Тоҳиров Исломжоннинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Катта Фарғона магистрал каналида сув оқимини бошқаришнинг гидравлик усулларини такомиллаштириш”05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т4556
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Махмудов Илохомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ва Фарғона политехника институтиларида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жонкобилов Улугмурод Умбарович - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий Авиация Институти “Умумтехника фанлари” кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор (05.09.07).
Ахмедходжаева Ифода Ахмаджановна - ТИҚХММИ МТУпрофессори, техника фанлари номзоди (05.09.07).
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: йирик магистрал каналларда сув оқимларини туташиш жараёнида содир бўладиган беқарор сув ҳаракатини ҳисоблашнинг гидравлик усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув ташлаш иншооти ва қабул қилиш канали ўртасидаги мақбул θ бурчакни аниқлаш мезони сув оқимларининг туташиш сохасидаги уюрмали харакатнинг циркуляция параметрининг ўзгариш шартлари асосида ишлаб чиқилган;
сув оқимларининг туташ соҳасидаги беқарор сув ҳаракатини ифодаловчи Сен-Венан тенгламалар тизими, Фруд ва Рейнольдс мезонлари ҳамда туқнашиш қаршилик коэффициентлари асосида такомиллаштирилган;
йирик магистрал каналларда сув оқимларининг туташиши туфайли рўй берган беқарор сув ҳаракатида оқим чуқурлиги динамикасини ифодаловчи математик модель стохастик тизимлар усулига асосан такомиллаштирилган;
ўзаро таъсирда бўлган сув оқимларини туташиш жараёнида вужудга келадиган беқарор сув ҳаракатини ифодаловчи гиперболик, эллиптик-гиперболик ва эллиптик турдаги моделлар массани ва импульсни сақланиш қонунлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Магистрал каналларда сув оқимларини бошқаришнинг гидравлик усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
сув ташлаш иншооти ва қабул қилиш канали ўртасидаги мақбул θ бурчакни аниқлаш бўйича мезон ҳамда Сен-Венан тенгламалар тизимига асосан сув оқимларининг туташ соҳасидаги беқарор сув ҳаракатини ҳисоблаш усуллари Катта Фарғона магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 22 июндаги 03/17-2223-сонли маълумотномаси). Натижада Катта Фарғона магистрал каналининг “Сўҳ-КФК” гидротехника иншооти таъсир зонасидаги сувни транспортировка қилиш билан боғлиқ ишончлилик ҳолати ошиб, вегетация даврида каналда 3-5 фоиз сув ресурсларини иқтисод қилиш имконияти яратилган.
ўзаро таъсирда бўлган сув оқимларини туташиш жараёнида вужудга келадиган тўлқинли (беқарор) сув ҳаракатини ҳисоблашнинг асимтотик яқинлашишнинг усули «GRAND PROJECT AND MEDICAL SERVIS» лойхалаш корхонаси фаолиятига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 22 июндаги 03/17-2223-сонли маълумотномаси). Натижада магистрал каналлар эксплуатациясининг хавфсизлигини таъминлашга эришилган.
сув оқимларини туташиш жараёнида вужудга келадиган тўлқинли беқарор сув ҳаракатини ҳисоблашнинг асимтотик яқинлашиш усули Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари хавза бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 22 июндаги 03/17-2223-сонли маълумотномаси). Натижада Катта Фарғона магистрал каналининг “Сўҳ-КФК” гидротехника иншооти таъсир зонасидаги сувни транспортировка қилиш билан боғлиқ ишончлилик ҳолати ошиб, вегетация даврида каналга боғланган истъемолчиларни сув таъминоти яхшиланган.