Абдуллаев Ҳабибулло Асадулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада саноат ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва хусусиятлари (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt1829
Илмий раҳбар: Валиев Бобур Батирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Усманов Анвар Саидмахмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исламов Анвар Аширқулович иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақанинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб, Хоразм вилоятида саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш бўйича илмий янгиликлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “минтақавий саноат сиёсати” тушунчасининг иқтисодий мазмуни минтақадаги саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуига илмий-техника ютуқларини қўллашнинг устувор йўналишларини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
минтақанинг тўлиқ қувват билан ишламаётган ҳамда нофаол саноат корхоналарида хусусий ёрлиқли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали самарадорлигини ошириш таклиф этилган;
Хазорасп ва Тупроққалъа туманларида ишлаб чиқариш майдонларини белгилаш, ишлаб чиқариш инфратузилмаси обектларини жойлаштириш асосида қурилиш материалларига ихтисослашган саноат зоналарини ташкил этиш орқали вилоят саноат салоҳиятини ошириш асосланган;
Хоразм вилоятида саноат тармоқлари ривожланишининг прогностик, оптимизацион, лойиҳавий-инвестицион, дастурий босқичларини жорий этишдаги кўп омилли эконометрик модел асосида 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм вилоятида саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш бўйича ишлаб чиқишлган илмий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “минтақавий саноат сиёсати” тушунчасининг иқтисодий мазмунини минтақадаги саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуига илмий-техника ютуқларини қўллашнинг устувор йўналишларини татбиқ этиш асосида такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Минтақавий бошқарув ва ҳудудий режалаштириш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган( Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2022-йил 24-октябрдаги 328-сонли буйруғи ). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда минтақадаги саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуига илмий-техника ютуқларини қўллашнинг устувор йўналишларини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган минтақавий саноат сиёсати тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
минтақанинг тўлиқ қувват билан ишламаётган ҳамда нофаол саноат корхоналарида хусусий ёрлиқли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали самарадорлигини ошириш таклифи Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2023-йил 28-декабрдаги ВИ-76-190-12-0-К/23-сон қарорида 2024-йил учун Хоразм вилоятини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ҳамда 2025-2026-йилларга мақсадли мўлжалларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси 2024-йил 14-июн санасида 07-4/5545-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши нисбатан паст бўлган туманларининг саноат ишлаб чиқаришида саноат корхоналари салоҳиятидан кенгроқ фойдаланиш имкони яратилган;
Хазорасп ва Тупроққалъа туманларида ишлаб чиқариш майдонларини белгилаш, ишлаб чиқариш инфратузилмаси обектларини жойлаштириш асосида қурилиш материалларига ихтисослашган саноат зоналарини ташкил этиш орқали вилоят саноат салоҳиятини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 154-сон “2022 - 2026 йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига 2-илова «Йўл харитаси»да инобатга олинган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси 2024-йил 14-июн санасида 07-4/5545-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоят туманларида қурилиш материалларига ихтисослашган саноат зоналарини ташкил этиш орқали вилоят саноат салоҳиятини ошириш имкони яратилган;
Хоразм вилоятида саноат тармоқлари ривожланишининг прогностик, оптимизацион, лойиҳавий-инвестицион, дастурий босқичларини жорий этишдаги кўп омилли эконометрик модел асосида 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2023-йил 28-декабрдаги ВИ-76-190-12-0-К/23-сон қарорида 2024-йил учун Хоразм вилоятини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ҳамда 2025-2026-йилларга мақсадли мўлжалларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси 2024-йил 14-июн санасида 07-4/5545-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятни ўрта ва узоқ муддатда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда саноатни барқарор ривожлантириш омиллари ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш мўлжалларининг аниқлигини ошириш имкони яратилган.