натижасида ҳудудларда туристларга кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 30 фоизга ошириш имкониятлари далилланган;
“Ёшлар туризми ойлиги” ва “Ёшлар туризми ҳафталиги” доирасида республиканинг ҳар бир ҳудудидан 50 нафар иқтидорли ёшлар, республика, вилоят, туман ва шаҳар фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришган ўқувчилар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шу жумладан ногиронлиги бўлган ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ўқувчи, талаба ва ёшлар жалб қилинганлиги асосида ички туризм саёҳат дастурлари ҳамда иштирокчилар учун таътил вақтида республиканинг диққатга сазовор жойларига мавсумий имтиёзли туристик пакетлари ишлаб чиқиш бўйича далилланган таклифлар 2022-йил 30-апрелдаги ПҚ-232-сон “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида  “Самарқанд вилоятида ёшлар туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар” режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 29-майдаги 03-12-17-3342-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида мамлакатимизга 500 минг нафар маҳалий туристлар ташрифини ташкил этиш имконияти вужудга келди;
ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар жамоат ташкилотлари ва волонтёрлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш йўналишида туристик тадбирлар билан боғлиқ барча (транспорт, меҳмонхона, овқатланиш ва б.) жойларида қаровсиз ва ёлғиз кексаларга ёрдам кўрсатиш, ногирон ва имконияти чекланган фуқароларга кўмаклашишга қаратилган “Ижтимоий волонтёрлик гуруҳ”ларини шакллантириш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини яратиш бўйича асосланган таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 18-январдаги 23-сон “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида  “Самарқанд вилоятида ёшлар туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар” режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 29-майдаги 03-12-17-3342-сон далолатномаси). Натижада, мамлакатимизга 1 млн. нафар хорижий туристлар ташрифини самарали ташкил этиш имконияти вужудга келди;
ҳудудларда туризм хизматлар бозорининг барқарор ривожланиш динамикаси асосида ёшлар туризмнинг улушини оширишнинг 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари асосида ўрта муддатли ишлаб чиқилган параметрлардан фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган «2024-2026-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастури ва «Йўл хариталари»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 29-майдаги 03-12-17-3342-сон далолатномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш ҳудудларда ёшлар туризмни самарали ривожланишига имкон берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish