Гапаров Кодиржон Ғуломовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув насосларининг сирпаниш подшипникларини баббит чиқиндиларидан фойдаланиб тиклаш технологиясини такомиллаштириш” 05.07.02–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Т3500.
Илмий раҳбар: Набиев Тухтамурод Сахобович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.06.2021.Т.126.02
Расмий оппонентлар: Нуриев Карим Катибович техника фанлари доктори, профессор, Рустамов Рахматали Муродович техника фанлари доктори, профессорлар тайинланган.
Етакчи ташкилот: «Андижон машинасозлик институти».
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рангли металл чиқиндиларини қайта ишлаб, механик, технологик ва ишлаш хусусиятлари юқори даражага эга бўлган биметаллик баббит қатламини олиш учун технологик регламентларни ишлаб чиқиш, ҳамда қишлоқ хўжалик машиналарининг сирпаниш подшипникларида қўллаш орқали уларнинг мустаҳкамлаигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қалай-сурма-мис рангли металларининг чиқиндилари асосида баббит қотишмасини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
қалай-сурма-мис рангли металларининг чиқиндилари асосида олинган баббит қотишмасини сирпаниш подшипникларини тиклашда қўллаш технологияси ишлаб чиқилган ҳамда баббит таркибидаги қалай-сурма-мис рангли металларининг аниқ қийматлари асосланган;
қалай-сурма ва мис-қалай-никел қотишмаларининг икки ва уч фазали ҳолат диаграммалари ишлаб чиқилган;
подшипникнинг баббит билан ишлов берилган юзаси қаттиқлигини 29÷30 МПа бўлишини таъминлашда қалай миқдори 77,3 %, мис миқдори 12,46 %, сурма миқдори 7,06 % оралиғида бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув насосларининг сирпаниш подшипникларини баббит чиқиндиларидан фойдаланиб тиклаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
қалай-сурма-мис рангли металларнинг чиқиндилари асосида олинган баббит қотишмасидан сирпаниш подшипникларини қайта таъмирлашда фойдаланиш технологияси “FERGANA SPINING” МЧЖ ремонт механика цехида жорий этилган (2023-йил 23-февралдаги маълумотнома). Натижада рангли металл чиқиндиларидан баббит (Б83 маркали баббит таркибига мос) олиш технологияси ишлаб чиқилган;
рангли металл чиқиндилари асосида олинган баббит қотишмаси Сирдарё Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг амалий фаолиятига насослар ва уларнинг сирпаниш подшипникларини қайта таъмирлашда қўллаш учун жорий этилган (Бошқарманинг 2023-йил 3-февралдаги маълумотномаси). Натижада сув насосларидаги ейилган сирпаниш подшипникларининг ишқаланиш юзасига рангли металл чиқиндиларидан олинган баббитни қуйиб тиклаб, уларнинг ресурсини 40% га оширишга эришилган;
Насос подшипникларининг ишқаланиш юзасига иккиламчи баббитни қуйиш орқали подшипниклардан қайта фойдаланишда қўллаш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий қилинган. (Вазирликни 15.05.2024-йилдаги №04/14-05/2759- сонли маълумотномаси). Натижада такомиллашган технология ёрдамида тикланган сирпаниш подшипниклари ресурси 40% га ортиши, сирпаниш подшипниклари хизмат муддати 2 йилдан 2,8 йилга узайиши, сув насосларини таъмирлашда эҳтиёт қисмлар сарфи 10÷12% га камайган.