Шаймарданов Диёржон Ботировисҳнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мини-футбол спорт турида юқори малакали спортчиларнинг техник-тактик ҳаракатларини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3743.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Абидов Шавкат Усмонович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратилла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Талипджанов Асқар Имамджанович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали мини-футболчиларнинг техник-тактик ҳаракатларини такомиллаштиришда юқори шиддатли вазиятларда майдонни кўриш ва эшитиш қобилиятларини ривожлантириш услубиятини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори малакали мини-футболчиларнинг техник-тактик ҳаракатларини такомиллаштиришда динамик ва статик ҳаракатлари асосида (мусобақа шароити юқори детсибелга тўғри келишига кўра) шовқинли ва турли тезликдаги ҳаракатларни ўзгарувчан детсибелли (80 дб.гача, 80-100 дб ва 100 дб.дан юқори) вазиятларда бажариладиган машқлар мажмуасини машғулотларга киритиш ҳисобига спортчиларнинг мусобақа шароитларида тезкор қарор қабул қилиш самарадорлиги оширилган;
юқори малакали мини-футболчиларнинг “Компютер периметрийси” ускунаси орқали кўзнинг кўриш майдон чегарасини оширишга қаратилган гимнастик ва периферик кўриш учун (Бейтса тизими каби) юқори шиддатда бажариладиган (150 гача ЮҚС зар/дақ ва 150 юқори ЮҚС зар/дақ) машғулотларни (мини-футболчилар 4-5- шиддат зонасида иш фаолиятини) бажариши ҳисобига майдонни кўриш чегарасини кенгайтириш имконияти такомиллаштирилган;
мини-футболчиларнинг тўп билан ва тўпсиз бажариладиган техник-тактик ҳаракатларини юқори товушли вазиятларда (асосий комбинатсияларда 2-3 нафар мини-футболчилар иштирок этиши ва қолган ўйинчилар чалғитувчи фаолиятига кўра) 2-3 кишилик (алдаб ўтиш, тўпни олиб қўйиш, турли ҳолатларда зарба бериш каби) комбинатсиялаштириш ҳисобига катта шиддатли юкламаларда самарадорликни сақлаб қолиш имконияти такомиллаштирилган;
юқори малакали мини-футболчиларнинг машғулот жараёнида кўриш ва эшитиш анализаторларини инобатга олган ҳолда ихтисослаштирилган машқларни кўриш қобилияти (майдондаги ҳаракатларнинг энг юқори нуқтаси ушбу тезликка тўғри келишига кўра) (3 м/с гача, 3-6 м/с тезликда ва 6 м/с юқори тезликда бажариш) ва эшитиш қобилияти (80 дб.гача, 80-100 дб оралиғида ва 100 дб.дан юқори товуш) асосида бажариш услубиятини ишлаб чиқиш ҳисобига техник-тактик ҳаракатларни самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мини-футболчиларда техник-тактик ҳаракатларни такомиллаштириш методикаси бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
юқори малакали мини-футболчиларнинг техник-тактик ҳаракатларини такомиллаштиришда динамик ва статик ҳаракатлари асосида (мусобақа шароити юқори детсибелга тўгри келишига кўра) шовқинли ва турли тезликдаги ҳаракатларни ўзгарувчан детсибелли (80 дб.гача, 80-100 дб ва 100 дб.дан юқори) вазиятларда бажариладиган машқлар мажмуаси “Локомотив” мини-футбол жамоаси машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 27-декабрдаги 03-01/04/20/13925-сон маълумотномаси). Натижада, ёш спортчиларнинг тўпни узоқ масофага узатиш аниқлиги 16,5% ошган;
юқори малакали мини-футболчиларнинг “Компютер периметрийси” ускунаси орқали кўзнинг кўриш майдон чегарасини оширишга қаратилган гимнастик ва периферик кўриш учун (Бейтса тизими каби) юқори шиддатда бажариладиган (150 гача ЮҚС зар/дақ ва 150 юқори ЮҚС зар/дақ) машғулотларни ташкил қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Мини-футбол ўйини техника ва тактика тайёргарлик ўзаро боғлиқлиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 10-июндаги 222 И/Ч-сон буйругига асосан 0000060 рақамли гувоҳнома). Натижада, мусобақада майдонни кўриш қобилияти 18,6%га ошган;
мини-футболчиларнинг тўп билан ва тўпсиз бажариладиган техник-тактик ҳаракатларини юқори товушли вазиятларда (асосий комбинатсияларда 2-3 нафар мини-футболчилар иштирок этиши ва қолган ўйинчилар чалғитувчи фаолиятига кўра) 2-3 кишилик комбинатсиялаштириш машқларни бажариш бўйича таклифлар “Локомотив” мини-футбол жамоаси машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 27-декабрдаги 03-01/04/20/13925-сон маълумотномаси). Натижада, дарвозага зарба бериш техник ҳаракатларини бажариш самарадорлиги 16,1%га яхшиланган;
юқори малакали мини-футболчиларнинг машғулот жараёнида кўриш ва эшитиш анализаторларини инобатга олган ҳолда ихтисослаштирилган машқларни кўриш қобилияти (майдондаги ҳаракатларнинг энг юқори нуқтаси ушбу тезликка тўғри келишига кўра) (3 м/с гача, 3-6 м/с тезликда ва 6 м/с юқори тезликда бажариш) ва эшитиш қобилияти (80 дб.гача, 80-100 дб оралиғида ва 100 дб.дан юқори товуш) асосида бажариш услубияти “Мини-футбол ўйини техника ва тактика тайёргарлик ўзаро боғлиқлиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 10-июндаги 222 И/Ч-сонли буйругига асосан 0000060-рақамли гувоҳнома). Натижада, мусобақаларда тўп узатиш техник ҳаракатларини самарали бажариш 15,7% ошган.